TG Telegram Group Link
Channel: Qalb Taskini | Yanglik
Back to Bottom
Forwarded from Times.uz
1 майдан кучга кирадиган янгиланган Ўзбекистон Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситаларининг олд ўриндиғида ўтирган йўловчилар хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт бўлади.
Forwarded from Times.uz
Ўзбекистонда ЙПХ ходими ҳужжатларни текширишда аниқланган барча ҳуқуқбузарлик бўйича чора кўрадиган бўлди

Илгари фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилган.
Forwarded from Times.uz
Ҳайдовчилар ЙПХ ходимидан дислокация талаб қилишига оид норма бекор қилинди

Энди дислокация билан танишиш учун саф бўлимига мурожаат этиб, ёзма маълумот олишни талаб қилиш мумкин.
Агар АҚШ Украинани қуроллантиришни тўхтатмаса, Россия АҚШга "бунинг кутилмаган оқибатлари" билан таҳдид қилди.

Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда. Дипломатик нота Вашингтонга Байден Украинага бериладиган қурол-яроғ турларини кескин кенгайтиришни маъқуллаганидан кейин етиб келган.

👉 @fayzboguz
O'zi deyarli 2 oydan buyon Ukrainani eplolmayapti, yana AQSH ga tahdid qilarmushda😅
Forwarded from Javhari fard
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВГА

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига
Ўзбекистон Республикаси Конституцион судига
Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хизматига
Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича Конституциявий комиссияга


("Бош қомус қандай ўзгартириляпти" туркумининг 6-қисми)

Жаноб Президент!

Бош қомусимизни ислоҳ қилиш даврнинг қатъий талаби эди. Биз бунга мажбур эдик, Давлат хавфсизлигини сақлаш, ҳудудий бирлик, яхлитликни таъминлаш учун, халқимиз озодлиги, мустақиллигини мустаҳкамлаш учун жорий Қомусни ўзгартириш, таҳрирлаш кечиктириб бўлмас заруратга айланган эди. Сиз буни ўз нутқларингизда таъкидлаб келдингиз. Бу ҳақли таъкид эди.

Мен ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимда Бош қомус реформасига оид мулоҳазаларимни, таклифларимни бериб келяпман. Конституциянинг янги таҳрири умумхалқ муҳокамасида, албатта, иштирок этишни ватандошлик бурчим, қарзим деб биламан.

Бош қомусдаги ҳар бир таҳрир ҳақида ўз фикрим бор. Деярли барча ўзгартиришлар ҳар томонлама ўйланган ва узоқни кўзлаганига аминман.

Жаноб Президент!

Бугунги мақоламни Сизга мурожаат тарзида ёзишга қарор қилдим. Конституциянинг 17-боби Қорақалпоғистон Республикасига бағишланган. Ушбу битигимда бу масалага ўзгачароқ ёндашмоқчиман. Таклифим Конституцияни ислоҳ қилиш масаласи билан шуғулланётган қўмита томонидан кўриб чиқиладими, йўқми, билмайман, лекин ўз қарашларимни баён этишни лозим деб топдим.

Тарихий асосларга кўра қорақалпоқ элати 18 асрлардан бошлаб Хива хонлиги ҳудудларига Муҳаммад Амин иноқ ижозати билан келиб ўрнашганлар (Мунис Хоразмий, "Фирдавс ул-иқбол" асари).

Улар яшаган ҳудуднинг кенгайтириб, автоном Республика мақоми берилиши ҳам совет иттифоқидан қолган эскиликдир. Айни пайтда, собиқ иттифоқнинг сиёсий найранги ҳисобланади. Юртимиз чегараларини бизнинг боболаримиз иштирокисиз белгилаган совет ҳукумати сунъий равишда Қорақалпоғистон номли "давлат" ёки "ҳукумат"ни шакллантирди. Бу "давлат"нинг ҳеч қандай тарихий асоси мавжуд эмас.

Айни пайтда дунё миқёсида мустақил давлатларни майдалаш, уларнинг яхлитлигига зарба бериш ҳаракатлари фаол олиб борилмоқда. Буни ўнлаб мисоллар қатори Украинада кўришимиз мумкин. АҚШ ва Россия ўртасидаги зиддиятнинг тамсили бўлган ва рўй бераётган қуролли можароларда ижрочидан бошқа ҳеч қандай ўринга, аҳамиятга эга бўлмаган Украина ҳар томонлама хатар остида қолмоқда.

Қорақалпоғистон ҳам ана шундай манфур ва жирканч режаларнинг амалиётига айланишини ҳеч биримиз истамаймиз.

Ўзбекистон ҳудуди бўлинмаслиги, яхлитлиги ҳар бир миллатдошимизнинг, ватандошимизнинг ҳаёт ва мамот масаласидир.

Қорақалпоғистон билан боғлиқ тарихий ҳақиқатни тиклаш фурсати етди. Сизнинг жасоратингиз, заковатингиз билан ўтказилаётган Бош қомус ислоҳоти доирасида бу масалани охирига етказиб қўйиш шарт.

Мен Бош қомусдан "Қорақалпоғистон Республикаси" деган бобни олиб ташлашни таклиф қиламан. Конституциямизда бу сунъий "давлат" ҳақида бирор модда бўлишига ҳожат йўқ деб ўйлайман.

Бунинг биринчи сабабини келтирдим: қорақалпоқ "ҳукумати" советлар томонидан, тарихий асосларсиз тарихий ҳақиқатга зид равишда ташкил қилинган эди.

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасининг этник таркибига назар солайлик:

– ўзбеклар — 29,2 млн киши;
– тожиклар — 1,7 млн киши;
– қозоқлар — 821,2 минг киши;
– қорақалпоқлар — 752,7 минг киши;
– руслар — 720,3 минг киши;
– қирғизлар — 291,6 минг киши;
– туркманлар — 206,2 минг киши;
– татарлар — 187,3 минг киши;
– корейслар — 174,2 минг киши;
– украинлар — 67,9 минг киши;
– озарбайжонлар — 41,2 минг киши;
– беларуслар — 18,5 минг киши;
– бошқа миллатлар — 426,4 минг киши.

Бу Давлат статистикаси 2021 йил берган маълумотдир.

Кўриниб турибдики, этник гуруҳ ҳисобланган қорақалпоқлар Республикада сон жиҳатдан 4-ўринда туради. Менимча, бундан кам бўлса ҳам, бундан кўп бўлса ҳам, бирор саноқ давлат ичида давлат бўлишига ҳеч қандай сабаб бўла олмайди.
Forwarded from Javhari fard
Биз қорақалпоқларни севамиз. Улар биз билан тенг ҳуқуқли ватандошимиз. Ўрислар, тожиклар, қозоқлар ва бошқалар бизга нақадар яқин бўлса, улар бир ватандош ўлароқ шу қадар яқиндир. Аммо бу яқинлик уларнинг суверен республика талаб қилишига ёхуд референдум орқали ажралиб чиқишига заррача имконият ҳам, ҳақ ҳам бермайди.

Биз бир Давлатга – Ўзбекистон Республикасига бирлашганмиз ва унинг ҳимоясидамиз, итоатидамиз. Алоҳида суверен республикага ҳожат йўқ.

Шунинг учун қорақалпоқ халқига буюк севги, муҳаббат изҳор қилган ҳолда Давлатимиз яхлитлигини сақлаш учун ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси ўрнига Жайҳун вилоятини ташкил қилишни таклиф қиламан.

Токи Давлатимиз бирлиги, халқимиз тинчлиги, юртимиз осойишталигига рахна соладиган кучларга имкон қолмасин. Бутун дунё Ўзбек Давлатининг бўлинмаслигини, ҳудудларидан бир қарич ҳам берилмаслигини билиб қўйсин.

Кўпчилик "сиёсий мина" деб баҳолаётган ҳолат буткул хавфсиз ҳолга келсин, "мина" эса таг-туги билан олиб ташлансин.

Албатта, менинг бу таклифим жуда жиддий, кескин, лекин масалани ҳозир ана шундай ҳал қилиш, жоиз бўлса, хавфсизлик ва жисмоний кучларга таянган ҳолда бу ишни таваккал амалга оширишнинг фурсати етиб келган деб ҳисоблайман.

Сизга юксак ҳурмат билан

Акром МАЛИК,
навоийшунос, ёзувчи

2022 йил, 2 июл.

ПС.

Бу фикрни қўллайдиганлар "👍" белгисини қолдиришлари мумкин.

Расмий саҳифалар:
Telegram | Zehniyat |Hayrat ul-abror| Youtube | Facebook
Ижтимоий тармоқларда фикр билдирувчиларни Сенат раиси мухолифатчи, ички ишлар ғаламис, яна бошқаси диванный критик деди. Ким нима дегиси келса деди, ишқилиб. Ҳукумат ҳар доим чап кўз билан қараб келди, лекин айни пайтдаги воқеалар фонида ўша мухолифатчи-ғаламислар бирлашиб, ҳар қандай тўғри ёки нотўғри қарорга қарамай ҳукуматни қўллаб-қувватлаб ёнида турибди. Тарафкашлик қилмаяпти, вазиятдан фойдаланмаяпти. Ҳа, ҳеч ким пайт пойлаб ётмаган экан. Тармоқда чиновникларни танқид қилгани билан ўз давлатини, ватанини севар экан, ҳоҳ мамлакат ташқарисида, ҳоҳ ичкарисида бўлсин. Хоинларни, душманларни ижтимоий фаоллар орасидан эмас, қўшни ёки қуйи этаждаги кабинетлардан изланг. Биз ватанни сотмаймиз, агар тўғри йўлда бўлсангиз сиз билан биргамиз! Бу давлатни сизлардан кўпроқ севсак севамизки, асло кам севмаймиз. Бу давлатнинг суверенитети, тинчлиги, ривожланиши учун ҳеч бирингиздан кам хизмат қилмаганмиз.

👉 @fayzboguz
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Qoraqalpog‘istonga O‘zbekiston Mudofaa vazirligi kuch va vositalari jalb etiladi

Vazirlik kuch va vositalari fuqarolarning hayoti va sog‘lig‘i uchun aniq tahdid, huquqni muhofaza qilish organlarining xodimlariga hujum qilish, ularning qurol va texnikasini egallab olish holatlarini inobatga olib jalb etilmoqda .

Batafsil — http://dy.uz/shi0V

So‘nggi yangiliklar 👉 @Daryo
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эртага гўёки инсонпарвар халқаро ташкилотлар ва ҳипстер либераллар гапиришни бошласа шу видеони кўрсатинглар. Биз митинг ноқонуний бўлса ҳам уларнинг талабини бажардик. Аммо сепаратистлар уйига қайтмади. Парокандалик истаганди денглар.

Айтмоқчи, барда мартини ичиб, сувсиз африкалик болачалар тақдирига қайғурадиган ҳипстер либерал бўлма, ўша пулни хайрия фондига ташлайдиган халқпарвар бўл, шунда одамсан.

Видеони улашинг

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Мирзиёев кечанинг ўзидаёқ бориб конституция ўзгармаслиги ҳақида гапирди. Бироқ провокаторлар уйига қайтмади. Улар кўчага нимага чиққан бўлса, истагани берилсада энди сепаратизмни истаяпти. Олий қонунлар бўйича эса Ўзбекистон ҳудуди бўлинмас ва бу қатъий. Давлат компромиссга бориши мумкин бўлган барча қартадан фойдаланди. Эндиликда қонунан зарур бўлган фавқулодда ҳолатни жорий қилди. Қўллайман.

Душман шу қадар ичимизга кириб олган эканки, видеоларда ҳақиқий аҳволни кўриш мумкин. Бу мустақиллик, референдум ҳуқуқи учун курашмас. Бу алам олиш истаги. Бизнинг болаларимиз - аскарларимизни ечинтириб, қуролларини тортиб олишмоқда. Мородёрство ҳаракатлари ҳам бошланган. Жамият ҳаусга қараб кетяпти ва вақтида тўхтамаса ўта ҳалокатли.

Айни вақтда давлатимизнинг ҳар қандай қонуний ҳаракатини қўллашимиз зарур. Унинг бизга эҳтиёжи катта. Интернетнинг қайси бурчагида провокатор, сепаратистларни кўрсангиз, соғлом баҳс билан янчиб ташланг. Ягона ва бўлинмас давлат томондамиз.

Видеони тарқатинг

👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистонда 200 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалага чиқарилмоқда.

👉 https://kun.uz/27920058

Kun.uz расмий канали
2030-yil bozorga ro'zg'orlik qilgani ketyotgan Eshmat aka...
Bu rasmni 200,000 so'mlik pul chiqishiga umuman aloqasi yo'q

📡 @Yanglik
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zbekistonda yangi siyosiy partiya "HTBDP" tashkil etish uchun dastlabki imzolar Adliya vazirligiga topshirildi.
Qonunga ko'ra siyosiy partiya tashkil etish uchun O'zbekistonning kamida 8 ta viloyatidan 20,000 nafar fuqarolar imzosi talab etiladi.

📡 @Yanglik
HTML Embed Code:
2024/05/08 15:42:01
Back to Top