TG Telegram Group Link
Channel: Tafakkur egalari
Back to Bottom
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖАМОАДА ТАН ОЛИНИШНИНГ 10 ТА МУҲИМ ҚОИДАСИ 

1- Одамларни қилган ишига фикрингизни билдиринг.
Масалан: «Бу иш маъқул, ёки бу жуда хунук иш бўлибди…» ва бошқа шу каби фикр билдиринг.
 
2- Шошилмай, секин гапиринг, аммо тез фикрланг.

3- Ҳеч кимдан нарса сўраманг, айниқса сиздан кучли инсонлардан…

4- Одамларни исмига эътиборли бўлинг, кўришганда исми билан мурожаат қилинг.

5- Гапираётганда суҳбатдошингизни кўзига қараб гапиринг.
Чунки кўзни қочириш қўрқоқликни маълум қилади…

6- Унутманг!
Буюк одам ғояларни,
Оддий одам воқеаларни,
Нодон эса инсонларни муҳокама қилади…
Дастурхон атрофида ёки бошқа даврада ҳеч қачон бировни ҳаётини муҳокама қилманг.

7- Ҳеч қачон ўзингиз хақингизда гапирманг, Фақат сўрагандагина гапиринг.

8- Зинҳор бировни орзулари ёки режалари устидан кулманг.

 9- «Йўқ» сўзини ишлатишдан қўрқманг.
Бировни илтимосини бажаргингиз келмаса очиқчасига ЙЎҚ деяверинг, гарчи у энг яқин дўстингиз бўлса ҳам. Баҳона қидириш обрўни тўкади.

10- Ҳеч қачон кўп савдолашманг. Сахий бўлинг.

@Tafakkur3
Энг хавфсиз мамлакатлар рўйхатига қайси давлатлар киради?

Буюк Британияда жойлашган International SOS компанияси мамлакатларнинг хавфлилик даражасини кўрсатувчи харитани чоп этибди.

Ундаги маълумотларга кўра, Финляндия, Норвегия, Исландия ва Люксембург энг хавфсиз давлатлар деб топилган.

Эсласангиз, бир неча йиллар олдин бу рейтингда юртимиз ўта хавфли мамлакатлар қаторида юрар эди. Дунёнинг қайси бурчагида бирорта қўпорувчилик амалга оширилса, албатта ўзимизни "қоркўзлардан" биттасининг бу ишга алоқадорлиги маълум бўлар эди.
Шкурки, юрт раҳбарияти ва тегишли мутасадиларнинг сайи харакатлари туфайли бугун ватанимиз АҚШ, Буюк Британия, Франция каби аксарият Европа давлатлари, Япония, Жанубий Корея, Сингапур каби мамалакатлар қаторида хавфсиз ва тинчлик-ҳотиржамлик ҳукм сураётган диёрга айланди.

Аммо, бу тинчликни кўролмаётганлар бор. Улар ўз ниятларини безбетларча, очиқдан-очиқ айтишмоқда.
Шундай экан тинчликдек олий неъматни қадрига етайлик, тафаккур қилайлик!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров.

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qaysi biri xavfli?

Jamiyatimizda ildiz otgan illatlar!

Ko'ring va tafakkur qiling!

@Tafakkur3
Имконият ҳаммага берилади...

Эълонда шундай ёзилганди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.
- Бемаънилик! - минғирлади дайди ва газетани ирғитиб юборди.
Кўчада егулик излаб юриб, деворга осилган эълонга кўзи тушди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.
- Адашиб ёзишганмикин? - ўйлади у ва йўлида давом этди.
Шоҳкўчага чиққач, катта қилиб ёзилган эълонни кўрди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.

Дайди ўйланиб қолди. У бундай эълонни қайси аҳмоқ ёзганлигини билишга қизиқди ва текшириб кўрмоқчи бўлди. Унинг чўнтагида бир долларидан бошқа йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Эълондаги манзилга бориб, виллага кўзи тушди.

Эшик қўнғироғини чалди. Эшикни бир гўзал аёл очди.
- Кечирасиз, эълон бўйича келувдим. Бу ҳазилми?
- Нима деяпсиз! Асло, ҳазил эмас.
- Нархини айтаман: бир долларми?
- Ҳа бир доллар. Агар сотиб олишни истасангиз, марҳамат, кириб кўришингиз мумкин.

Кўрганларидан қувончга тўлган дайди сўнгги долларини аёлга берди ва муҳташам вилла соҳибига айланди. Лекин барибир унинг нархи нима учун бунчалик арзонлигини билишга қизиқди. Аёл унга жилмайганича жавоб берди:
- Марҳум эрим ўлимидан олдин қилган васиятида ушбу виллани сотишимни ва пулини унинг маъшуқасига беришимни айтган. Эримнинг васиятини бажаришим керак-ку. Эълон ярим йил осилиб турди ва биргина сиз ушбу эълонга қизиқиб келдингиз.

Аёллар ана шундай тафаккур қилдиришади! 😁

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Психолог: " 4 ёшли болани нега репетиторга берасиз? У ўйнаши керак, болаликни ҳис қилиши керак..."

Фаразандини "вундеркинд" қилмоқчи бўлган ота ва оналар эшитиб тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Энг аҳмоқ киши учун ҳасса...

Бир куни Ҳорун ар-Рашид Баҳлул деган девонага ўз ҳассасини совға қиларкан, дебди:
- Тақсир, шу ҳасса сизга, уни ўзингиздан ҳам телбароқ бир кишини кўрсангиз совға қилиб юборарсиз.
- Ҳорун ар-Рашид қаттиқ касал бўлиб ётганда Баҳлулни чақиртириб, у билан суҳбатлашмоқчи бўлибди.
- Баҳлул, сафарим яқинлашди.
- Ҳа, сафаргами, хизматкорларингни сафаргоҳга жўнатдингми? Боришингга гўзал жойларни муҳайё қилиб туришибдими?
- Йўқ, улар бормайдиган жойга кетяпман.
- Сенга турли ноз-неъматлар тайёрлаб берадиган ошпазларинг-чи? Улар ҳам боришадими?
- Йўқ, охират сафарига кетяпман. Ҳеч кимни олиб кетолмайман…
- Ҳа, унда ҳалиги ҳассангни ўзингга совға қилсам. Дунёдаги бир сафар учун неча кишини овора қилиб, тайёргарлик кўрганингни биламан-у, абадий охират сафарига тайёргарлик кўрганингни билмадим. Энг аҳмоқ одам сен экансан... деган экан.

Энди сиз ўзингизга савол билан юзланинг. Бу дунёда бирор жойга сафарга чиқсангиз қанчалик тайёргарлик кўрасиз, абадий охират сафарига-чи, қандай тайёргарлик кўрмоқдасиз?
Ҳорун ар-Рашиднинг ҳассаси сизга керак эмасми?

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
❗️Миллионлаб атеистларни "яратган" қушча.

Атеизм — "худосизлик". Бу таълимотнинг юзага чиқиши 1850-йиллар, яъни Дарвин назарияси пайтларига бориб тақалади. Тўғри, илгари ҳам атеизм бўлган. Лекин, диний диаспоранинг кучлилиги сабабли атеистлар ҳар доим ўзларини оммага танитишмаган. Аммо, Дарвин назарияси ҳаммасини ўзгартириб юборди.

Бир куни у саёҳатларидан бирида Галапагос оролига борди ва у ерда бир қушчани учратди. Бу кейинчалик Галапагос эспинозаси деб номланган қуш эди. Дарвин бу митти қушча ҳақида ўзи тўплаган маълумотларни ён дафтарига тушириб қўйди. Бу оролдан чиқиб, бошқасига борди. Бу Кокос ороли эди. Дарвин у ерда ҳам худди биринчи оролда учратган қушчасига ўхшаган бошқа қушчани учратди (ҳозирда бу қуш Кокос эспинозаси дейилади). Фарқи шунда эдики, Галапагос эспинозасининг тумшуғи катта, Кокос эспинозасининг тумшуғи эса кичкина эди, шунингдек, бири ўтхўр, бири гўштхўр эди. Кўриниши бир хил, бир оила мансублиги аниқ эди.

Шундай қилиб, Дарвинда фикр пайдо бўлди: ҳеч нарса мукаммал яратилмаган, барчаси узоқ давом этган эволюция натижаси. Бу эса ўша пайтдаги барча динга зид эди, мутлақо барча динга. Атеистлар эса буни тўғри қабул қилди ва бу орқали ўз таълимотини ёйишда фойдаланди. Шундай қилиб, атеистлар сони мисли кўрилмаган даражада ошиб кетди. Ҳозирда дунё миқёсида 1 миллиард одам атеистдир.

Лекин, эслаб қолинг: "Дарвин назарияси" ўз номи билан назария. Назария тўла ёки етарлича исботланган дегани эмас. Ҳатто, Дарвиннинг ўзи ҳам тўла атеист бўлмаган.

Шундай қилиб, биргина қушча миллионлаб атеистларни "яратди".

Тафаккур қилинг!

Манба: therealniyozov

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сарказм

Бир пайтлари бунақаларни кинолардагина кўрар эдик. Энди ҳаётда ҳам учратадиган бўлиб қоляпмиз...

Тафаккур қилайлик...

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тажриба

Жамиятлар аҳолисининг деярли 63 % “юқоридан” бўладиган ҳар қандай топшириқни ўйлаб ҳам кўрмай бажараверар экан.

Ўзига нисбатан ҳеч қандай ёмонлик қилмаган, ҳимоясиз одамни қандай қилиб жазолаш мумкин?

Золим ўз қурбонига нисбатан зулимни тўхтатиши бу унинг шу вақтга қадар қилган ишларининг хато бўлганлигини тан олиши ва виждон азобига гирифтор бўлишига олиб келадими?

Шу сабабли улар зулмни кучайтириб гўёки, “ўлжа”нинг бунга лойиқ эканлигини исботлаб, ўз виждонларини тинчлантиришга ҳаракат қилишадими?

Энг кизиғи "юқоридан" берилаётган буйруқларга содиқ инсонлар ўзи хизмат қилаётган тизимда қандайдир қарама-қаршиликни сезса бу содиқлигидан асар ҳам қолмас экан. Аммо, шунча жоҳиликни қилган одамнинг тақдири қандай якун топади?

Бу тажрибани қонунларни ишлаб чиқиш жараёнида иштирок этаётган, қонун-қоидарлар ижросига масъул шахслар ва барча куч ишлатар тизимларда ишлаётган инсонлар фильм моҳиятини яхшироқ англаш учун қайта-қайта кўришлари ва тафаккур қилишлари керак!

@Tafakkur3
ДИЛДАН КЕТМАЙДИГАН ЧАНДИҚ

Бир сержаҳл ўзини тута олмайдиган йигит бор экан. Отаси унга бир халта мих бериб ғазабини тута олмаса, ҳар сафар девор устунига биттадан мих қоқишни тайинлабди.
    
Биринчи кун устунга ўнталаб мих қоқилди. Келаси ҳафта у ўз ғазабини босишни ўргана бошлади ва кунма-кун устунга қоқиладиган михлар сони камая борди. Йигит тушунди: ўз мижозини назорат қилиш, мих қоқишдан осонроқ экан.
    
Бора-бора у бир матра ҳам ўзини йўқотмайдиган бўлди. Отаси, агар ўғли куни бўйи аччиғланмаса, кун охирида устундан бир мих суғуриб олиши мумкинлигини айтди.
    
Вақт ўтди ва кун келдики, йигит отасига устунда битта ҳам мих қолмаганини айтди. Отаси ўғлини устун олдига олиб келди:
- Сен ишни яхши уддаладинг, лекин устунда қанча тешик қолганини кўраяпсанми? Устун энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди. Сен бировга жаҳл устида ёмон гапирсанг, унинг дилида шундай чандиқлар қолади ва сен кейин неча марта кечирим сўрасанг ҳам, аҳамияти йўқ. 

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
#фикр

Россияда ишлаб чиқилаётган мултфильмлар ҳақида бир фикр пайдо бўлди менда.

Три богатыря (Уч баҳодир) деган мультфильмда шоҳ ўз хатти харакатлари билан доимо давлатни хавф остига қўяверади, баъзан эса мамлакатни бегоналарга бой беради, лекин ҳар сафар баҳодирлар келиб давлатни қутқаради ва яна ўша аҳмоқ шоҳни тахтига қайта ўтқазаверишади.
Ҳатто, подшони уришиб ҳам қўйишмайди.

Баҳодирлардан бирортаси ҳам тахтга энди ўзимиздан бирортамиз ўтирамиз дейишмайди.

Мультфильм воқеалари кўраётган ёшлар онги остига: - "шоҳларни кетини тозалаш оддий халқни чекига тушган вазифа" деган маълумот жойлашаётгандек гўйё.

Тафаккур қилинг!

Аброр Авазовнинг фикрлари таҳрирланди.

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олимларни асраб қолиш қийин. Кучли илм эгалари четга чиқиб кетмоқда. Бу масалага ҳукумат даражасида эътибор қаратилмас экан, аҳволимиз янада вой бўлади.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
Ўзбек дўпписида ўтирган болакай, ҳозирги кунда европанинг энг кўзга кўринган сиёсатчиларидан бири ҳисобланган Рамзан Қодировдир.

Рамзан Қодировнинг отаси, марҳум Аҳмад-ҳожи Қодиров диний таълимни 80-йилларда Бухоро Мир Араб мадрасасида ва Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида олган, устози Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бўлган. Аҳмад ҳожи дўппини Ўзбекистондан ўғлига олиб келган.

Дўппингни кийган инсонлар дунё танийдиган шахслар бўлиб етишини билмасмидинг эй ўзбегим.

Тафаккур қил!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қариндошлар ҳақида...

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
​​Жамиятимизнинг оғриқли нуқтаси...

Ишга бироз кечикиб келган ҳамкасбимнинг йиғламоқдан бери аҳволини кўриб сергак тортдим. «Эри билан тортишиб қолган шекилли» деган фикр миямдан ўтар-ўтмас ўзи гап бошлаб қолди:
-Сиз қайдаги латта-путта, сарпо-суруқ, мебел, тоғоравозликлар оқибатида қайноналарнинг келинига қилган зулмларию, бу очкўзликлар натижасида  бузилиб кетган оилалар ҳақида ёзганингизда, «жуда бўртириб юбормаяптимикан, келиннинг молидан қайнонага нима наф?! Ана, ўзим битта сандиқ, иккита кўрпача, битта кўрпа билан узатилгандим. Сепимдаги кийим-кечаклар ҳам нари борса тўрт-беш сидра либосдан иборат эди. Бирор ким мебелинг қани деб сўрагани йўқ», дея ҳайрон бўлардим. Бир куни телевизорда берилаётган сериалда қайнона келинига «онанг бунча паст!» деб ҳақорат қилганига жаҳлим чиқиб, мурватни бошқа каналга олгандим. Аммо бундан ҳам баттар ҳақоратларни ўз синглим эшитиб, хўрланиб юрган экану билмас эканман...
Ҳамкасбим шундай дея туриб йиғлаб юборди.  Бироздан сўнг ўзига келиб яна давом этди:
-Синглим синфдоши билан севишиб турмуш қурганди. Қуда томон жуда ҳам бой- бадавлат, эр-хотин иккалови ҳам раҳбар лавозимда ишлашади. Бойвачча қайнонаси синглимни нуқул ерга ураркан. Икки гапининг бирида «Мен қашшоқ қизни келин қилмоқчи эмасдим, сеҳр-жодую дуохонлик билан ўғлимнинг бошини айлантириб, кўзини боғлаб  тегиб олгансан. Онанг паст, сепинга тузукроқ нарса ҳам қилмади. Орқангдан битта гилам келди. Оиламга муносиб эмассан. Овқатимга заҳар қўшиб мени ўлдирасан», деб синглимнинг ҳар қадамини пойлаб юраркан. Уч йилдан бери синглим шўрликнинг аҳволи шу экану, биз бўлсак  уни «бадавлат хонадоннинг эрка келини» деб ўйлар эканмиз. Уч кун олдин қайнонаси синглим ва куёвимизни уйдан ҳайдаб юборибди. Куёв ижарага уй қидириб юрибди. Афсус, синглим бунақанги хўрлик ва таҳқирга муносиб эмас эди...
Ҳамкасбим чуқур хўрсиниб, кўзларидаги ёшни яширишга улгурмади.  Унинг изтиробли сўзлари бир неча ой илгари таҳририятга қўнғироқ қилган жувоннинг кечинмаларини эслатди.
«Ёшим йигирма еттида, тўрт йил олдин қайнонам ўзи хоҳлаб мени келин қилганди,- деб гап бошлаганди аёл.- Банкда ишлайман. Иқтисодчиман. Ота-онам ҳам маошга яшайдиган олий маълумотли кишилар. Эл қатори оиламиз. Куёв томон ҳам жуда бадавлат эмасди. Аммо қайнонам мени бир ой ҳам яшаттирмай ҳайдаб юборди. Қўлимдан аёл киши эплаши керак ҳамма иш келади. Ҳусним ҳам бировдан кам эмас. Лекин ўзи танлаб келин қилган қайнонам, бахтимни бузиб, бир гўдагимни тирик етим қилиб юрибди. Ўғлим яқинда уч ёшга тўлди. Бирам ширин, бирам тили бийрон бола бўлганки, кўрганнинг ҳаваси келади. Қайнонам ҳатто шу гўдакка ҳам раҳм қилмаяпти. Қайнонам мени уйига сиғдирмаётганининг сабабини бировга айтишга уялади, одам. Сепим озлигини, сарпомда хориж мебеллари йўқлигини маломат қилиб ҳайдаб юборди. Гарчи ота-оналар розилиги билан турмуш қурган бўлсак-да, эрим иккаловимиз бир-биримизни жуда яхши кўрамиз. Қайнонамдан яширинча учрашиб юрамиз. Қайнонам хуфя учрашувларимиздан қандай хабар топади, билмайман, орқамиздан етиб боради-да «Ўғлимдан пул талаб қиляпсан» деб жанжал чиқариб мени шарманда қилади. Қайнонам эримни уйлантириш учун бир неча жойларга совчиликка ҳам чиқди. Эрим қизлар билан учрашмаяпти. Оилам тикланишига умид қилмай ажрашишга ариза бераман, эрим ажрашмайди. Уч йилдан бери аҳвол шу. Нима қилишга бошим қотган. Латта-путта, темир-тақани деб болам тирик етимликда ўксиниб ўсаётганидан қийналаман. Одам қадри, келин қадри матоҳ билан ўлчанмай ўлсин...»
Ҳамкасбимнинг ҳикояси ва таҳририятга қўнғироқ қилган келинчакнинг оғриқлари бир хил — келин  очофат, бойликпараст қайнонанинг зулмидан азиятда. Оилалар парокандаликка юз тутяпти. Кўнгиллар дарз кетган. Бегуноҳ болаларнинг кўзида мунг. Ҳавойи истаклар, нафсоний орзулар кўйида айримлар фарзандини бебаҳо бахтдан- оилавий саодатдан маҳрум қилиб, ҳатто аршу аълоларни ларзага келтириб гуноҳга ботяптилар.
Кўзингизни очинг! Фарзандингизни бахтли қиламан деб, бахтсизлигига сабаб бўлманг!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Ўзбекистонда расман букмейкерлик фаолиятига рухсат берилди.

Биз билгандик, биз кутгандик!

Баъзилар юқоридаги қарорни давлат учун кўпроқ солиқ олиш ва ҳозирда яширинча онлайн қиморларга ўзбекистонликлар томонидан миллиардлаб пуллар тикилмоқда, бу пуллар четга чиқиб кетмоқда, бу пуллардан фақат бизга ҳеч қандай фойда йўқ, энди бўлса солиқлар тўланади, пуллар бизда қолади дейишмоқда.

Тўғри, пулни ташқарига чиқиб кетишининг олди олинади, лекин аввалари буни қўрқиб-писиб 10.000 киши ўйнаган бўлса, энди миллионлаб инсон ўйнайди, бу эса тарғибот.

Инсонлар яширинча наша чeкмоқда, фоҳишалик қилмоқда деб иккаласига расман рухсат бериш керакдур?

Азамат Акбар

Тафаккур қилишмаяпти!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сарказм

Жамитятимиз камбағаллари...

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Masha va Ayiq haqidagi noto'g'ri qarashlarga to'g'ri yondashuv...

🔹Oxirigacha ko'ramiz!!!

Manba: Endi bildim

@Tafakkur3
وَإِن تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ ثُمَّ لَا يَكُونُوا أَمْثَالَكُم

“Ва агар сиз юз ўгириб кетсангиз, ўрнингизга сиздан бошқа қавмни келтирур, улар эса сизларга ўхшаган бўлмаслар”, ("Муҳаммад" сураси, 38-оят).

Суратдаги инсон франсуз режиссери Серж Бар Канн. 70-йилларда, Мавританияда ўзининг филмларидан бирини суратга олар экан, у ер аҳолисининг ахлоқи ва муомалаларидан қаттиқ таъсирланади. Кўп ўтмай Исломни қабул қилади ва исмини Абдуллоҳ Сирож деб ўзгартиради.

Араб тилини ўрганди, Қуръонни ёд олди ва дин илмларини чуқур ўрганди.
Абдуллоҳ Сирож шундай дейди: “Дарҳақиқат, Исломни қабул қилгунимга қадар мен хаста жамиятдаги хаста бир инсон эдим".

Энди сиз ўзингизга савол бериб кўринг, сиз соғлом жамиятимизнинг соғлом инсонимисиз?

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Cоcа Cоla - геноцидни татиб кўр" - Яқин Шарқда шунақа видеоролик ишлашган.

Барчага маълумки, еврейларнинг турли компаниялари ўз товарлари сотувидан тушган маблағларини бугунги исроил давлатининг синоистик режимини молиявий қўллаб-қувватлашга сарфламоқда. Ўз навбатида исроил бу кўмакдан йиғилган маблағларни Фаластин аҳолисини қирғин қилишга сарфламоқда.

Демак, хулоса шу-ки, кимда-ким жуҳудлар маҳсулотларини сотиб олса билвосита аксарияти мусулмон бўлган Газо сектори ва фаластинликларни ўлдирилишига ҳам сабабчи бўлиб қолади.

Айниқса, Кока-Колахўрлар тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
HTML Embed Code:
2024/04/28 05:53:06
Back to Top