TG Telegram Group Link
Channel: Тез ёрдам | | Tez yordam
Back to Bottom
Вагус тестлари.

Баъзи юрак ритми бузилишлари учун уни нормализация қилиш учун вагус усуллардан фойдаланиш мумкин. Уларнинг мақсади вагус нервини қўзғатиш, атриовентрикуляр тугун орқали ўтказувчанликни секинлаштириш ва шу билан аритмия ҳуружини тўхтатишдир.

Кўрсаткичлар:

Суправентрикуляр тахикардия хуружи ва тор ҚРС комплекси бўлган беморларда вагус тестлари ўтказилади. Бундай ҳолда, бемор аниқ онгни ва барқарор гемодинамикани сақлаб туриши керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

Агар беморда ўткир коронар синдром ёки ўпка эмболияси белгилари бўлса, вагус тестларни ўтказиш тавсия этилмайди. Қуйида санаб ўтилган усуллардан ҳар бири ҳомиладор аёлларда ўтказилмайди.

Техникалар:

Парасимпатик нерв тизимининг фаолиятини кучайтириш учун қуйидаги вагус тестлардан фойдаланиш мумкин.

1. Йўталиш.

2. Нафасни ушлаб туриш.

3. Чуқур нафас олиш ва ўткир кучаниш (Валсава техникаси).

4. Тилнинг илдизига босиб қўзғатилган қусиш.

5. Юзни совуқ сувга ботириш.

6. Каротид синус массажи (фақат ёш беморларда амалга оширилади, агар шифокор мия қон таъминоти етишмовчилиги йўқлигига ишонч ҳосил қилса).

7. Кўз олмаларига босим (Асчофф тести, ҳозирда бу усулдан фойдаланиш тавсия этилмайди ( сабабини билмадим))

8. Қуёш чигалига босим ёки зарба (техника камдан-кам қўлланилади, чунки улар самарасиз ва хавфли бўлиши мумкин).

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Болаларда ЎРВИ (Ўткир респиратор вирусли инфекция) пайтида нималар қилиш мумкин эмас:

Уйда ўзбошимчалик билан даволаш;

Педиатр тавсияси бўлмасдан туриб антибиотикларни қўллаш;

Педиатр маслаҳатини олмасдан бурунга томизадиган дориларни қўллаш;

Шифокор маслаҳати бўлмасдан ўзбошимчалик билан турли хилдаги томчилатиб қуйиладиган (осма уколлар) препаратлардан фойдаланиш;

Педиатр ёки Лор кўриги бўлмасдан, тиббий илми йўқларга томоғини арттириш;

Болада иситма юқори вақтда оёғини ванна қилиш;

Агар болада йўтал, хансираш бўлса, овози бўғилиб, хириллаб нафас олиб турган бўлса, исириқ тутатиш;

Кўкрак қафасига турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотларини (қўй ёғи, лавлаги, асал, туз, турп ва ҳ.к) суртиш ва боғлаш;

Томоғига ёки кўкрак қафасига ёд суриш.
©patronajlar_uz

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Терминал ҳолатлар.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Чақириқлар бир вақтда тушганда нима қилиш керак?

- Бу вақтда чақириқни саралаш керак.
- Ахволи оғир беморга биринчи борилади.
- Иккинчи тушган чақириққа вазиятни тўғри тушунтирилади.
- Имкон қадар ўзингизни ҳимоя қилинг бемор билан хушмуомала бўлинг акс ҳолда устингиздан ёзиб юбориши мумкин :)

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Миокард инфаркти классификацияси.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
 Юрак ёпик массажи.

Юрак ёпиқ массажи қилиниши учун бемор қаттиқ жойга ётқизилиши керак «C – cирcулатион» ва унда кейин:

1. Реаниматор беморнинг ён томонида туради;
2. Тўш суягининг пастки 1/3 кисмидан, яъни 2 бармок энлигида ханжарсимон ўсимтадан юқоридан босиш;
3. Кўкрак қафасининг босилиши бита қўл билан бажарилади ва қўшимча куч сифатида 2 чи қўл устидан босади;
4. Бунда бармоқлар тўғри холатда бўлади, қовурғаларга тегмайди (қовурғалар синишини профилактикаси);
5. массаж реаниматорнинг бутун оғирлигини босилиши билан бажарилади ва бунда тирсак бўғими букилмасдан максимал даражада очилган холатда бўлади;
6. кўкрак қафасига босилиши – кучли, фаол, тез бўлиши керак ва кўкрак кафаси 4-5 см босилиши керак;
7. қўллар босилгандан кейин тез қўйиб юборилади.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Инсультнинг энг муҳим белгилари.

▪️Тўсатдан юзага келган нутқ бузилиши;
▪️оғиз бурчакларининг пастга тортилиши;
▪️кўз олдида буюмларнинг жуфт бўлиб кўриниши;
▪️тўсатдан юзага келган бош оғриғи;
▪️қўл-оёқлардаги кучсизлик.

Юқоридаги аломатлар бош мия инсультининг даракчиси ҳисобланади. Агар яқинларингизда бу ҳолат кузатилса, зудлик билан "Тез ёрдам"га хабар беришингиз лозим.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Трахеотомия -кекирдакни кесиб очиш,шошилинч операциялар қаторига киритилади ва нафас йўлларининг юқори бўлимларидан ҳаво ўтолмай қолган ҳолларда, ўпкага зудлик билан ҳаво киритиш мақсадини қўлланилади.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КИРИБ КЕЛАЁТГАН САХОВАТ, МУРУВВАТ ВА ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИГАН МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИДА ХАЙРЛИ АМАЛЛАРИНГИЗ ҲУДДИ ШУ ДАРАХТ ЯПРОҚЛАРИ КАБИ БЕҲИСОБ АЖРЛАР ОЛИБ КЕЛСИН!

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез ёрдам кўрсатишдаги 10 та хатолик.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Антикоагулянтлар.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
HTML Embed Code:
2024/05/18 06:08:43
Back to Top