TG Telegram Group Link
Channel: XIVA TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI
Back to Bottom
Урганч давлат университетида Хива тумани сектор раҳбарларининг Хивалик талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида Хива тумани ҳокими С.Палванов ўзининг ҳаётий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ёшларни ватанга садоқат билан хизмат қилиши, мавжуд муаммо ва қийинчиликларга дуч келганда ақл ва идрок билан енгиб ўтиши, ўзларининг келажак режаларини, аввало, эгаллаган чуқур билим, кўникмалари орқали шакллантириши, замонавий, инновацион ғоялар асосида фикрлайдиган илғор ғоя-таклифларни тақдим этадиган ёшлар бўлиб вояга етишлари ҳозирги давр талаби эканлиги тўғрисида сўз юритди. Шунингдек учрашув давомида талабалар узларини қизиқтирган саволлар, муаммоли масалалар юзасидан сектор раҳбарлариги мурожаат қилишди. Айрим масалалар юзасидан талабаларга тушунтиришлар берилиб, ўраганиш талаб қиладиган масалалар сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинди.
"Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" дастури бўйича туманнинг Ал-Хоразмий маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди.

Туман ҳокими С.Палванов, сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида Ал-Хоразмий маҳалласидаги уй-жой фасадларини таъмирлаш,  ариқ-зовурларни тозалаш, дарахтларга шакл бериб оҳаклаш, ноқонуний қурилмаларни тартибга келтириш, ички йўлларга тош ва қум аралашмали ШПС ётқизиш каби бир қанча жараёнлар ўрганилди. Маҳалла кўчаларини уйма-уй юриб айланиш давомида аниқланган камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф этиш бўйича  топшириқлар ҳамда кўрсатмалар берилди.
Хива туманида “Сайхунобод тажрибаси”ни жорий этиш ишлари ўрганилди

Хива тумани сектор раҳбарлари тумандаги Парчанхос маҳалласида бўлишиб, ҳудуддаги ободонлаштириш, қурилиш ишлари ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишишди. Ўрганишлар давомида маҳаллада аҳоли даромадларини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш йўлга қўйилаётган «Сайхунобод тажрибаси» фаолиятини жорий этиш борасидаги ишлар билан танишилди ҳамда “маҳалла еттилиги” билан истиқболдаги вазифалар юзасидан суҳбат ўтказилди.
Масъулларга бу борадаги ишларни таҳлиллар асосида тизимли ташкил этиш,  маҳаллада аҳоли хонадонларига бориб, тадбиркорлик орқали даромад олишга ўргатиш, бизнес режа қилишда уларга кўмаклашиш лозимлиги қайд этилди.
HTML Embed Code:
2024/04/27 05:50:03
Back to Top