TG Telegram Group Link
Channel: Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
Back to Bottom
Семинар техника хавфсизлигига бағишланди

Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган “Гулистон” насос станцияси ёрдамида тумандаги 276 гектар майдон суғорилади. Бугунги кунда насос станциясида 5 агрегат бўлиб, уларга 4 нафар ишчи ходим хизмат кўрсатиб келмоқда.
Жорий йилнинг 10 май куни мазкур насос станциясида ўқув семинар бўлиб ўтди.
Йиғилишни бошқарма бошлиғи М.Тиллаев олиб борди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг раҳбар ходимлар билан жойларда муҳокама қилинадиган масалалар ва режа кўрсаткичларнинг амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасида маълумот бериб ўтди.
Насос станциясида электр энергиядан оқилона фойдаланиш, уларни эксплуатация қилиш, техникаларни ўз вақтида таъмирлаш кераклиги таъкидланди.
Насос станцияларда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича керакли йўриқномалар билан ишчи ходимлар таништириб ўтилди.

Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФЕРМЕР НИМА УЧУН УШБУ ТЕХНОЛОГИЯНИ ТАНЛАГАНИ ҲАҚИДА ГАПИРИБ ЎТДИ

Олдин хабар берилганидек, бугун Хўжайли туманидаги “Шерзод Отабек” фермер хўжалигининг даласида дискрет суғоришни жорий этиш бўйича кўргазмали амалий семинар ўтказилди.
Тадбирда мазкур фермер хўжалиги раҳбари Арисланбай Ибрагимов нима учун УШБУ сув тежовчи технологияни танлаганини гапириб ўтди.

Соҳага оид янгиликларни расмий тармоқларимизда кузатиб боринг!

https://hottg.com/krminwater/
http://krminwater.uz/
Forwarded from Gulnoza Olimova
ЧЎМИЛИШ МАВСУМИДА БАХТСИЗ ХОДИСАЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУҲИМ МАСАЛА

Андижонсой Ирригация тизими бошқармасига қарашли “Нодирабегим” сув бўлими худудидаги “Нодирабегим” истироҳат боғида Сув ҳавзаларида чўкиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мутахассисларнинг айтишича, жорий йил бугунга қадар чўмилиш билан боғлиқ 26 та баҳтсиз ҳодиса юз берган. Айниқса, бу ҳолат болалар ва аёллар ўртасида кўп кузатилмоқда. Мана шундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш юзасидан мутахассислар томонидан иштирокчиларга талаб ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Якунда барча сув хўжалиги тасарруфидаги ташкилот рахбарларига чўмилиш билан боғлиқ баҳтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича зарурий топшириқлар белгилаб берилди.

Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
Навоий вилояти

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ МУҲТОЖ ХОДИМЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфида 37 та насос станциялари ҳамда 473 та ер ости тик қудуқлари мавжуд бўлиб, уларнинг соз ҳолатда ишлаши, сув истеъмолчиларига хизмат кўрсатиш учун 545 нафар ишчи мутахассислар меҳнат қилиб келмоқда.

Ишчи ходимлар иноқ, аҳил бир бирига меҳр оқибат билан фаолият юритиб, келмоқда. - дейди Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассиси А.Муртозаев - Бошқарма шундай бир анъана бор, хар байрамларда насос станциясида ишлаб, келаётган ижтимоий ҳимоя муҳтож ходимлар холидан хабар олиниб, уларга совға саломлар улашилади.
Ана шундай анъанани давом эттириш мақсадида 9 май Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабат билан бошқарма томонидан ижтимоий ҳимоя муҳтож ходимлар хамда шу соҳада кўп йиллар мехнат килиб, ҳозирги кунда нафақадаги фахрий устозлар холидан хабар олиниб, совға саломлар тақдим этилди.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

https://hottg.com/QuyiZarafshonITHB
СУВ ХЎЖАЛИГИДА ЗАМОНАВИЙ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

Сув – азиз неъмат. Инсоният, ўсимликлар, жамики мавжудотлар тириклиги сув билан.
Иқлим ўзгариши, саноатнинг ривожланиши, аҳоли сонининг кўпайиши ва бошқа омиллар дунё мамлакатларида сув ресурслари захирасига ўз таъсирини кўрсатиб, оби ҳаётга талаб ўсиб бормоқда.
Мамлакатимизда сўнгги етти йил ичида сув хўжалиги соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилиб, соҳани ривожлантириш Концепцияси ва стратегиялар тасдиқланди.
Ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ҳамда сув хўжалигининг ўрта ва юқори бўғинларидаги тизимли муаммоларни ҳал қилиш мақсадида мамлакатимиз Президентининг “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.


Сайтимизда тўлиқ ўқиш: 👇

https://krminwater.uz/11/05/2024/3126/
Forwarded from Sirdaryo-So'x ITHB matbuot xizmati (Mohichehra🌙)
Фарғона вилояти

НАВБАТДАГИ СЕМИНАР "САРИЖЎГА" НАСОС СТАНЦИЯСИДА ЎТКАЗИЛДИ

Тошлоқ тумани ҳудудида 3 та насос станция, 127 та тик қудуқлар жойлашган бўлиб, ҳудуднинг 9 152 гектарга яқин экин майдонларини суғоришга хизмат қилади. Ҳозирги кунда насос станция ва тик қудуқларда белгиланган режа асосида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу жараёнда “Қўчқорчи”, “Сарижўга”, “Навбаҳор”насос станцияларнинг ички емирилган қисмлари ҳам тозаланди.

Семинарга мезбонлик қилаётган «Сарижўга» насос станцияси фаолиятига тўхталадиган бўлсак, ушбу станция 1976 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган.
Forwarded from Sirdaryo-So'x ITHB matbuot xizmati (Mohichehra🌙)
2023-2024 йиллар кузги-қишки таъмирлаш даврида 3 дона насос агрегатларини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда агрегат таъмирланиб, вегетация мавсуми учун шай ҳолатга келтирилди.

Семинарда энерготежамкор қурилмаларни ўрнатиш, агрегатларни техник соз ҳолда сақлаш, техника хавфсизлигига қатъий риоя қилиш, ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш ва ёрдамчи хўжаликларнинг аҳамияти ҳақида ҳам сўз борди.Шунингдек, насос станция экин майдонларига полиз маҳсулотлари экилиб, чорва моллари боқилмоқда.

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
“АҚЛЛИ СУВ” НЕГА КЕРАК ЎЗИ?!

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги ирригация тармоқларида ўрнатилган “Ақлли сув” қурилмаларининг қандай ишлаётганини ўрганишга ҳаракат қилдик.
“ТОСС” каналининг 6-сув иншоотига бордик. Каналга ва ундан сув олувчи “Дамсарой оқ олтин” каналига қурилма ўрнатилган.
Ишлаяптими, шунчаки турибдими, билолмадик. Туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ раҳбари ҳам, канал назоратчиси ҳам қурилма онлайн ахборот етказиб бераётганини телефонида бўлса ҳам кўрсатиб бера олишмади.
Савол-жавоблардан сўнг канал назоратчиси тўғрисини айтиб қўя қолди. “Ақлли сув” қурилмаси унга ортиқча ташвиш бўлаётган экан. Сабаби, болалар тегиниб, бирон жойини бузиб кетмасин деб, доим хабар олиб туради. Агар икки ярим метр баландликка ўрнатилганида ёки атрофида панжара билан ўраб олинганида эди, хавотир олмаса бўларди.
Қурилма сувнинг тезлигини ўлчамайди, унинг тўғри ишлашини таъминлаш учун инсон омили иштироки зарур бўлади. Сув димланадиган жойда нотўғри ахборот беради”.
“Шовот” каналининг “Чорбоғ” сув тақсимлаш иншоотидаги қурилмани ҳам бориб кўрдик. Бу ердаги назоратчи ҳам “Ақлли сув” ишлаётганини кўрсатиб бера олмади.
Масалага ойдинлик киритиш учун туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ биносига боришга тўғри келди. Қурилмадан келадиган маълумотларни кўрсатадиган монитор бошқа хонада жойлашган, диспетчерлар бошқа хонада ўтирар экан. Яъни, диспетчерлар ҳисоботларини қўлда тўлдиради, “Ақлли сув”дан келаётган ахборотларни таҳлил қилишни эса билишмайди. Биз бориб кўрган “ТОСС” каналидан охирги маротаба ахборот 29 апрелда келган экан. Диспетчернинг қўлидаги дафтар билан солиштириш учун биронта аниқ ишлаётган қурилмани кўрсатиб бера олишмади.
HTML Embed Code:
2024/06/07 13:41:18
Back to Top