TG Telegram Group Link
Channel: Tafakkur egalari
Back to Bottom
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#birdamjamiyat

Зиёлилар овози

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Маънавият экспертизасини ташкил этиш, унга кўра тайёрланаётган турли контентлар (кўрсатув, кино ва сериаллар, айниқса ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар)ни миллий ва умуминсоний қадрият, миллий маданият ва анъаналар, ахлоқийлик ва тарбия призмасидан ўтказиш ғоясини илгари сурганида - "Вой дод... 😱, эркинлигимизни чеклашади энди, вой дод... ана цензура бошланди ва х.к" дея бу эзгу мақсадларга қарши чиққанлар қани? Нега жимсизлар? Қачонгача миллат маънавиятига путур етказаётган, ёшлар онги, шуурини бузаётганларни жим кузатамиз?

Вазият чидаб бўлмайдиган ҳолатга етди-ку аҳир, қачонгача бу шарафсизликка чидаш мумкин!

Назаримизда Маънавият экспертизасини ишга тушириш вақти келди. Ижтимоий тармоқлардаги ва бошқа контентларни тозалаш, ҳаммасини жой-жойига қўйиш вақти келди!

Бу иллатларга қарши ҳаммамиз бирлашишимиз керак. Талабимиз, тезроқ “Маънавият экспертизаси” лойиҳаси ишга туширилсин!

Кеч бўлмасдан тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
Ғамлар эзиб юбордими?

Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:
– Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея, дардини достон қилди.
– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб:
– Марҳамат сўранг! – деди.
– Сен дунёга келган вақтингда сани қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.
– Йўқ,
– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:
– Йўқ, – деди.

– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.
Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.
Мутафаккирлардан бири: “Мўмин, икки ишнинг орасида яшайди. Бири енгиллик, иккинчиси қийинчиликдир. Агар билса, буларнинг ҳар иккиси ҳам, “неъмат” дир. Чунки енгилликда шукр қилиш бордир.

АЛЛОҲ ШУКР ҚИЛУВЧИЛАРНИ МУКОФОТЛАР. (Оли Имрон 144)

Қийинчиликда эса сабр қилиш имкони бор.

АЛБАТТА САБР ҚИЛУВЧИЛАРГА МУКОФОТЛАРИ БЕҲИСОБ БЕРИЛУР. (Зумар 10)

Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, ҳамма нарсани тафтиш қилаверма, ҳамма нарсани аниқлаш учун текшириб кўраверма, ҳамма нарсани таҳлил қилаверма. Чунки, қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчилар олмосни ҳадеб таҳлил қилавергач, унинг асли кўмир эканлигини аниқладилар.

Авазхўжа Бахромов  таржимаси

Тафаккур қилувчилар учун!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореяда одамлар соғлиғи учун жамоат жойларида махсус оёқ яланг юриш жойлари “босим нуқталарига таъсир” (pressure point stimulation) ва махсус лой қилинган балчиқли йўлаклар, яъни ер билан тўғридан-тўғри алоқа — ерда юриш (grounding / earthing) орқали саломатликни яхшилашга қаратилган махсус пиёда йўлаклар жорий этилиши – профилактика тиббиётининг самарали усули қўлланилар экан. Бу ҳақиқий маънода ўз фуқароларининг соғлиғини сақлаш, профилактиканинг замонавий кўриниши ҳисобланди.

Бизнинг соҳа мутахассисларининг уларникидан ўта ақлли эканлиги шундаки, биз барча шаҳар ва қишлоқларимизда табиий ана шундай лой кўчалар ташкил қилганмиз. олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ деб шуни айтишса керакда.

Тафаккур қилмаяпмиз, айтиб қўяй...

Албатта бу ҳазил. Жанубий Корея профилактикага сармоя киритмоқда, биз эса уни кулгига олиб, “бизда шундоғам бор” деб ўзимизни алдаяпмиз. Балчиқ йўлак — саломатлик учун керак, лекин режали, тозалик ва мақсад билан яратилганида фақат фойда беради.

Тафаккур қилинг...

@Tafakkur3
Юқори тезликда (389 км/соатдан юқори) шўнғиш пайтида лочиннинг бурнига кирадиган ҳаво унинг ўпкасини том маънода портлатиб юбориши мумкин, аммо бурунларидаги суяк туберкулярлари ҳаво ўтишини хавфсиз тартибга солади.

Самолёт муҳандислари айнан лочиннинг ушбу характеристикасини ўрганиб, реактив двигателлардаги ҳаво қабул қилиш муаммосини шу услубда ҳал қилишганди.

Яратганнинг тенгсиз мўжизасидан бепул нусха кўчириб олмоқдамиз.

Аммо, тафаккур қилаяпмизми?

@Tafakkur3
Дуонинг ижобати

Бир одам қаттиқ бетоб бўлиб, касалхонага тушибди. Шифокорларнинг бераётган дорилари фойда беришини сўраб эртаю кеч Аллоҳга ёлвориб дуо қилибди. Шу касал бир куни кечаси туш кўрибди. Тушида ўзи ва ҳамхоналари бир қудуқ ичидаги сувга чўкаётган эмишлар. Ёрдамга чақирсалар ҳам, ҳеч ким келмас эмиш. Бир пайт юқоридан бир ингичка арқон туша бошлабди. Ҳамма унга қараб талпинибди. Лекин арқон қимирлаб ҳеч кимнинг қўлига илинмай, ҳалиги одамнинг қўлига тушибди. Кўринишидан ўргимчак ипидек ингичка арқон одам кўтарадиган даражада пишиқ экан. Ҳалиги одам жон ҳолатда арқонга осилиб юқорига тирмаша бошлабди, лекин арқонни узилиб кетишидан хавотирга тушибди. Шу пайт худди унинг хаёлидагига жавобан юқоридан овоз келибди: “Қўрқма, ип узилмайди”. “Сен кимсан?” сўрабди ҳалиги одам. “Мен сен бир пайтлар сувдан чиқариб олган ўргимчакман. Ўша яхшилигинг учун бугун сенга яхшилик қилмоқдаман”, дебди. Ҳалиги одам бундай ишларни ҳар доим қилиб юргани учун бу ўргимчакни қачон, қаерда қутқарганини эслай олмабди. Шу пайт арқон қаттиқ силкина бошлабди. Одам пастга қараса, қолганлар ҳам арқонга осилиб юқорига тирмашиб чиқишаётган экан. Буни кўриб: “Арқон ингичка бўлса, ҳаммамизни кўтара олмай, узилиб кетиши мумкин. Нега улар менинг арқонимга осилишади?! Ахир ўргимчак уни мен учун ташлади-ку”, деб ўйлабди. Шу нарсани ўйлаган заҳоти арқон юқоридан “чирт” этиб узилиб, ҳаммалари пастга қулаб тушибди.
Ҳалиги одам ўз овозидан уйғониб кетибди. Ярим тун, шериклари ухлаб ётишибди. Кўрган тушини эслабди ва у ҳақда ўйлай бошлабди. Умри давомида жонивор ва ҳашоратларга яхшилик қилиб келган одам палатадошларини ўйламай, фақат ўзи учун Аллоҳдан шифо сўраётганини эслаб, ўзидан уялибди. Шу тун тонгга қадар кўз юммай, Аллоҳга: “Эй карами кенг Парвардигорим, барча дард берган бандаларингга, касалхонадаги беморларга ва менинг дардимга шифо бериб, шу ердан соғ-саломат чиқиб кетишимизни насиб эт”, деб ёлворибди.
Эрталаб шифокор одатдагидек касалларни кўздан кечираётиб, унга: “Сизнинг топширган анализларингизнинг жавоби яхши чиқди. Уч-тўрт кундан сўнг уйга жавоб берамиз”, дебди. 
Бу ҳикоядан хулоса шуки, одам ўзи учун нимаики яхшиликларни орзу қилса, атрофдагиларга ҳам шу нарсаларни насиб этишини хоҳламоғи лозим.
 
Акбаршоҳ Расулов

Тафаккур қилувчилар учун!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram асосчиси Павел Дуров: $15 миллиард топишидан аввал ва кейин.

Сен хунук эмассан, шунчаки пулинг йўқ.

Тафаккур қил! 😉😁😂

@Tafakkur3
АЛЛОҲНИНГ АДОЛАТИ

Ривоятларга кўра, бир куни Мусо (а.с.):
– Аллоҳим, баъзи инсонлар золимларнинг зулми жазосиз қолаверади, деб ҳисоблайди, – дедилар. – Ҳолбуки, Сенинг адолатинг муҳаққақ юзага чиқади, золим зулмининг жавобини, албатта, олади. Менга шундай ўрнак кўрсатки, уни эшитган кишилар зулм ва ҳақсизлик қилишдан тийилсин. Қилган ишига жазо тайин эканини билсин.

У зот (а.с.)га шундай жавоб бўлди:
– Эй Мусо, саҳрода тўрт йўл кесишган жойдаги дарахт ортига беркиниб, чашма бошида бўладиган воқеаларни кузатсангиз, золим зулмининг жавобини қандай олишини кўрасиз...

Мусо (а.с.) айтилган жойга бориб, дарахтлар орасига беркиндилар. Бир пасдан кейин отлиқ киши келди. Отдан тушиб, елкасидан хуржунини олиб, чашма бўйига ўтирди. Емагини еб, чашма сувидан ичиб, чарчоғи чиққач, отига миниб кетди. Ичида олтинлари бўлган хуржунини эса унутиб қолдирди.

Отлиқдан кейин келган йигит сув ичаркан, чашма бўйидаги хуржунга кўзи тушди. Ичида олтинлар борлигини билди, у ёқ-бу ёққа қараб, ҳеч ким йўқлигини кўргач, хуржунни олиб кетди. Унинг ортидан кўзи ожиз қария келди. Сув ичиб, бир пас дам олиш учун дарахт соясига ўтирди. Шу пайт отлиқ киши қайтиб келди ва хуржунини қидира бошлади. Кўрдики, кекса чолдан бошқа кимса йўқ, демак, хуржунини шу одам беркитган. Ғазаб билан қарияга бақира кетди:
– Тўғрисини айт, хуржунимни қаерга беркитдинг? Тезда пулларимни қайтар, бўлмаса, ўлдираман!..
– Мен кўзи ожиз одам бўлсам, – деди чол, – хуржунингни қаердан биламан?!

Ғазаби қўзиган отлиқ алдаяпти деб ўйлаб, чолни бир уришда ўлдириб қўйди ва отига миниб жўнаб қолди.

Воқеа­ларни кузатиб турган Мусо (а.с.) Аллоҳга нидо қилиб, сўрадилар:
– Парвардигоро, отлиқнинг хуржунини унинг ортидан келган йигит олиб кетди. Жазони эса ундан кейин келган қария олди. Бу ерда адолат қани?

Аллоҳ таолодан шундай хитоб бўлди:
– Эй Мусо! Одамлар шундай – ҳодисаларнинг сиртига қараб хулоса чиқарадилар, ичидаги қадарнинг адолатини эса кўрмайдилар. Чашма бўйидагилар аввалда қилган ишларига жавоб олишди. Яъни, олтинлар солинган хуржунини чашма бошида унутган отлиқ, ўз вақтида қўлида хизмат қилган фақир кишининг ҳақини бермаган. Унинг хуржунини олиб кетган йигит ўша фақир хизматчининг ўғли. Хуржундаги пуллар отасининг ҳақи эди, уларни олиб кетди. Адолат шу тахлит юзага чиқди. Ўлган қария эса осганда осган, кесганда кесган золимлардан эди. Умри зулм қилиш билан ўтган, энг сўнгида отлиқнинг отасини бир мушт уриб ўлдирган, қотиллиги яширин қолди деб ўйлаганди. Ниҳоят куни келиб отлиқ пулини ўғирлаган гумон қилиб, қарияни бир мушт уриб ўлдирди.

Эй Мусо, бандаларимга айтингки, ҳикматини билмаган воқеаларидан норози бўлишмасин. Билсинларки, кишининг кишига қилган зулми жазосиз қолмайди. Бамисоли отлиқ одам ишчисига бермаган ҳақни хуржун тўла олтин билан тўлагани, отасини бир уришда ўлдирган кишини худди ўшандай ўлдиргани сингари.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yakdilmintaqa

Озорбайжон ҳонандаларидан Талиб Тале ва Зайнабдан "Турон эллари" таронаси.

Туркий халқлар бирлиги, Турон маданияти ва миллий ғурур ҳақидаги ушбу таронани эшитинг ва тафаккур қилинг!

Унутмайлик, бир бўлсак Марказий Осиёмиз, бирлашсак Туркистон!

Агар туркий давлатлар бирлашса дунё дунёнинг маркази биз бўламиз!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 27-июнь — Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни.

Мана шундай муҳим ва масъулиятли касб эгалари — журналистлар, муҳаррирлар, операторлар, блогерлар, таҳлилчилар ҳамда барча ОАВ ходимлари касбий байрамлари билан табриклаймиз!

Сизнинг ҳалол ва фидокорона хизматингиз жамиятда ошкораликни таъминлаш, инсонлар онгини равшанлаштириш ва ҳақиқатни халққа етказишда беқиёс аҳамиятга эга.

Қаламингиз ўткир,
Сўзингиз таъсирли,
Жасоратингиз доим сиз билан бўлсин!

Элимизни тафаккур йўлига бошлашдан чарчаманг!

@Tafakkur3
Имом Ғаззолий насиҳатлари:

— Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
— Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
— Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
— Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг;
— Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
— Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
— Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
— Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
— Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
— Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
— Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
— Фақат ва фақат рост гапиринг;
— Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
— Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
— Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
— Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
— Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
— Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
— Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
— Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
— Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
— Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
— Оғзингизда луқма билан гапирманг;
— Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

Бугунги кунда бу оддий маслаҳатларга амал қилиш фаросатлилик белгисидир.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
СУДДАГИ НУТҚ...

“Мен тўғрилик орқасида бош кетса “иҳ” дейдиган йигит эмасман…
Кўнглида шамси ғубороти, тес­каричилик мақсади бўлмоғон содда, гўл, виждонлик йигитга бу қадар хўрликдан ўлим танқисроқдир.
Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди, жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир”...

Абдулла Қодирий

Қодирий бобо ўлим олдида хам ўзини мардларча тутиб, бизга ўрнак ўлароқ шаҳид бўлган буюк зот эди!

Аждодларга муносиб авлод бўлайлик, тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўсти борларнинг умри узоқ ва юрак хуружига учраш хавфи кам бўлади.

Олимларнинг аниқлашларича, дўсти йўқлар стресс, яккаланиш, депрессияга мойил ҳисобланишади.

Яқин дўстларга юбориб қўямиз.
Дўсти йўқлар эса ўқиб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
Истиғфор самараси

Бир киши уйида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:

“Ҳар сафар аёлимга қўполлик қилганимда ёки иккимизнинг ўртамизда келишмовчилик, муаммо келиб чиқса, ғазабим босилиши учун уйдан ташқарига чиқиб кетаман. Аллоҳга қасамки, уйимнинг эшигидан узоқлашмасимдан турибоқ қалбимда ортга қайтиб, аёлимдан узр сўраб, бир-биримизни рози қилишга истак пайдо бўлади. Бир куни мана шу ҳолатни аёлимга айтиб бердим. Шунда у: “Нега шундай бўлишини биласизми?” деб сўради. “Нега?” дедим. У: “Хонадан чиқишингиз биланоқ истиғфорга киришаман. Тўхтамай истиғфор айтавераман. Бироз вақт ўтиб сиз қайтиб келасиз, кейин бир-биримизни рози қилишга киришиб кетамиз” деб жавоб берди.

Ҳа, азизлар, бу бежизга эмас. Бу истиғфорнинг натижасидир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган: “Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас” (Анфол сураси, 33-оят).

Астағфириллоҳа ва атубу илайҳ...

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
БОБОЛАРИМ КИЙГАН ТЎН

Тўн эркакларимизнинг миллий либоси ҳисобланади.

Ҳозирги эркаклар доимо тўн кийиб юришга одатланишмаган.

Эркак қуйидаги ҳолларда тўн кийиши мумкин.

Болаликданоқ отамиз миллат давомчиси сифатида эгнимизга тўн кийдирадилар.

Совуқдан ҳимояланиш учун, бемор бўлганимизда тўнга ўраниб оламиз.

Маърака маврудларга борилганда тўн киямиз.

Куёвлик чоғимизда тўн киямиз.

Улуғ ёшларга кирганимизда, мартабали лавозимларга эришганимизда тўн киямиз.

Ишдан кетишда, ишдан кетишингни исташса тўн кийдириб жўнатишади.

Тобутга тўнни ёпинчиқ қилиб қўйишади.

Агарда бобонгиз, отангиздан меърос бўлиб қолган тўн бўлса, ундан уларнинг ҳиди келиб туришини унутманг!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xalqchildavlat #maromiylik

Меҳнат — вазифа, меҳр — бурч!

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан навбатдаги шедевр!

Бугун аксарият давлат хизматида ишловчи ота-оналар фарзандларига етарли меҳр ва эътибор бера олмаётгани кузатилмоқда. Бу эса фарзандларда онгсиз равишда тўлдирилмаган эҳтиёж, руҳий етишмовчилик ва ҳиссий алоқаларда узилишларга сабаб бўлади. Психология соҳасидаги нуфузли олимлар Roy F. Baumeister ва Mark R. Leary томонидан 1995 йилда эълон қилган илмий тадқиқотлари хулосаларига кўра ҳар қандай бола ўзини севилган, эшитилган ва қабул қилинган ҳис қилмаса, у ижтимоий муносабатларда чекланади, руҳан ёпиқ ёки давлат тизимига нисбатан бефарқ бўлиб шаклланиши мумкин. Яъни, фарзанд болалигида ота меҳридан маҳрум бўлса, катта бўлиб айнан шу меҳрни олишга тўсқинлик қилган тизим — давлат хизматини рад этиши, унга ҳеч қандай шахсий масъулият туймаслиги эҳтимоли юқори.

Давлат хизматидаги шахслар ижтимоий роликни кўринг ва тафаккур қилинг!

Социолог, Сухроб Хидиров

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқ кунларда қандай овқатланиш керак..?

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Маънавият!

• Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра, шолғом экса, қозонига тушади-ку.
• Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра, булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.
• Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.
• Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку?
• Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирса-ю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.
• Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?
• Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?!
• Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи "маънавият" деб аталади.

©️Ўткир Ҳошимов

Тафаккур қилиш қобилияти бор инсонлар учун!

@Tafakkur3
1. Мен мактабдаёқ шунга амин бўлганманки, инсон шунчалик оригинал ва эҳтимолсиз нарсани ўйлаб топа олмайди, агар буни файласуфлардан кимдир аллақачон олдин айтмаган бўлса.

2. Ақлни такомиллаштириш учун кўпроқ тафаккур қилиш лозим , бу ёдлашдан кўра муҳимроқдир .

3. Соғлом ақл дунёда энг тенг тақсимланган нарсага ўхшайди — ҳеч ким бунда ўзиникиндан кўпроғини хоҳламайди.

4. Агар инсонлар сўзларнинг маъносини келишиб олишса, муаммоларининг ярмидан қутулган бўлар эдилар.

5. Фалсафа, у инсон ақли етган барча нарсаларни қамраб олгани боис, бизга ёввойи ва қахрли халқлардан фарқ қилишимизга имкон беради; қайси халқ фалсафа билан яхшироқ шуғулланса, ўша халқ шунчалик маданиятли ва тараққий қилган ҳисобланади; шундай экан, давлат учун энг катта неъмат — бу ҳақиқий файласуфларга эга бўлишдир.

Рене Декарт

Тафаккур қилиш қобилияти бор инсонлар учун!

@Tafakkur3
Она

Онасидан бошқа кимсаси йўқ қизга совчи келди. Қиз сўраб келган йигитлар билан учрашганда:
- Онамни мендан бошқа ҳеч кимлари йўқ. Тўйдан кейин ҳам биз билан яшашларига рози бўлсангиз, мен сизни рад этмайман, - дерди. Албатта бундай талаб ҳаммага ҳам ёқмасди. Лекин, улардан бири рози бўлди.

Тўйлари бўлди. Қиз ва куёв оналарига беназир хизмат қилишди. Орадан бир неча йиллар ўтиб волидалари вафот этди. Қиз кўзёши тинмай йиғларди. Ҳожаси:
- Бу дунёга келишимиз бордек, кетишимиз ҳам бор. Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз, - деди.
Аёл:
- Аллоҳ бу дунёдаёқ менга жаннатдан бир эшик очган эди! Энди у йўқ! Онам менга муҳтож эмасдилар. Уларни Аллоҳ ташлаб қўймасди. Менсиз ҳам яшаб ўтишлари мумкин эди... Онамга мен муҳтожроқ эдим. Уларга хизмат қилиб, савоб қозониш менга керак эди! - деди.

Эри аёлидаги лутфни кўриб, Аллоҳга беадад шукр айтди. Чунки, у ўз онасига меҳрибон бўлмаган фарзанд бошқаларга ҳам марҳаматли бўлмаслигини биларди. Аллоҳ уларга икки ўғил ва икки  қиз  ином этти ва улар хам солиҳ  ва  солиҳа  фарзандлар бўлиб  улғайишди.

Хулоса. Ота - оналарнинг борлиги жаннатга калитдир.

«Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи, бадбахт қилмади» (Марям: 32).

Ким бахтсиз бўлса, ота - онасига бўлган муносабатига назар солсин! «Ота-онангизга яхшилик қилинг!» (Анъом: 148).

Соатлаб қўлида телефон титиб, ҳар хил номаҳрамлар билан пул сарфлаб гаплашиб, ўз ота - онасига қўнғироқ қилиб ярим дақиқа гаплашиш эсига келмайдиганлар бор. Аллоҳ асрасин!

«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!»
(Исро: 23).

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
ТАЪЛИМ - ТАРБИЯ УЧУН ЖУДА ИБРАТЛИ!!!

Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан.

Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байтни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини, фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:

- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади. Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.

У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан:

«Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни руҳан эзишдан, ўзгалар олдида ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.

Мактабларимизда мана шундай устозлар кўпайса миллат келажагини буюк қилувчи сиймолар етишиб чиқади.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
HTML Embed Code:
2025/07/01 15:21:08
Back to Top