TG Telegram Group Link
Channel: Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
Back to Bottom
Қуйи Зарафшон ИТҲБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Ражабов иштирокида масала муҳокама қилиниб, бир ҳафта муддатда диспетчерлар хонасида “Ақлли сув” қурилмаларидан келаётган маълумотлар базасига уланишни, диспетчер журнали билан қурилмалардаги онлайн маълумотларни мунтазам солиштириб боришни йўлга қўйиш, ишламаётан сим-карталарни янгисига алмаштириш, сувни ўлчаш ва ҳисобини юритиш билан шуғулланадиган ходимлар учун онлайн семинар ташкил этишга келишиб олинди.

Ахборот хизмати

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ДХШ ЛОЙИҲАЛАРИ НЕГА КЕЧИКАЯПТИ?

“Олтинобод - 1” насос станцияси хусусий шерик бошқарувига ўтганидан сўнг кўп ўзгаришлар бошланди.
Битта насос агрегати янгисига алмаштирилди. Учта агрегатнинг ҳаммасига конденсатор қурилмаси ўрнатилди. Бино ва томи таъмирланди. Задвижкалар янгиланиб, юмшоқ қўшиш қурилмаси ҳам ўрнатилди.
Хатирчи туманидаги “Олтинобод - 1” насос станцияси 430 гектар майдонни суғоришга хизмат қилади. Шундан 150 гектари “Иброҳим эксперт” кластер ташкилотига қарайди.
Кластер 2022 йилда ушбу насосни ДХШ лойиҳаси асосида ўз бошқарувига олди.
Кластер ташкилоти раҳбари Иброҳим Холмуродовнинг айтишича, сувни тўғри тақсимлаш, аниқ ҳисобини юритиш, вақтида суғоришни ташкил этиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобига электр энергияси тежалмоқда.
Шу насосдан фойда кўргани учун кластер яна 3 та насос станциясини ўз бошқарувига олди. Ҳозирда кластер ташкилотида 26 нафар насосчи ишлаб, маош олмоқда.
Тумандаги “Оқ олтин” насос станцияси жорий йил январдан “Навоий универсал гроуп - 999” кластер ташкилоти бошқарувига берилган эди. Насос станциясида 7 та агрегат бўлиб, 1250 гектар майдонни суғоришга хизмат қилади. Бу ерда ўзгаришлар энди бошланаяпти. Инвестиция киритиш бўйича ҳали натижа бўй кўрсатгани йўқ.
Айнан инвестиция шартлари бажарилмагани учун “Эски Учқора” ва “Чиғатой” насос станциялари бўйича битим бекор қилинди.
Вилоят Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бўлим бошлиғи Алишер Муртазоевдан олинган маълумотга кўра, “Хатирчи агро экспорт” кластери 2021 йилда ушбу насосларни ўз бошқарувига олган эди. 2021-2023 йилларда инвестиция шартларини бажармади. Насосларни ишлата олмагани учун экинлар, узумлар қуриб қолди. Аҳоли мурожаатларидан сўнг 2023 йилда “Эски Учқора” ва “Чиғатой” насос станцияларини хусусий бошқарувга бериш бўйича битимлар суд тартибида бекор қилинди.
2024 йилда Навоий вилояти сув хўжалиги соҳасида 20 та ДХШ лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Куни кеча 6 та қудуқ ва 4 та насос станциясини хусусий шерик бошқарувига бериш бўйича барча ҳужжатлар тахланиб, почта орқали вазирликка юборилган.
Вазирлик Давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг хизматини ривожлантириш бўлими бошлиғи Анвар Дувлоновнинг айтишича, Қуйи Зарафшон ИТҲБ томонидан ишлар бироз кечикмоқда. Қолган 10 та лойиҳа бўйича ҳам хусусий инвесторларни аниқлаштириб, ҳужжатларни тезроқ тайёрлаб, вазирликка тақдим этиш лозим.
Бу масала Қуйи Зарафшон ИТҲБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дадажон Ражабов ҳамда Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Жасур Назаров иштирокида муҳокама қилинди.
Масъуллар 10 кун ичида хусусий инвесторлар билан музокараларни якунлаб, ҳужжатларни вазирликка тақдим этишга ваъда беришди.
“Эски Учқора” ва “Чиғатой” насос станциялари бўйича тажрибадан хулоса қилган ҳолда инвесторларни танлашда хато қилмаслик, уларнинг салоҳиятини инобатга олиш зарурлиги эслатиб ўтилди.

Ахборот хизмати

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ХАТИРЧИДАГИ НАСОС СТАНЦИЯЛАРИ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

Хатирчи туманидаги “ТОСС” ва “Кўксарой” насос станциялари реконструкцияга тушган, лекин лойиҳани бошлаш кечикмоқда.
1975 йилда ишга туширилган “ТОСС” насос станциясида 6 та агрегат бўлиб, 2700 гектар майдонни суғоришга хизмат қилади.
1 та агрегатда конденсатор қурилмаси ўрнатилган. Сувни онлайн ҳисобловчи қурилма ҳеч қайсида йўқ.
1982 йилдан бери ишлаб келаётган “Кўксарой” насос станциясида 3 та агрегат бор, 5000 гектар майдонга хизмат қилади. Конденсатор қурилмасиям қўйилмаган, сувни онлайн ҳисоблагич ҳам ўрнатилмаган.
Масъуллар бу насослар инвестиция дастурига тушгани учун ҳам конденсатор ва ҳисоблагич қўйилмаганини айтишди.
“Шовот-1”, “Шовот-2” насос станцияларида эса сувни онлайн ҳисоблагич ҳам бор, конденсатор қурилмаси ҳам ўрнатилган.
Тўртала насос станциясида қуёш панелларидан фойдаланиш ҳали йўлга қўйилмаган.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дадажон Ражабов ҳамда Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Жасур Назаров иштирокида Хатирчи туманидаги насослар ҳолати муҳокама қилинди.
Насос станцияларини сел келиш хавфидан асраш, атрофни ободонлаштириш, агрегатларни доимий соз ҳолатда сақлаш, энергия тежамкор дастурлар доирасида қуёш панеллари ўрнатиш топшириғи берилди.
Вилоят Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Жасур Назаровнинг айтишича, Сув хўжалиги вазири видеоселектор йиғилишида берган топшириқлардан сўнг Қизилтепа туманидаги “Ўртачўл” насос станциясида 3 та агрегат ишга туширилибди. 1 таси таъмирланаяпти.
Вилоятдаги барча насос станцияларда навбатчилик кучайтирилган. 11 май куни Хатирчи туманида келган сел тошқинлари насос станцияларига зиён етказмаган.

Ахборот хизмати

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция - иллат!

❗️Коррупцияга имкон берманг!

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from Gulnoza Olimova
СУВ ҲИСОБИНИ АНИҚ ЮРИТИШ БОРАСИДА...

Бугун Норин-Қорадарё ИТҲБда туман “Сув етказиб бериш” ДМ раҳбари ва ўринбосарларига сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш бўйича ўқув тренинги ташкил этилди.

Бунда туман чегарасидан олинаётган сувнинг суғоришга ва бошқа эҳтиёжларга йўналтирилган қисмлари ҳажмини ҳисоблаш, истеъмолчига берилган сувнинг кундалик ҳисобини юритиш, далолатномаларни тўғри тўлдириш ва расмийлаштириш бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, энг асосий масала кунлик суғориш ва кунлик етказиб берилаётган сув миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни аниқ юритишга алоҳида этибор қаратилди ҳамда амалий машғулотлар ўтказилди.

❗️Маъсуллар учун шартномага туман адлия бўлимларидан хулосалар олишни якунлаш, истеъмолчилар билан кундалик ҳисоб журналларини юритиш, ойлик далолатномаларни расмийлаштириш ва солиқ органларига ўз вақтида, аниқ маълумотлар тақдим этиш бўйича топшириқлар берилдли.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати
СУВ ТАҚСИМЛАШ ИНШООТИДА СЕМИНАР
     
      
«Сувхўжаликназорат» инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармаси бош мутахассислари «Сурхон»-«Шеробод» ирригация тизими бошқармаси таркибидаги «Шеробод» сув тақсимлаш иншоотида жамоа аъзоларини тўплаб семинар ташкил қилишди.
           Қурилиб фойдаланишга топширилганига 65 йилдан ошган ушбу сув тақсимлаш иншооти Шеробод ва Бойсун туманлари атрофидаги кичик тоғлар ва адирликларида ёғадиган қор-ёмғир сувларидан шаклланадиган «Шеробод» дарёси сувини Шеробод тумани ҳўжаликлари далаларига тенг тақсимлашга хизмат қилади. «Шеробод» дарёсининг суви айниқса баҳору ёз ойларида жўшиб оқади, ҳатто сел-тошқинларни ҳам юзага келтиради. Сув тақсимлаш иншооти ходимлари ҳушёрликни доимий оширган ҳолда дарёга келадиган обиҳаётни «Истара» ва «Хўжақия» каналларига тенг тақсимлашади ҳамда ортиқчасини ташлама орқали Амударёга ташлатишади.
         Шеробод туманининг бир қисм ерларини обиҳаёт билан таъминлашга хизмат қиладиган «Шеробод» дарёсининг сувини тенг тақсимлашга хизмат қилувчи иншоотдаги гидротехник иншоотларни хавфсиз ва техник соз ҳолатда ишлатиш тартиблари ходимларга батафсил тушунтирилди. Семинарда сув тақсимлаш иншоотини хавфсиз ва техник соз ҳолатда эксплуатация қилиш, иншоотларнинг бугунги ҳолати, журналларни тўғри юритиш, ишчиларнинг техника хавфсизлиги қоидалари бўйича йўриқномалар билан таништирилгани ҳолати кўриб чиқилди. Шундан сўнг семинар иштирокчилари сув тақсимлаш иншооти ва ундаги сув чиқариш затворларининг ҳолати ўрганишди.
       
           Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция - иллат!

❗️Коррупция иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилади.
HTML Embed Code:
2024/05/13 12:42:32
Back to Top