TG Telegram Group Link
Channel: Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
Back to Bottom
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нукус тумани: НАСОС АГРЕГАТЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ

Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги 5-сонли қарорининг мазмун моҳиятини тушунтириш ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш юзасидан тарғибот ишларини олиб бориш бўйича навбатдаги семинар Нукус туманидаги “Нукус Агро” МЧЖ даласида ўтказилди.
Тадбир иштирокчиларига мутахассислар томонидан тежамкор суғориш технологиялари насос агригатлари фарқи, ўрнатишда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида маълумотлар берилди.

Сайтимизда тўлиқ ўқиш: 👇

https://krminwater.uz/07/06/2024/3164/

Соҳага оид янгиликларни расмий тармоқларимизда кузатиб боринг!

https://hottg.com/krminwater/
http://krminwater.uz/
Норин-Сирдарё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси Мингбулоқ туман ишлаб чиқариш бўлимига қарашли Гулистон насос станциясида белгиланган график асосида семинар ўтказилди.

Семинарда вазирлик томонидан берилган топшириқ ва долзарб вазифалар етказилиб, насос станциясидаги ер майдонларида ободонлаштириш ишларини доимий равишда ташкил этиш.

Ёрдамчи хўжалик маҳсулотларини етиштириш орқали насос станциядаги фаолият юритиб келаётган ходимларининг қўшимча даромадини таъминлашдан иборат эканлиги. Бу борасида бошқарма бошлиғи ташаббуси билан барча ишлаб чиқариш бўлимларига жами 3000 дона товуқлар тарқатилганлиги намуна сифатида ишлаб чиқариш бўлим бошлиқлари ҳамда насос станцияси бошлиқларига ўрнак бўлиши кераклигини тўғрисида тушунчалар берилди.

Семинар давомида насос станцияларини барчасида ёрдамчи хўжалик маҳсулотлари ташкил этишлик, суғоришда эса сув тежовчи технологияларни қўллаш ишлари бўйича бир қатор кўрсатмалар берилди.

Насос станциясида электр энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш, қайта тикланувчи электр манбаларини жорий қилиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг салоҳияти ҳамда энергия тежовчи технологияларнинг самарасини яққол ҳисоб-китоблар билан кўрсатиб берилди.

Суғориш мавсуми давомида Насос агрегатларини соз ҳолатда талофатсиз етказиш бўйича ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

🌟Норин-Сирдарё ИТҲБ расмий сахифалари.
✈️Telegram 🖤YouTube 🔝Web-sayt 🕊X.comFacebook 😄Murojaat Bot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАСОС СТАНЦИЯЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ

Бугун, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Хива туманидаги “Варагзан” насос станциясида Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 декабрдаги раҳбар-ходимлар билан жойларда муҳокама қилинадиган масалалар ва режа-кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш бўйича ҳафталик графигига асосан семинар ўтказилди.

Унда, техника бўлими бошлиғи насос станцияларининг 2024 йилга режалаштирилган таъмирлаш-тиклаш ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берди.

Шунингдек, станция атрофидаги экин майдонларидан самарали фойдаланиш, ёрдамчи хўжаликлардаги маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва ривожлантириш жамғармаларига маблағлар тушириш бўйича топшириқлар берилди.

Маълумот учун: ушбу станция 2007 йилда ишга тушган бўлиб, “Зей-яб” каналидан сув олади; сув чиқариш қобиляти 0.5 м³/сек; 1 дона насос агрегати, 110 кВт билан ишлайдиган электродвигатели мавжуд.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати
Сирдарё вилояти

"ОБИ ҲАЁТ-1” НАСОС СТАНЦИЯСИДА СЕМИНАР

Боёвут  туманидаги “Оби ҳаёт-1” насос станцияси 1990 йилда ишга туширилган бўлиб, ҳозирги кунда 2000 гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун хизмат қилади.
Насос станциясида 3 дона агрегат бўлиб, куз-қиш мавсумида режа бўйича 1 таси таъмирланди.
Бўлиб ўтган семинарда электр энергиясини тежаш, насос агрегатларини ва эҳтиёт қисмларини техник соз ҳолатда сақлаш, энерго тежамкор қурилмалар ўрнатиш, техника хавфсизлигига риоя қилиш, ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати
HTML Embed Code:
2024/06/07 11:15:18
Back to Top