Channel: Киномания
#Birthday
Бугун машҳур британ актрисаси Кира Найтлининг туғилган куни. Кира Найтли 1985 йил Теддингтон шаҳрида туғилган бўлиб, "Кариб денгизи қароқчилари" фильмларидаги Элизабет Суонн образи, "Тақлид ўйинлари" (2014), "Андиша ва ғурур" (2005), "Анна Каренина" (2012), "Ҳақиқий севги" (2003), "Юлдузлар жангги. Эпизод 1" (1999), "Қайта бошлаш" (2013), "Қирол Артур" (2004), "Хавфли усул" (2011), "Доктор Живаго" (2002) ва яна кўплаб фильмлари билан машҳур.
@UzIMDb

#IngloriusBasterds
"Шарафсиз иплослар" сценарийси 1997 йилдаёқ деярли ёзиб бўлинган эди. Кейинги 10 йилликда фильмнинг якуний саҳнаси қандай тугаши бўйича қўшимча киритилган ҳолос. Фильмни суратга олиш ишлари энди бошланганида эса, Ганс Ланда образини ёритишга актёр топилмаганлиги сабаб, Тарантино фильмни яна ортга сурмоқчи бўлади. Кристоф Вальц кастингдан ўтгач, Тарантино ушбу образни яратиш учун идеал номзод топилганини таъкидлайди ва фильмни суратга олишни давом эттиради.

Бугун Квентин Тарантинонинг туғилган куни. Барча даврларнинг энг зўр кинорежиссёрлари қаторига кирган Тарантино 1963 йил Теннесси штатида туғилган. Машҳур режиссёр ўзининг “Озод Джанго” (2012), “Шарафсиз иплослар” (2009), “Резервуар итлар” (1992), “Биллни ўлдириш 1, 2” (2003, 2004), “Жиноий чўпчак” (1994), “Бир замонлар Голливудда” (2019), “Нафратли саккизлик” (2015), “Ўлим исботи” (2007) режиссёрлик фильмлари билан машҳур.

#IMDbRating 86
"Яхши Вилл Хантинг"
Йил: 1997
Жанр: Драма
Режиссёр: Гас Ван Сент
Давомийлиги: 2 соат 6 дақиқа
Рейтинг: 8.3 (869,919)
"Сен мукаммал эмассан, ҳудди сен учратган қиз мукаммал бўлмаганидай. Лекин бу ерда асосий масала - сизлар бир-бирингиз учун мукаммалмисиз ёки йўқ, шунда." Шон
"Яхши Вилл Хантинг" фильми бош ролни ижро этган актёрлар - Мэтт Деймон ва Бен Аффлек томонидан ёзилган сценарий асосида суратга олинган. Фильм Аллен Гинзберг ва Вильям Берроуз ҳотирасига бағишланган. Бош қаҳрамон Вилл Хантинг олий маълумоти бўлмасдан математикадаги граф назариясининг энг қийин масалаларига осонликча жавоб топиши - истеъдодли математик Рамануджанга ҳурмат юзасидан қўшилган. Вилл - Массачусетс технология институтида оддий фаррош бўлиб ишлайди, лекин унинг билими университет талабалариникиданда юқорироқ. Унинг кучли энциклопедик билими ва ақлбовар қилмас эйдетик ҳотираси бўлсада, ўз ҳаётига нисбатан мақсад қўйишда адашган. Унга психологик кўмак бериш учун ёлланганлар, унинг қўпол характерига чидай олмас эдилар. Шон Мэгуайр (Робин Вильямс) Виллнинг ҳолатини тушуниб етгач, унинг душманларча саркастик ҳимоя механизмини ўзига қарши ишлатишни бошлайди. Фильмдаги воқеалар тажрибали психолог ва мақсадсиз ўсмирнинг тақдири билан давом этади. Ўсмирлик ҳаёти ҳақида ишланган энг зўр фильмлар қаторига кирувчи “Яхши Вилл Хантинг” 2 та Оскар ва яна 22 та совринларни қўлга киритган.
Кинодан иқтибослар:
Шон ва Вилл:
“Ш: Менинг отам алькоголик эди. Ҳар куни маст ҳолда уйга қайтиб, кимнидир урушга интилар эди. Мен эса унинг ғашига тегар эдим, чунки шу йўл билан у онам ва укамга тегмасдан фақат ўзимни урар эди. Энг қизиқарли тунлар унинг қўлида узук борлигида бўлар эди.
В: Менда эса у камар, ёғоч ёки бирон асбобни кўрсатар эдида, танла дер эди.
Ш: Мен камарни маъқул кўрган бўлар эдим...”
Шон: “Барча сингари, сенда ҳам қийин ҳолатлар бўлади. Лекин эртаси куни сени уйғонишинга сабаб бўлаётган нарсалар - сен эътибор қаратмаётган яхши ҳолатлар бўлади.”
Шон: “Бундай қарашларинг билан сен ҳеч қачон орзуйиндаги муносабатларга эриша олмайсан. Келажакда негативлик юз беришидан қўрқиб илк қадамни қўймаслигинг - сени энг катта хатойинг.”
Кино учун линк: https://hottg.com/UzIMDb_data/303
#GoodWillHunting

Мэтт Деймон ва Бен Аффлек ўз сценарийларини экранлаштириш учун тўғри студияни танлашларига 5 йил кетган. Бунинг учун улар ажойиб йўл тутишган:
Сценарийнинг якунларига улар йўқ жойдан Вилл ва Чакки ўртасидаги маъносиз ишқий муносабатлар яратишган. Бундан асосий мақсад, студиялар сценарийни диққат билан ўқишганми йўқми, текшириш бўлган. Фақатгина Miramax студияси бу ҳақда изоҳ сўраганлиги учун, улар ушбу студияни танлашган.

#IMDbRating 87
"Юлдузлар жанги: Жедаининг қайтиши" (Эпизод 6)
Йил: 1983
Жанр: Фэнтези, Саргузашт, Жангари
Режиссёр: Ричард Маркуанд
Давомийлиги: 2 соат 11 дақиқа
Рейтинг: 8.3 (956,645)
“Эслаб қол, жедаининг кучига жаҳл, қўрқув ва агрессия энг катта душмандир. Улар исталган жедаини ўз йўлидан оғдиради.” Йода
“Юлдузлар жанги: Жедаининг қайтиши" фильми оригинал трилогиянинг якуний қисми бўлиб, олдинги икки фильмдаги авжига чиқаётган воқеалар ривожига якун ясаган. “Юлдузлар жанги” франшизасини тушуниш учун энг кўп маълумотлар улашган “Жедаининг қайтиши" воқеаларнинг кескинлиги, қаҳрамонларнинг сирларини очиши ва кутилмаган ўлимлар билан қолган фильмлардан ажраб туради.
Фильм “Эпизод 5”дан 1 йил ўтганидан сўнг Галактик Империя Император буйруғига асосан иккинчи Ўлик Юлдузни барпо қилишга киришади. Люк Скайвокер ўз дўсти бўлган Хан Солони қутқариш учун Татуин сайёрасига ташриф буюради. Галактик Империянинг ишларидан беҳабар Люк Дарт Вайдер билан тўқнаш келади. Воқеалар қайта оёққа турган ёвуз империянинг сайёраларни йўқ қилиш режаси ва қаҳрамонларнинг уларга қарши курашиши билан давом этади.
Фильм якунда 4 та йўналиш бўйича Оскарга ўз номзодини қўя олган ва 22 та совринларни қўлга киритган.
Кинодан иқтибослар:
Люк ва Анакин:
Л: Мен сени бу ерда ташлаб кетмайман. Мен сени қутқаришим керак.
А: Сен мени аллақачон қутқардинг, Люк.”
Люк: “Сизнинг фикрларингиз аслида ким эканингизни билинтириб қўймоқда, ота.”
Дарт Вайдер: “Империяга таслим бўл. Бу дўстларингни қутқаришни ягона йўли. Сенинг уларга бўлган туйғуларинг жуда ҳам чуқур. Улар ўлса, сен яшай олмайсан.”
🎬Эпизод 4
🎬Эпизод 5
Кино учун линк: https://hottg.com/UzIMDb_data/305
#StarWars

#IMDbRating 88
"Ердаги юлдузчалар"
Йил: 2007
Жанр: Оилавий, Драма
Режиссёр: Амир Хон
Давомийлиги: 2 соат 45 дақиқа
Рейтинг: 8.4 (171,318)
“Бу дунёда кўплаб жавоҳирлар туғилган. Улар бутун дунёни яхшилаш учун кўп ишлар амалга оширган... чунки улар дунёни ўзгача бурчак остида кўра олишган.” Рам Шанкар
"Ердаги юлдузчалар" фильми дислекция ортидан ижтимоий камситилишларга гувоҳ бўлаётган болалар ва уларнинг академик қолоқликдаги сабабларини танқидий тарзда кўрсатиб берган. Фильм Амоле Гуптанинг қисқа ҳикояси асосида суратга олинган, лекин сценарийни илҳомлантирган асосий воқеа - мактабда қолоқ академик натижалар кўрсатган буюк режиссёр Акира Куросаванинг ёшлиги бўлган. Фильмдан кўзланган асосий мақсад эса мактаб системасига мослаша олмаган болалардаги юқори ижодкорликни янада рағбатлантириш кераклигини кўрсатиш бўлган ва болалардаги бу креатив фарқлилик ўқитувчилар томонидан вақтида пайқалмаслиги - ижодкорликни ўлдирилишига олиб келиши мумкинлиги олиб чиқилган.
8 ёшли Ишаан дислекциядан азият чекаётгани, мактабда тенгқурларидай бўла олмаётгани ва дарсларни улардай ўзлаштира олмаётгани сабаб, ўқитувчиси ва синфдошлари томонидан ёмон кўрилишни бошлайди. Унинг санъат ва рассомликдаги кучли таланти, тасаввури ва креативлиги доимо эътиборсиз қолар эди. Онаси томонидан Ишаан янги қаттиқ назорат остида бўлувчи мактабга ўтказилганида, болада депрессия ва қўрқув ҳисси кучайишни бошлайди. Унга оптимистик тарбиячи - Рам Шанкар тўқнаш келганидан сўнг, Ишааннинг тақдири ўзгаришни бошлайди.
Таълимга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини кўрсатган фильм якунда 23 та халқаро совринларни қўлга киритган.
Кинодан иқтибослар:
Рам: “Соломон оролларида маҳаллий аҳоли дарахтларни ағдариш учун уларни кесмайди, балки барчаси тўпланиб дарахтларни таҳқирлашни бошлайди. Сўкишади. Бир неча кунлардан сўнг эса дарахтлар ўзидан-ўзи қуришни ва ерга ағдарилишни бошлайди.”
Рам: “Болангнинг елкасига ўз истакларингни юк қилиб жойлаш ва унга ёшлигидан катта масъулиятлар юклаш... болани қул қилишдан ҳам баттар ҳолат.”
Рам: “Ҳар бир бола ўзининг потенциалига, маҳсус қобилиятларига, шахсий қизиқишларига эга.”
Кино учун линк: https://hottg.com/UzIMDb_data/307
#LikeStarsOnEarth

#IMDbRating 89
"Резервуар итлар" (Қутурган итлар)
Йил: 1992
Жанр: Триллер, Криминал
Режиссёр: Квентин Тарантино
Давомийлиги: 1 соат 39 дақиқа
Рейтинг: 8.3 (926,534)
“Мен ҳеч кимни ўлдирмоқчи эмасман. Лекин шу эшикдан чиққанимдан сўнг, менга рўбарў келсанг, нима қилиб бўлса ҳам сени йўлимдан олиб ташлайман.” Жаноб Пушти
"Резервуар итлар" фильми Тарантинонинг илк муаллифлик фильми бўлиб, кино тарихидаги энг зўр дебют фильмлар қаторига киради. Мустақил режиссёрлар фоалиятини бошлашга кучли намуна бўлиб ҳизмат қилган фильм, ўзидан сўнг кўплаб кономанларни фильм суратга олишга чорлаган. Фильмнинг марказий эътибори гумондорликка қаратилган ва шу сабаб, исталган томошабин якуний лавҳаларгача воқеалар ривожига шўнғиб кетади.
Саккиз нафар киши кофе ичиб, ким пулни тўлаши ҳақида суҳбат олиб боришади. Ташқарига чиққанидан сўнг эса, режалаштирилган ўғирликларини амалга оширишади. Ҳар бир жиноятчи ўзининг улушини ўғирлагач, умумий тшпланиш жойи - ташландиқ омборга тўпланишади. Ўғирлик уларнинг режасидай амалга ошмаган, кутилмаган ўлимлар содир бўлганидан сўнг, улар бир-бирларидан шубҳаланишни бошлайди. Фильм якунигача давом этган ушбу гумондорлик - томошабинлар ҳаёлига ҳам келтирмаган воқеалар билан ўз ниҳоясига етади. Иронияга бой яратилган якун сабаб, фильм кўпчилик муҳлисларнинг ўғирлик ҳақидаги энг яхши фильми ҳисобланади. Энг муваффақиятли деьютлардан бўлган фильм 12 та халқаро совринларни қўлга киритган.
Кинодан иқтибослар:
Жаноб Пушти ва Эдди:
“П: Буни менга узатма, агар ишлаётгани учун етарли ҳақ олмай чойчақадан умид қилса, яхшиси ишдан бўшасин.
Э: Ҳаттоки биронта яҳудий ҳам бунақа гапни қўрқмасдан айтганини кўрмагандим. Сен ҳеч чойчақа бермайсанми?
П: Мен жамият мендан чойчақа беришни талаб қилгани учун ҳам бермайман. Лекин кимдир етарлича яхши ҳизмат кўрсатса, ўша пулга муҳтож бўлса, мен албатта қўшимча пул бераман. Лекин бунақа ҳамма жойда автоматик тарзда чойчақа бермайман.”
Жаноб Оқ: “Агар сен уни ўлдирсанг, унинг ортидан ўзинг ҳам ўласан. Қайтараман: агар сен уни ўлдирсанг, унинг ортидан ўзинг ҳам ўласан.”
Кино учун линк: https://hottg.com/UzIMDb_data/309
#ReservoirDogs

Борлиқни савол устига қўйган фильм - “Матрица” бугун 22 ёшни қаршиламоқда. Нафақат ўз даври, балки барча даврлар учун энг зўр фильмлардан бири бўлган “Матрица” антиутопик келажакни фалсафа, айниқса метофизик ёндашувини, эволюцион психология ва ижтимоий воқеликни турли талқинлар ёрдамида акс эттирган эди.
Батафсил: https://daryo.uz/k/2021/03/31/borliqni-savol-ustiga-qoygan-film-matritsa-trilogiyasi-haqida/
👉🏼@UzIMDb

Daryo.uz
Борлиқни савол устига қўйган фильм. «Матрица» трилогияси ҳақида
Март ойининг охирги куни киберпанк жанридаги энг машҳур фильм «Матрица» катта экранларга чиққан эди. Сана муносабати билан «Дарё» колумнисти Фаррух Адҳамжонов ушбу кино ҳақида ҳикоя қилади
#IMDbRating 90
"2001: Самовий Одиссея"
Йил: 1968
Жанр: Илмий-тўқима, Саргузашт
Режиссёр: Стэнли Кубик
Давомийлиги: 2 соат 29 дақиқа
Рейтинг: 8.3 (608,637)
“Мен ўзимни мавжудки энг юқори ишлаш фоалиятига ўткизмоқдаман. Бу исталган онгли мавжудод эга бўлишни хоҳлайдиган босқич.” HAL 9000
"2001: Самовий Одиссея" фильми Артур Кларкнинг сценарийси асосида суратга олинган. Фильм ўзида инсониятнинг ибтидоий даврдан тортиб юқори цивилизацион келажаккача бўлган тарихини қисқача жамлаб, ўз даври учун энг футуристик ғояларни олиб чиққан. Фильм ўзида экзистенциализм, эволюция, технология, сунъий онг ва мавжуд бўлиши мумкин бўлган ўзга сайёраликлар ҳақидаги мавзуларни қамраб олган. Коинот ҳақидаги фильмларнинг эталони ҳисобланган, кўплаб илмий-фантастик киноларнинг пайдо бўлишида муҳим рол ўйнаган "2001: Самовий Одиссея" фильми Стэнли Кубрикни барча даврларнинг энг зўр режиссёрлари қаторига киришини таъминлаган.
Қадимги даврда кўрсатилган номаълум қора монолит таъсирида ибтидоий одамлар суяклар ёрдамида қурол яратишни бошлайди. Бундан бир неча миллион йиллардан сўнг эса, одамлар ойда бир хил монолитга дуч келишади. Ўзга сайёраликларга тегишли эканлиги гумон қилинаётган монолит юқори кучланишдаги радио тўлқинларни қабул қилаётгани аниқланади. Орадан икки йил ўтгач, инсон шахсиятига эга HAL 9000 компьютери Юпитердаги илмий изланишларга бошчилик қилишни бошлайди. Фильм сунъий онгда кузатилаётган инсон табиатига мос камчиликлар сабаб юзага келган вазиятлар билан давом этади.
Илмий-тўқима жанрининг энг йирик асосчиларидан ҳисобланган "2001: Самовий Одиссея" минимал диалоглар билан яратилган. Фильм якунда Оскар ҳайкалчасини ва яна 15 та халқаро совринларни қўлга киритган.
Кино учун линк: https://hottg.com/UzIMDb_data/311
#2001SpaceOdyssey

Бугун машҳур япон актёри Тоширо Мифунэнинг туғилган куни. Тоширо Мифунэ 1920 йил туғилган бўлиб, 1997 йил 24 декабрда вафот этган эди. Актёр асосан Акира Куросава билан бирга фаолият олиб борган бўлиб, “Етти Самурай” (1954), “Рашомон” (1950), “Тансоқчи” (1961), “Санжуро” (1962), “Қонли тахт” (1967), “Яширин қалъа” (1958), “Қотил самурай” (1965), “Жаннат ва Дўзах” (1963), “Можаро” (1950) ва яна кўплаб фильмлари билан машҳур.

“2001: Самовий Одиссея” катта экранларга чиққанида, фильм якунланмасидан олдин кўплаб томошабинлар кинозални тарк этишган эди. Бунга сабаб деб, улар кино нима ҳақида эканлигини тушунишмаганини айтиб ўтишган. Фильм сценаристи Артур Кларк эса “Биз фильмда тушуниш учун сюжет эмас, саволлар уйғотиш учун кинони шундай суратга олганмиз. Агар фильмни тўлиқ тушунган бўлсангиз, унда фильмни муваффақиятсизликка учради деб айтишимиз мумкин” деб таъкидлаган.

#IMDbRating 91
“Ўлган орзулар ороми”
Йил: 2000
Жанр: Драма, Психологик триллер
Режиссёр: Даррен Аронофски
Давомийлиги: 1 соат 42 дақиқа
Рейтинг: 8.3 (774,463)
“Якунда, барчаси яхши бўлади” Сара
“Ўлган орзулар ороми” фильми Хьюберт Селбининг шу номдаги романи асосида суратга олинган. Фильм инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолати дориларга муккасидан кетиб қолган вазиятда умидсизликка батамом қул бўлишларини кўрсатган. Қаҳрамонлар ўз ҳаётларини фақатгина орзуларидагина тўлақонли яшай олишлари, уларни ҳақиқий ҳаётдан буткул узганига гувоҳ бўласиз. Ўзига ҳос драматик саундтреклар билан давом этувчи “Ўлган орзулар ороми” - одамни ўзига ўргатиб қўёвчи дориларни, айниқса гиёҳванд моддаларни, қаттиқ танқид остига олган энг яхши фильм саналади.
Сара - кунининг асосий қисмини телевизор қаршисида диета учун мўлжалланган телешоуларни кўриб ўтказади. Унинг ўғли, Гарри эса дўстлари Тайрон ва Мэрион билан гиёҳванд моддаларга ружу қўяди. Гарри ўз уйидаги буюмларни сотиб, қўшимча наркотик олишга пуллайди. Уйида сотишга нарсаси қолмаган қаҳрамонлар ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланишни бошлайди. Фильмдаги воқеалар наркотик воситаларга ўрганиб қолган тўрт инсон тақдири билан давом этиб, драматик трагедия билан якунига етади.
“Ўлган орзулар ороми” фильми 36 та халқаро мукофотларга эга чиққан.
Кинодан иқтибослар:
Сара: “Мен кимдир бўлишга эришдим. Мени ҳамма яхши кўради, тез кунда эса мени миллионлаб одамлар танийди. Бу доимий табассум қилиш учун етарли ҳолат, эртанги тонгда уйғониш учун эса ажойиб сабаб.”
Мэрион ва Гарри:
“М: Мен сени севаман, Гарри. Сен сабаб, мен ўзимни ҳақиқий инсондай ҳис қиламан, тириклигимни сезаман.
Г: Мен ҳам сени севаман, сен мен учун жуда чиройлисан. Сен менинг орзуимсан.”
Сара: “Қандай қилиб дорилар ҳақида доктордан кўра яхшироқ билишинг мумкин?”
Кино учун линк: https://hottg.com/UzIMDb_data/313
#RequiemForADream

Бугун кино санъатида буюк ижодкорлик фаолиятларини намойиш қилган Андрей Тарковский, Хит Леджер, кичик Роберт Дауни ва Хьюго Уивингнинг туғилган кунлари.
Машҳур рус режиссёри Андрей Тарковский 1932 йил туғилиб, 1986 йил 29 Декабрда вафот этган эди. Режиссёр ўзининг “Сталкер” (1979), “Ойна” (1975), “Солярис” (1972), “Андрей Рюблёв” (1966), “Иваннинг ёшлиги” (1962), “Ностальгия” (1983), “Қурбонлик” (1986) каби фильмлари билан машҳур.
Хит Леджер эса 1979 йил Австралияда туғилган бўлиб, 2008 йил 22 Январда оламдан ўтган эди. Актёр ўзининг “Қора рицар” (2008), “Сендан нафратланишимнинг 10 сабаби” (1999), “Рицар тарихи” (2001), “Патриот” (2000), “Ака-ука Гриммлар” (2005), “Казанова” (2005), “Ширинлик” (2006), “Ўзгача тоғ” (2005) ва бошқа фильмлари билан машҳурликка эришган.
Кичик Роберт Дауни 1965 йил Манхэттен штатида туғилган бўлиб, Марвел кино оламидаги (2008-) “Темир Одам” (Тони Старк) образи, “Шерлок Холмес 1,2” (2009, 2011), “Дулитл” (2020), “Чаплин” (1992), “Судья” (2014), “Сўнгги муддат” (2010), “Зодиак” (2007), “Готика” (2003), “Шеф” (2014), “Солоист” (2009), “Туғма қотиллар” (1994) каби фильмлари билан машҳур.
Британ актёри Хьюго Уивинг эса 1960 йил Нигерияда туғилиб, “Матрица” (1999-2003) фильмларидаги Агент Смит образи, “В - Вендетта” (2005), “Капитан Америка 1” (2011), “Ваҳший шаҳарлар” (2018), “Виждон амри” (2016), “Қора ‘47” (2018), “Узуклар ҳукмдори” (2001) ва бошқа фильмлари билан машҳур”

Forwarded from Bugun.uz | Расмий канал
Кинотақриз. Дунё киносининг дурдона асари — «Етти самурай» ҳақида
Bugun.uz мазкур дурдона асар ҳақида ҳикоя қилади
Батафсил — bugun.uz/34987
Расмий | LIVE | Дайжест

Кейинги қават
“Ташриф” (2016), “Тиғ устида югурувчи 2049” (2017), “Қотил” (2015), “Душман” (2013) ва яна кўплаб фильмлари билан машҳур бўлган канадалик режиссёр Дени Вильнёвнинг “Кейинги қават” (2008) номли қисма метражли фильми бор. Фильм давомида фақат бир жумла — ‘Кейинги қават’ ишлатилади.
Том маънода, ҳашаматли зиёфат ташкил қилган бир неча аристократлар, фильм якунигача, ҳар қанча пастга қуласада, тинмай овқат ейишда давом этади. Улар пастга қулар экан, вазият тобора ёмонлашишни, ҳатто бир-бирларининг таомларини ейишни бошлашади. Аввалига вегетерян бўлиб таништирилган бир қаҳрамон эса, аҳвол ёмонлашиб, бир неча қават пастга қулашганида, ўз стандартларини унутиб, ҳатто бошқаларнинг гўштларини ейишга киришади. Якун эса, кутилганидай, уларнинг энг пастки қаватга қулаши билан тугайди. Энг тубдаги жой бу, албатта, дўзахга аллегория саналади.
Ушбу иронияга бой воқеалар давомида элитага ҳизмат кўрсатиб келган официантлар, якунда томошабинга назар солганча, бир нима дейишга уринаётгандай кўринади. Фильм яққол етказмоқчи бўлган хабар билан, бугунги кунда ҳаддан зиёд кучайиб кетаётган консюмеризмни ва ўз нафси йўлида табиатни барбод қилаётган инсониятни танқид қилгани билинади.
Аҳвол ҳар қанча ёмонлашса ҳам, давомий истеъмолни камайтиришни хоҳламаган инсонлар тақдири олдиндан маълум бўладими? Ушбу савол билан фильмнинг туб маъносидаги — давлатни кемиришдан тўхтамаётган олигархлар танқиди ва ишчи синф тақдири кўрсатилади.
Буни ўзимиздаги вазиятга осонликча солиштириш мумкин: монопол ташкилотлари билан давлатни ўз қўлига олаётган ультрабойлар, бир вақтнинг ўзида, давлатни кемираётгани ва уни янада пастга қулашига ҳисса қўшаётгани акс этади. Ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий томонлама. Бунинг натижасида, камбағал камбағаллигича қолишига, ўрта синф эса тобора камбағаллик чегараси томон яқинлашишга маҳкум бўлиб қолмоқда.
Қисқа қилиб айтганда, "Кейинги қават" қисқа метражли фильми қолганлар ҳақида қайғурмайдиган ва очкўзлик сиёсати билан давлатни кемираётган ультрабойлар - давлатни тобора чуқурликка тортиб кетишаётганлиги сабаб, тескари ривожланиш тенденцияси билан ҳақиқий фожеа — давлатнинг буткул қулаши томон етаклашини кўрсатишга уринган.
Фильмни томоша қилганда, ўзингиз учун яна бошқа хулосалар чиқаришингиз мумкин.

Рашомон
Йил: 1950
Жанр: Психологик триллер
Режиссёр: Акира Куросава
Давомийлиги: 1 соат 28 дақиқа
Хотиралар қай даражада ишончли? Инсонлар айни бир воқеани эслаганида, нега уларнинг кўрсатмаларида фарқ бўлади? "Рашомон" фильми ушбу саволлар орқали, инсонлар ўзлари билан ростгўй бўла олишмаслиги, уларнинг айни бир ҳодиса ҳақидаги тасаввурлари ўзларининг ахлоқий қарашлари таъсирида ўзгариб кетишини кўрсатган.
Фильм, қисқача, ўтинчи роҳибга бир жиноий вазиятни шарҳлаши билан давом этади: Самурай ўз аёли билан ўрмондан ўтаётган вақт, уларга бир қароқчи хужум қилади, бу воқеага эса ўтинчи гувоҳ бўлади, аммо улар бу воқеани ҳар хил кўринишда эслашади. Қароқчи ҳам, самурай ва унинг аёли ҳам, ва ҳатто оддий гувоҳ ўтинчи ҳам ушбу воқеани ўзларининг ахлоқий қарашлари таъсирида айтиб ўтишади.
Инсонлар, тарихчи Льюис Нэмир айтганидай, келажакни эслаб, ўтмишни тасаввур қилишади. Хотирамиздаги воқеалар шахсий қарашимиз таъсирида ўзгариб кетмаганлигига ким кафолат бера олади? Ҳеч ким. Даннинг-Крюгер тажрибалари шуни кўрсатганки, инсонлар ўзларига нисбатан ҳеч қачон ҳолис бўла олишмайди. Улар, ўтмишдаги бир вазиятни эслашганида, ўзларига доим юқорироқ бахо беришади. Инсон мияси эса, ўзига нисбатан ишлатилган ёлғонларни ҳақиқат дея кўришни бошлайди.
Ҳудди шундай, фильмда юз берган бир ҳодиса ҳам қаҳрамонларнинг турли қарашлари асосида алтернатив тарих яратиб борган. Қароқчининг гувоҳлиги у ўзи учун нима тўғри ва нотўғри деб билган стандартлари асосида, самурайнинг гаплари самурайча кодекслар асосида, унинг аёли келтирган гувоҳлик ор-номус ва шон-шараф таъсирида, ўтинчининг гувоҳлиги эса асл воқеага нисбатан ўзини энг муҳим деб билгани таъсирида ўзгариб борган.
Ўз фильмларида мутлақ ахлоқий қоидалар мавжуд эмаслигига доимий мисоллар келтирувчи Куросава, "Рашомон" фильмида ҳатто ушбу нисбий ахлоқий қарашлар, хотирадаги воқеани қандай эслашимизга ҳам таъсир қилишини кўрсатиб ўтган. Фильм якунида эса, инсонийликнинг таназзули ва инсонийликка ишониш учун сўнгги умид учқунлари кўрсатилган. Рашомон, балки, дўзах эшикларидир, инсон у эшикдан ўтиш ё ўтмаслиги фақатгина ўзига боғлиқдир, ким билсин.
Фильмнинг яна бир кучли томони - қаҳрамонлар ҳакамга қарата воқеани шарҳлаб боришади, лекин ҳакам кўрсатилмайди. Улар учун олий ҳакам бу сизсиз; уларнинг қай бирига ишониш ёки ишонмаслик шахсан ўзингизга боғлиқ. Воқеа 4 хил тарзда айтилган, лекин ҳолис тарзда эмас. Ҳақиқий жараённи томошабин сифатида тасаввур қилишингиз, албатта, шахсий қарашларингиз остида шаклланади...
Фильм ўзидан сўнг "Рашомон эффекти" номли психологик феномен қолдирган.

Бир режиссёр фаолиятидаги барча фильмларини хронологик тартибда бирин-кетин томоша қилиш, ҳудди Танос чексизлик тошларини йиғаётгани каби, томошабинга ўзгача жўшқинлик ҳиссини тақдим қилади.
Режиссёрнинг умри давомидаги кино коллекцияларини миянгизга жамлаганингиздан сўнг, у яратмоқчи бўлган дунёлар сизга янада тушунарлироқ ва янада кенгроқ кўринади.
Аввалига, биттагина фильм яратган ёки кўп фильмлар суратга олмаган режиссёрлар фаолиятини кўриб чиқиш, сизни бу усул - фильмларни режиссёр фаолиятига қараб кўришга анча қизиқтириши мумкин.
Донавон Варрен ўзининг “Wheels” (2014) (Аравачалар) ягона фильмида қора юмор билан, ҳаётининг мазмунини йўқотиб қўйган ва эришган барча нарсасидан айрилиб, ногиронга айланган бош қаҳрамоннинг секин аста яна ҳаётга муҳаббат уйғотишини кўрсатган.
Фильм икки имконияти чекланган бош қаҳрамоннинг кулгили ва бир вақтда ачинарли, интригага ва комплексларга бой саргузашти билан давом этади. Ёлғонлар қуршовида оддий ҳақиқатлар билан ўзликни англашга қаратилган ушбу психологик драма, томошабинларга ўзгача кучли эмоционал бойлик тақдим этади.
Регис Ройнсаднинг иккитагина фильми бор: “Les Traducteurs” (Таржимонлар) ва “Populaire” (Машинистка). Режиссёр икки фильмида ҳам ёзувчилар ва улар атрофидаги ишларни ёритган.
“Таржимонлар” (2019) фильми таржимонлар фаолиятини инсонийликдан устун қўйилган машҳурлик ва ахлоқдан устун қўйилган пул каби мавзулар билан очиб берган. Фильмда яна Агата Кристининг “Шарқий экспрессдаги қотиллик” ва Марсель Прустнинг “Йўқотилган вақтни излаб” асарларининг асосий элементлари мавжуд. Уюшган ‘жиноят’ доимо ёмон ва ахлоқан оқлаб бўлмас даражада бўладими? Буни фильм психологик ёндашув билан очиб берган.
“Машинистка” (2012) фильми эса ёзув машинасида ишловчи аёл ўз бошлиғи кўмагида тез ёзиш бўйича жаҳон рекордини қўйишигача бўлган вазиятни қамраб олган. Иккала фильмда ҳам китобларнинг бизгача етиб келадиган жараёни ўзгача драма билан моҳирона очиб берилган.
Ари Астер яратган психологик хоррорлар эса, томошабин кутувларини чилпарчин қилиб, уларни ҳам жисмонан, ҳам маънан ноқулай аҳволга солади. Наврўзга солиштириш мумкин бўлган, лекин ваҳший ритуаллардан ташкил топган “Midsommar” (2019) ва паранормал ҳодисаларга бой “Hereditary” (2018) (Меърос) фильмлари турли символизмларга, афсона ва анъаналарга қиёсан даҳшатли солиштирувларга тўла.
Инсон ҳисларини турли жисмоний кўринишда ташқарига олиб чиқиб, бу ҳислар ўз шаклига эга бўлганида қай даражада даҳшатли бўлишини ва ушбу ҳислар асл ҳолида инсонни ички томонлама қаттиқ қийнашини гувоҳи бўласиз. Инсон ҳаётидаги ушбу ҳислар аҳамиятига алоҳида катта эътибор берган воқеалар ривожи томошабинни ҳам қийнаб, ҳам ўзгача завқ улашади.
Шекспирга алоҳида катта урғу берувчи сценарист Том Стоппард суратга олган “Shakespeare in Love” (1998) (Ошиқ Шекспир) ва “Гамлет”га пародия сифатида олинган “Rosencrantz & Guildenstern Are Dead” (1990) (Розенкранц ва Гильденстерн ўлди) фильмлар яна бир мисол. Шекспир дунёсини яхшироқ тушуниб, уни кенгроқ талқин қилишга ёрдамлашувчи ушбу фильмлар, драма, романтика, ва комедия жанрлари фундаментал тарзда қандай бўлиши кераклигини моҳирона кўрсата олган.
Қўшимча қилиб, Нолан, Тарантино, Вильнёв, Уэс Андерсон, Аронофски ёки яна бошқа машҳур режиссёрларни мисол келтириш мумкин. Булар эса алоҳида катта мавзу.

Forwarded from The Worst®️
BREAKING NEWS!!! ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
@the_worst_channel o'z loyihalarini "qayta tiriltirish"da davom etadi. Navbat o'zbek tilidagi online quiz: Chill a Quiz! ga. O'z jamoangizni yig'ing, ro'yxatdan o'ting va bilimingiz hamda omadingizni sinab ko'ring. G'oliblarga o'ziga xos bonuslar ham mavjud!
Turnir 3 turdan iborat, har bir turda 5 raund. O'yinlar avvalgi quiz turnirlari qoidalari bo'yicha o'tadi. Avvalgi o'yinlardan namunalar bilan post oxiridagi havola orqali tanishishingiz mumkin.
Har bir turda qatnashish uchun to'lov: 40 000 so'm (jamoa uchun)
Turnirda to'liq ishtirok etmoqchi bo'lgan jamoalar uchun chegirma ham bor: 100 000 so'm (jamoa uchun)
Jamoada ishtirokchilar soni cheklangaman
Ro'yxatdan o'tish uchun @theWorstChannel_bot ga murojaat qiling. Quiz @the_worst_channel da bo'lib o'tadi.
❗️ Turnir qoidalari
❓ Quiz - bu nima?
💸 Quiz chegirmalari
🎲 Quizdan namunalar

HTML Embed Code: