TG Telegram Group Link
Channel: Tafakkur egalari
Back to Bottom
Садақа балони қайтаради!

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу:
“Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103-оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10-оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Анвар Аҳмад таржимаси.

Фарзандларингизнинг хулқида ёмон ўзгаришни кўрсангиз, дарров садақа қилиб, таом тарқататишни одат қилинг.
Садақа балони қайтаради, дейди доно халқимиз.
Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Сиз қандай диндорсиз!?

Асрлар давомида бизгача етиб келган камтарона, камсуқум ва хомуш диндорлик ўз ўрнини мақтанчоқ, саёз ва гламур диндорликка бўшатиб бермоқда. Ҳозир ялтир-юлтир, зоҳирига зўр берилган гламур диндорлик мода бўлмоқда.

Гламур диндорлик ботекс лабли, силикон кўкракларини бўрттириб турган ҳижобдаги инстаграмчи муслималарда ва Рамзан Қодировдек соқолли дерзий рижолларда ўзини намоён этмоқда.

Гламур диндорликда ташқи кўриниш энг муҳими. Ваъдага вафо қилиш, лафзида туриш, солиҳ амалларни ихлос билан яширин қилиш охирги ўринда туради. Қимматбаҳо кийим-кечаклар, ҳашаматли уйлар, қиммат машиналар Аллоҳнинг неъмати ўлароқ кўз-кўз қилинади.

Гламур диндорлик ўзини сийқаси чиққан ва озгина диди бор инсоннинг энсасини қотиручи гапларда тақдим этади. Масалан, Ё расулуллоҳ сизни соғиндик, тушимда Расулуллоҳни кўрсам эди, агар тирик бўлганларида юрган изларини ўпардик ва ҳоказо юзаки гаплар орқали диний ҳиссиётларни қўзғашга уринилади.

Гламур диндорликка берилганлар жиддий илм олишга қизиқмайди. Уларга икки қаторлик саёз гаплар ва ярим минутлик видеолар етади. Ўша видеолавҳаларда кўкраги бўртиб турган ёки ниҳоятда ўранган ҳолда ишлов берилган қош-кўзлари ниқоб ичидан кулиб турган аёллар бўлиши шарт. Турли туман ҳижобларда ўзини нозик кўз-кўзлаган ҳолда эркаклар ҳирсини қитиқловчи аёлларсиз ва алифни калтак дейдиган аммо катта соқолли рижолларсиз гламур диндорликни тасаввур қилиш қийин.

Бу касалликка йилдан йилга минглаб оддий мусулмонлар алданиб қолмоқда. Бу касалликни тарқатувчилар орасида танасига қолипдек тикилган кастим шимдаги ва қўлида ролекс соат, тагида қимматбаҳо мошина бўлган баъзи домлалар ҳам бор. Жигулида юриб ҳам дарс бериш мумкинлиги тарих зарварақларида қолиб кетди. Ўшандай домлалар худди салафларни эслангандек эсланади ҳозир.

Faiziddin Mu'min

Сиз қандай диндорсиз, камтарона, камсуқумми ё мақтанчоқ, саёз ва гламур диндор?

Аллоҳ барчимизга тавфиқ берсин, тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Гелиболу қаҳрамони бўлган ўзбек!

Унинг отаси асли Тошкентлик ўзбеклардан эди. Муҳаммад Асад (Мехмед Эсад) пошо Галлиполи учун бўлган жангларда Турк армияси қўмондони бўлган. Айнан унинг юксак ҳарбий маҳорати ва мудофаа стратегияси туфайли босқинчиларнинг Усмонли ҳудудига Дарданелл бўғози орқали бир неча бор уюштирган ҳужумлари барбод бўлган.

Кейинчалик унинг қаҳрамонликлари ва ғалаба учун қўшган беқиёс ҳиссасини Камол пошо юзсизларча ўз номи билан боғлаб, қаҳрамонга айланди. Ваҳолангки у даврда Камол пошо кичик рутбадаги зобит эди.

Ottoman History - The Supreme State - дан олинди

P.S.: Тарих зарварақларининг ҳар бир асри ва саёрамизнинг ҳар ерида аждодларимиз қолдирган шонли тарихнинг гувоҳи бўламиз. Аммо, нимагадир бундай қаҳрамонларимизнинг ҳаёти, қилган қаҳрамонликлари ҳақидаги фактлар бизнинг тарих дарсликаридан ўрин олмаган. Кунимиз атлас кўйлак кийган хезм тарихчиларга қолмагандур? Юртимизнинг ҳақиқий шонли тарихи одил ва хаққоний ёзилишига умидвормиз.
Тарихчиларимиз тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
Фитна

Баъзи нарсалар инсонга болаликдан таъсир қилади ва бу нарсанинг таъсири катта бўлгандан кейин ҳам қолиб кетади. Болаларингизга, айниқса қиз болага олиб бераётган қўғирчоқлардан эҳтиёт бўлинг. Бола беҳаёликкни шунчаки нормал қабул қила бошлайди. Камига, сиз унга шундай очиқ-сочиқ шаклда кийинтираверсангиз бола бунга ҳам одатланиб қолади.

Кичкина қизингизни тиззаси ва елкасигача калта кийимларга одатлантирсангиз, унинг ҳаёси йўқолади ва у катта бўлгандан кейин ҳам сиздан бу кийимларни талаб қилишни бошлайди.

Аҳлоқини болаликдан инсоннинг фиратига синдирсангизгина етукликда сийратида номоён бўлади.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
1948 йилда СССРда космополитизмга қарши кураш бошланади ва антисемитизм кучаяди. Большевиклар машҳур совет дирижёри Борис Хайкиндан фамилиясини ўзгартиришни сўрайдилар.
Аммо Хайкин бу таклифга кўнмайди ва совет амалдорларига шундай деб жавоб ёзади: «Фамилиямни ўзгартирмайман, лекин келишув (компромисс) га тайёрман — агар фамилиямдаги иккинчи харфни у харфига алмаштирсаларинг рози бўлишим мумкин; шундагина менинг фамилиям хақиқий русча жаранглар эди» деган экан. 😁

СССР даврини қумсаётган, уни қайта тиклашни орзу қилаётган инсонларни Борис Хайкин таклиф қилган руссча жаранглайдиган "фамилия" беришни таклиф қиламиз. Ана шунда, биз ватанимиз хоинлари, юрт душманлари бўлган, манқурт ўрисқуларга ўзларига муносиб мавқеини берган бўлар эдик.

Тафаккур килишсин!

@Tafakkur3
Туркия Буюк миллат мажлисида (парламентида) ўзбекча гапириш мумкинлигини билармидингиз?

Турк парламентининг қоидасига кўра, мажлисларда фақат турк тилида гапириш мумкин. Кимдир бошқа тилда гапира бошласа, микрофон ўчириб қўйилади. Машҳур курд депутат Лейла Зана парламентда туркча қасамёдни курдча сўзлар билан тугатгани катта жанжал келтириб чиқарган ва кейинроқ (1994 йилда) унинг қамалишига асос бўлганди.

Лекин парламентда ўзбекча гапириш мумкин. Гап Туркияда туркликка бўлган муносабатда: барча туркий халқлар битта миллатнинг бўлаклари, туркий тиллар ягона тилнинг шевалари ҳисобланади. Шу боис турк парламентида бемалол ўзбекча гапиришингиз мумкин, биров эътироз билдирсаям, айбингизни исботлаб беролмайди.

Яқинда турк парламентда рўй берган ўзбек тили билан боғлиқ можарони айнан шу нуқтаи назардан тушуниш керак. Кўплар контекстни билмай, "ўзбек тили тақиқланди" қабилида фикр билдирди. Аслида депутат Буржугул Чубук микрофони ўчирилиб қўйишини билиб, атайлаб ўзбекча гапирган эди. Бу бир эксперимент эди.

Воқеадан бехабар одамларга қисқа баён: Измир миллатвакили Буржугул Чубук парламент йиғинида ўзбекча гапира бошлаганида микрофони ўчириб қўйилди. Шундан сўнг депутат "мана кўрдингларми, юритилаётган сиёсат бизни ҳатто туркчани тушунмайдиган аҳволга олиб келди" деган мазмунда гапирди. У ўзбекистонлик муҳожирларнинг аҳволига эътибор қаратди, туркий халқларнинг бегоналашуви мавзусига тўхталди.

Турк медиаси бу воқеани ҳар хил ёритди: кимдир парламентда бўлган ишни кулгига олди, кимдир танқид қилди.

@AsanovEldar
#тавсия

Рамазон ойида нишолданинг фойдаси

Ҳар бир одамнинг организмида ҳар-хил овқат қолдиқлари бўлади. Сиз ҳар куни қўлингизни ювиб юрасиз, лекин ошқозонингизни юволмайсиз. Нишолда таркибидаги модда эса ошқозондаги кераксиз чиқиндиларни чиқариб ташлайди.

Ошқозонингиз оғриса, турли дориларни ичасиз. Бироқ, овқатдан кейин 2-3 қошиқ нишолда есангиз, кимёвий дорилардан кўра кўпроқ фойдали бўлади. Буни кўплаб шифокорлар ҳам тавсия қилган, тажрибадан ҳам ўтган.

Унинг таркибида етмак деган ўсимлик илдизи бор. У одамнинг ошқозони, ичагини фильтрлайди. Ёш болалар еса, шамоллашининг олдини олади. Бундан ташқари нишолда рўзадорларни тўқ тутади.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Кичкина қишлоқларнинг бирида дурадгор уста яшар эди. У ёғочларга чиройли нақшлар бериб қиммат нархга сотарди.
Кунларнинг бирида унинг олдига бир чол келиб:

- Сен бу меҳнатинг орқали яхши топасан, лекин фақир муҳтожларга ҳеч ҳам хайр- эҳсон қилмайсан. Ана у қассобни қара, у оз топса ҳам, деярли ҳар куни фақирларга гўшт тарқатади, - дебди.

Дурадгор чолга қараб жилмайибди, лекин индамабди, шунда чол жавоб олмагач дурадгор ёнидан ғазабланиб чиқиб кетибди.
Бу воқеадан кейин қишлоқда:
“Уста бой, лекин хасис экан”, деган гап тарқалибди ва қишлоқдагилар дурадгорни ёмон кўриб қолишибди.

Кунларнинг бирида дурадгор хасталаниб қолибди. Ҳеч ким ундан хабар ҳам олмабди. Хаста дурадгор ёлғизланиб оламдан кўз юмибди.

Кунлар ўтиб одамлар қассоб гўшт тарқатмай қўйганини пайқашибди. Шунда қассобдан нега олдингидек гўшт тарқатмаётганини сўрашса, у:

- Дурадгор уста ҳаётлик чоғида ҳар сафар пул олиб келиб, мендан фақирларга гўшт тарқатишимни сўрарди. Ҳозир эса дурадгор йўқ. Энди ҳеч ким пул олиб келмаяпти, - деб жавоб берибди.

Қиссадан ҳисса: Ҳеч қачон инсонда кўрган нарсангизга қараб баҳо берманг, унинг қалбини фақат Яратган билгувчидир.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Олим инсон нафақага чиққанида!

Бир олим дўстим нафақага чиққанидан сўнг сўрадим:
- Нима иш қиляпсиз энди?
- Бир иқтидорли мутахассис назорати остида алюминий ва бошқа турли маъданларнинг ҳароратли сув билан реакцияга киришиши борасида иш олиб боряпман, - деди.

Очиғи, жуда қойил қолдим.
Кейин кичик ўғлидан билдирмай сўрадим, у менга шундай деб шипшиди:
- Дадам ойимнинг назоратида иссиқ сув билан идиш-товоқ ювяптилар... 😄

Олим инсон ҳамма нарсани илмий таҳлил қилишни ўрнига қўяди-я вей... 😁

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёт бўлинг фирибгарлик!

Умра ёки Ҳаж сафарига бораётган юртдошларимизга Макка, Мадина шаҳрларидаги. Хатто, Масжидул Набавийда ҳам фаолият юритаётган фирибгарлардан огоҳ бўлишлари сўралмоқда.

Активист лойиҳаси муаллифидан эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шошилган қиз эрга ёлчимас, дейди доно халқимиз. 😁

Рўзадорлар тафаккур қиламиз!

@Tafakkur3
Б И Р М А С Ж И Д Т А Р И Х И

Ўн бешинчи асрнинг ўрталарида Истанбулнинг Тўпқопи саройининг деворларига туташган бир кулбада Иброҳим афанди деган бир киши яшар эди. У жуда камбағал бўлиб, такка (дўппи) тикиб сотиб кун кўрар эди. Ўзи фақир бўлса ҳам, кўнгли бой эди. Тақволи мўъмин одам эди. У доимо қалбида бир эзгу истак ташир эди. Тўпқопидан "Қапали чорси"га қатнар экан, у ерлардаги масжидларга ҳавас қилар, "кошки мен ҳам бир масжид қурдирсам", дея орзу қиларди. Бу орзусининг рўёби учун тинмай Аллоҳга дуо қилар эди.
Дўстлари баъзан унинг бу орзусидан кулишар. "Ўзинг кундалик нонингни базўр топиб турган бўлсанг, масжид қуришга йўл бўлсин", дейишарди. Иброҳим афанди эса, уларга парво қилмас. Дуоларида давом этаверар эди.

"Орзулар бир кун ушалар,
Дарёлар бир кун туташар",
дерди.

Бир куни тушида нуроний пир каби бир зотни кўради. У зот тушида: "Иброҳим, сенинг ризқинг Бағдоддаги икки салқим узумда. Бориб ол ризқингни", деди. Иброҳим ҳаяжон билан уйғонди. "Хайрдир, иншааллоҳ", деди. Иброҳим афанди содиқ тушларга ишонар, аммо тушга кўра амал қилинмаслигини ҳам яхши билар эди. Иккинчи куни ҳам айни тушни очиқ равшан кўрди. Қизиқ-ку. Бу ерда нимадир бор. Борсаммикин Бағдодга, дея ўйланди. Лекин бир қарорга келолмади. Учинчи кун ҳам айни тушни кўргандан сўнг, "Ҳар ҳолда менга йўл кўринди", деди. Халтасига озиғини солиб, ҳеч кимга ҳеч нарса демасдан, Аллоҳга таваккал қилиб йўлга отланди. Бағдодга кетаётган карвонлардан бирига қўшилди. Эсон омон Бағдодга етиб бориб, бир хонадоннинг яқинидаги салқин жойда ўтирди. Халтасидан қуруқ нонни чиқариб ея бошлади. Ўша хонадоннинг бир ходими бу фақир одамни кўриб, унга раҳми келди. Ичкаридан икки бош узум олиб чиқиб, икром қилди. Иброҳим узумни еб, ходимга ташаккур айтиб уни дуо қилди. Дарҳол ўрнидан туриб қайтишга ҳозирланди. Ходим унинг ҳаракатидан ҳайрон.
– Нима бўлди, бобо? Дарров қўзғалдингиз?
– Истанбулга қайтишим керак.
– Шунча йўл юриб бу ерга келдингиз. Энди дарров қайтмоқчисиз? Мақсадингиз нима эди?
Иброҳим афанди Бағдодга келиш сабабини айтиб, кўрган тушини гапириб берди.
– У одам менга, "Ризқинг икки салқим узумда", деди. Мен ҳам келдим. Мана икки салқим узумни едим. Энди қайтаман.
Буни эшитган ходим:
– Сиз ғалати одам экансиз-ку. Бир тушни деб, Истанбулдан то Бағдодгача келдингизми?
Ходим қах-қах уриб кулди.
– Мен бир неча йилдан бери бир хил туш кўраман. Бир одам тушимда: "Истанбулнинг Тўпқопи деган жойида, дўппичи Иброҳим афанди деган одам бор. Унинг ўчоғининг тагида икки хум олтин кўмилган", дейди. Мен буни бир неча йилдан бери кўрсам ҳам, тушга кўра амал қилинмаслигини биламан. Икки хум олтин учун Истанбулга боришни ҳаёлимга ҳам келтирмадим. Сиз эса, икки бош узумни уч мартагина кўриб, шунча йўл босиб келганингизга ҳайронман!

Иброҳим афанди ўз тушининг маъносини англаб бўлган эди. Ходим билан гапни чўзмасдан хайрлашди. Борган карвони билан орқага қайтди. Истанбулга етиб келиб, айтилган жойдан айнан айтилган олтинларни қазиб олди. Бир қисмини фақирларга тарқатди. Бағдоддаги ходимнинг ҳақини ҳам унутмади. Қолган қисмига Тўпқопида ҳозир ҳам "Таккачи Иброҳим афанди жомеъи" номида қад кўтариб турган масжидни қурдирди.

Аллоҳ учун ҳимматни кенг қилаверинг. Ўз киссасидагига эмас, Аллоҳнинг ҳазинасига ишонган, ҳақиқий бойдир! Зеро, Унинг ҳазинасининг чеки йўқдир!

"Насиб қилса, келар Шому Ироқдан,
Насиб этмаса, кетар қошу қовоқдан."
Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kahf sohiblari.

Eshiting va tafakkur qiling!

Manba: Islom.uz

@Tafakkur3
Ғийбатни эшитган кишига тўрт иш лозим бўлади...

Биринчидан, ғийбатни эшитган пайтда ғийбат қилинаётган инсон ҳақида ёмон гумонга бормаслик, у ҳақда зикр этилаётган ёмон сифатларни рост деб билмаслик, бошқа одамлар ҳузурида уни накл қилмаслик, ғийбат қилган кишини гуноҳи кабира қиляпти деб билиш, унинг гапини эътиборсиз деб ҳисоблаш, «Эҳтимол, ғийбат қилинган инсонга унинг адовати бордир, шунинг учун шундай гапларни гапираётгандир», деб ўйлаш лозим.

Иккинчидан, ғийбатни эшитгач, унга шерик бўлиб, мусулмон биродарининг қолган айбларини ҳам очмасин. Ғийбат қилувчи киши Аллоҳ таолонинг итобига қолади, агар мен унга шерик бўлсам, Аллоҳ таоло мендан норози бўлади ва қиёмат куни азоблайди, деган фикрда бўлсин.

Учинчидан, бир мусулмон биродарининг ғийбат қилинаётганини эшитса, ўша мусулмонни мақташни бошласин ва унга ёрдам берсин. Ажаб эмаски, шунда ғийбат қилувчи ғийбатдан тийилса.

Тўртинчи иш шуки, ғийбат қилувчини тил билан айтиб ёки қўл ва кўз билан ишора бўлса ҳам, ғийбатдан тўхтатиш лозим.

Агар бинамки нобинову чоҳаст,
Агар хомуш бинишинам гуноҳаст.

Назмий маъноси:
Агар кўрсамки кўр олдида чоҳдур,
Индамай ўтирсам, бешак, гуноҳдур.

Насрий баëни: Агар кўзи кўр кишининг олдида чуқурни кўрсам-у, индамай ўтираверсам, гуноҳдир.
Агар уни ғийбат қилишдан қайтариш имкони бўлмаса, ўша мажлисдан туриб кетиш лозим.
Борди-ю, туриб кетишнинг ҳам иложи бўлмаса, у ҳолда бўлаётган ғийбатни дилда ёмон кўриб ўтириш керак. Рози бўлиб, жим ўтириш жоиз эмас.
Яна бир гап. Ғийбатчига «Жим бўл» деб туриб, лекин бўлаётган ғийбатни дилда хоҳлаб туриш мунофиқликдир.

“Ғийбат ўзи нима?” китобидан.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирда жуда кўплаб бойларимиз, Инстаграм юлдузлари ва ўзимизнинг “сайланган” оилалар ўз бойликларини, қиммат мошиналарини ва уйларини реклама қилишмоқда. Шунинг ўрнига бу “ютуқ”га қайси қадриятлар билан эришганликларини реклама қилишганда эди, ёшларимиз бойликга эмас ўша қадриятларга интилган бўлишарди.

Азамат Акбар.

Тафаккур қилдирибди лекин!😂

@Tafakkur3
Москвадаги терактда эътиборимни тортган энг муҳим жиҳатлар:

1. Террорчилар ҳеч қандай талаб қўймади.

2. Шунингдек, улар теракт бўйича ҳеч қандай тайинли бир мақсадини ошкор этмади.

3. Россия гвардияси Крокусга бир соатда етиб келди. Аслида, кўпи билан 10 дақиқалик масофа экан.

4. Террорчилар бутун операция учун битта машинага эга экан.

5. Террорчилар карта бўйича тўловларни олган.

Крокусдаги террорчилар одамларга ишончли, таъсирчан, шов-шувсиз ўқ узди. Кадрда қўлга олинган томошабинлар ичида тўрт нафар жангаридан иборат гуруҳ изчиллик ва маҳорат кўрсатди. Бири нишонга олинган ўқ билан ўлдирилди. Улар ўз секторларини назорат остида ушлаб туришди.

Уларнинг барчаси биринчи марта отишмаяпти, улар мукаммал тайёргарликка эга, юқори мувофиқлик ва яхши амалиётга эга.

Аслида, бу тўртта иккита жуфтликдир. Барча террорчилар алоҳида ишлаган. Бу армия тактикаси. Махсус кучлар топшириқларга шундай борадилар. Шундай қилиб, улар махсус ўқув муассасаларида жанг қилишни ўрганадилар, у ерда душманнинг юқори концентрацияси шароитида кичик гуруҳларда ҳаракатларни машқ қиладилар.

Гувоҳлар қабулхонада, залда ва бошқа жойларда отилган ўқлар ҳақида гапиришади. Шундан келиб чиқадики, бир нечта гуруҳлар мавжуд эди. Улар маршрутни олдиндан билишган, бинода яхши йўналишга эга эдилар ва яхши ишлаб чиқилган қочиш йўллари бор эди.

Энг қизиғи шундай жиддий ҳолатда ҳимоя учун гаровга олинганларнинг йўқлиги. Уларга музокаралар керак эмас. Улар ўлдириш учун келишди. Ва террорчилар ўзларини қурбон қилмоқчи эмас эдилар. Улар топшириқни бажариб, кетишди. Ташқаридан террорчилар гуруҳлари назорат қилиниб, вазиятдан хабардор бўлиб, уларнинг чекинишига йўналтирилган.

Америкаликлар теракт содир бўлишидан огоҳлантирган. Улар санасигача айтишди. Худди, Россияни Украинага ҳужуми каби.

Терактга тайёргарлик ҳақида фақат битта манбадан билиб олишингиз мумкин бу ФСБ маълумотлар базаси.

Чунки Марказий разведка бошқармаси Россия ҳудудида россиялик террорчиларни аниқлаш бўйича оператив фаолият олиб бораётганини тасаввур қилиш қийин. Шу боис, ФСБ теракт ҳақида билган деб айтишга асос бор. Ёки у ҳақиқатан ҳам терроризмга қарши курашгани учун. Ёки унинг ўзи теракт тайёрлаётгани учун.

Террорчиларнинг ишончли хатти-ҳаракатлари, уларнинг хотиржамлиги ва ҳаракатларининг мазмунлилигидан келиб чиқиб таҳлил қилинса, ФСБ бу жиноятни жуда юқори даражада уюштирган. Ва бу қирғин худди шундай қатл услуби билан белгиланди. Ва террорчилар ўзларини худди хавфсиз чиқиб кетиш кафолатлангандек тутишган.

Манба: Uzanticor

@Tafakkur3
Forwarded from Diplomat (Sobirov)
“Ryazan shakari” o‘zi nima?

“Krokus siti”dagi teraktdan so‘ng, ko‘pchilik 1999-yilni, xususan, “Ryazan shakari” voqeasini esga olmoqda. Hozirgi hodisalar 2-“ryazan shakari” deb atalyapti. Xo‘sh, “Ryazan shakari” o‘zi nima?

1999-yil Rossiyada mamlakat tarixidagi eng shov-shuvli korrupsion mojaro — “Mabеtex ishi” atrofida muhokamalar avj oldi. Preziden Yelsin ushbu ishda asosiy figuralardan biri edi va tabiiyki, uning hokimiyati xavf ostida qoldi.

Yelsin va unga hamtovoq oligarxlar (“oila” deb atalgan) allaqachon “voris” operatsiyasini boshlagandi. 2 yilda 4 bosh vazir almashdi. Va nihoyat, Rossiya elitasi Yelsinga munosib voris topdi — 1999-yil 9-avgustda Vladimir Putin Rossiya bosh vaziri bo‘ldi.

Endi yangi “voris”ning obro‘sini oshirish lozim edi. 1999-yil 4-16 sentabr kunlari Rossiyaning Moskva, Buynaksk, Volgadonsk shaharlaridagi ko’pqavatli aholi uylarida bir necha portlashlar yuz berdi. 300 dan ortiq inson halok bo‘ldi, 2 mingga yaqin odam esa jarohatlandi.

Rasmiy Moskva teraktlarda Checheniston mustaqillik kurashchilarini aybladi. Biroq 2002, 2004-yillardagi teraktlarga javobgarlikni bo‘yniga olgan Shamil Basayev bu ayblovni keskin rad qildi. Portlashlarga chechenlarning aloqadorligi isbotlanmadi. Federal xavfsizlik xizmati (FXX, ruscha FSB) keyinroq qorachoy-bolqorlik boshqa ayirmachilarni aybdor deb ko‘rsatdi.

Teraktlardan biroz o‘tib, Rossiyaning Ryazan shahrida qiziq voqea sodir bo‘ldi. Portlashlardan keyin aholi sergak tortdi va uylarni sinchiklab ko‘zdan kechira boshladi.

22-sentabr kuni Ryazan shahri aholisi ko‘pqavatli uy podvalidan shubhali xaltalar topdi, qoplar portlovchi modda — geksogen bilan to‘ldirilgandi. Odamlar darhol trevoga signalini bosdi.

Hukumat bunga juda bema’ni munosabat bildirdi. Dastlabki analizlarda politsiya xaltalardagi portlovchi modda ekanini tasdiqladi. Ammo ertasi kuni FXX yuzlab odamlar ko‘rgan Ryazandagi xaltalarda geksogen emas, “ryazan shakari” bo‘lganini e’lon qildi.

24-sentabr kuni esa FXX direktori Patrushev Ryazanda “o‘quv-mashq tadbirlari” o‘tkazilganini ma’lum qildi. Shu tariqa Rossiya hukumati geksogenni shakar deb atadi va shuncha portlashlardan keyin ham qanday qilib xavfsizlik choralari kuchaytirmaganiga izoh bermadi. Shuningdek, bu “shakarlar” ko‘pqavatli uy tagiga qanday kelib qolgani ham tekshirilmadi.

Bunday g‘alati munosabat, shubhasiz, rossiyaliklarni shubhalantirdi. Ular nafaqat Ryazandagi, balki boshqa portlashlarni ham FXX o‘zi uyushtirganini taxmin qildi. Chunki, 2000-yilda sobiq FXX agenti Putin prezident saylovida qatnashishi kerak edi.

Shunday qilib, rossiyaliklar mamlakat maxsus kuchlari aholini qo‘rqitish, ularning urushga xayrixohligini oshirish (o‘shanda Chechen urushi ketayotgandi), o‘z vakolatlarini kengaytirish uchun o‘z vatandoshlarini ham o‘ldirishga tayyorligini ko‘rdi.

“Krokus siti”dagi terakt ham saylovdan so‘ng, urush ketayotganda sodir bo‘ldi. Qolaversa, o‘sha kuni xavfsizlik xizmati konsert zaliga kirayotgan insonlar sumkalarini tekshirmagan, metall tekshirgichlar o‘chirilgan. Bu omillar ko‘pchilikka 1999-yilgi hodisalarni eslatmoqda.

@pan_diplomat
Ризқ ҳақида...

Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир бойнинг қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади. Шунда хўжайини ўзига ўзи:
"У ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир динорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилишини таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга муҳтож эканимни билади-да" деди.

Иккинчи кун бўлгач хўжайин унга маошини бераётиб, бир динор зиёда қилди. Хизматкор ҳеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини ҳам сўрамади. Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб:
"Ўша зиёда қилган бир динорни камайтираман" деди. Камайтирди ҳам, хизматкор ҳеч нарса демади ва маошининг камайгани сабабини ҳам сўрамади. Хўжайин ҳодимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса ҳам, камайса ҳам индамагани)дан ажабланиб, сўради:
-Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим, ҳеч нарса демадинг?
Хизматкор:
-Биринчи марта келмаганимда Аллоҳ менга бир чақалоқ туҳфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб, мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи, ўзи билан келди”. Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи ҳам”.

Қандай ажойиб! Аллоҳнинг берганига рози ва сабаби ҳам биляпти.

Бизчи... ?

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз тарбияни боғчада, мактабда бермаганимиз учун университетда бераяпмиз.

3 ёшли болга боғчада 2 та тилни эмас, тўғри тарбия беришни ўргатишимиз керак!

Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Хасановнинг таълим ва тарбия тўғрисидаги фикрларини эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Қандай миллатни душман енга олмайди!

Милоддан аввалги 480 йилда Аҳамонийларнинг гигант империяси кичкинагина, аммо озод юрт Элладага (Юнонистон) га бостириб киради. Геллеспонт (Дарданел) орқали Осиёдан ўзининг хисобсиз лашкарини европага бошлаб ўтган Кайхусрав (Ксеркс) қўшинларини Спарта хуфияси Агафон уч кечаю уч кундуз санасаям форсларнинг охири кўринмасди. Форслар Агафонни тутиб оладилар ва Кайхусравни олдига олиб келадилар. Улар ўртасида суҳбат бўлади
Кайхусрав: Менга қара нега гапирмаябсан
Агафон: Сенга гапирадиган гапим йўқ
Кайхусрав: Шу гап ростми спарталиклар Эллададаги энг кучли ва қўрқмас жангчилар эмиш?
Агафон: Буни билмасанг яқинда билиб оласан
Кайхусрав: Билиб оламан? Сен менга пўписа қилияпсанми галварс? Мамлакатинг бўлакларга бўлиниб ётибди, сенлар хатто менинг қўшинимга қарши тура оладиган мингтагина жангчиям тўплай олмайсанлар.
Агафон: Сен буни тушуна олмайсан, Сен қулларнинг хукмдорисан, сен озодлик нима эканлигини қаёқдан хам билардинг?!
Кайхусрав: Етар, сен ўзингни сурбетларча тутдинг, қани кўрамиз ўлимни хам шундай кутиб олармикансан.
Подшонинг саркардаси Мардоний Кайхусравнинг қулоғига ниманидир пичирлайди
Кайхусрав: Тўхтанглар, уни озод қилинглар. Қани спарталик олдимга кел. Мен сенга рахмим келганидан озод қилаётганим йўқ. Мен юнонлар Коринфда маслахат кенгашига тўпланаётганлари хақида хабар олдим, сен ўшаёққа бор ва бу ерда нималарни кўрганингни уларга айтиб бер, менинг лашкаримни на сенларнинг қўшинларинг ва на сенларнинг худоларинг тўхта олмайди. Бор уларга хаммасини айтиб бер...

Буюк файласуф Агафон хақ эди, ундан кейинги воқеалар тарихни билган ҳаммага маълум.

Тарихдан оладиган сабоқ шуки, ҳар қандай душман бирор давлатга бостириб кирса босқинга учраган мамлакатнинг фуқаролари чин маънода озод ва ҳур фикрлайдиган, демократик қадриятлар шакилланиб, инсон ҳақ-ҳуқуқлари таъминланган юрт бўлса босқинчилар бу ерда ҳеч қачон ғалаба қозона олмайди. Шунинг учун ҳам миллатни ўз фикрини билдиришдан қўрқмайдиган, қонунга итоаткор, адолат уствор, ҳақиқий маънода ҳур қилиб тарбиялаш керак.

Шимолдаги қонхўр бир давлат юзсизларча, очиқдан-очиқ, бизнинг ҳудудга кўз олайтираётганлигини ҳеч қачон унутмайлик.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
HTML Embed Code:
2024/04/29 05:35:32
Back to Top