Марказий Банк, ҳаддидан ошган насиячилар бўйича ваниҳоят тилга кирди!
Ҳозирда кўп ҳолатларда насия шартномаларида:
— реал фоиз ставкалари кўрсатилмайди;
— устама ҳақлар аниқ кўрсатилмайди.
Бу эса:
❌ мижоз қарз юкини ҳис қилмай қолиши,
❌ банк ва МФТлардан олган кредитларни қайтаролмаслик,
❌ муаммоли кредитлар сони ортишига сабаб бўлмоқда.
Ишметовнинг таъкидлашича, аҳолининг катта қисмидаги насия тўловлари кредит бюролари базасига киритилмаяпти. Шу боис банклар қарз юкини тўғри ҳисоблай олмайди ва нотўғри қарорлар қабул қилади.
☑️ Шундан келиб чиқиб, Марказий банк, кредит ташкилотларини насия тўловлари ҳақидаги маълумотларни кредит бюроларига тақдим этишга мажбурлашни, Устама ҳақлар ва реал фоизлар тўғрисидаги маълумотларни очиқ қилишни таклиф қилмоқда.
☑️ Бу орқали:
— аҳоли қарз юки аниқ баҳоланади,
— кредитлар масъулият билан берилади,
— мижозларнинг ортиқча қарзга ботиб кетиш хавфи камаяди.
👉 @UnchaMuncha