TG Telegram Group Link
Channel: Tafakkur egalari
Back to Bottom
Ҳар ишда хикмат бор!

Бир одам ёнғоқ дарахтининг остида ётаркан, ўйлади:

– "Эй, Аллоҳнинг ишларига қойил эмасман, шундоқ катта дарахтда жажжи-жажжи меваларни битадиган қилиб қўйган.
Икки қулоч ё келадиган, ё келмайдиган палакларда эса, қучоққа сиғмайдиган қовун-тарвузларни халқ этади...
Бўлмабди. Аслида қовун-тарвузлар мана шундай катта дарахтларда пишганда, ёнғоқлар эса, полизда етилганда муносиб иш бўларди”...

Шуларни ўйлаб, мулохаза қилиб ётганида битта ёнғоқ пешонасига тушиб, миясини қатиғини чиқара юбораёзди...

Айтдики:
– "Эй Аллоҳ, ҳар ишингда ҳикмат бор !!"

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Уммон султонлигида болалар йил давомида идишларида пул йиғишар экан. Рамазондан олдин жамоа бир жойга йиғилиб, идишни синдириб, йиғилган пулни салтанатда яшовчи камбағалларга тарқатишар экан.

Жуда ажойиб тажриба экан. Муборак рамозон ойида қадриятга алантирсак арзийди. Фарзандларимизга болаликдан пул билан тўғри муомала қилишни, сабр ва тоқатни, саҳийлик ва ҳайри эҳсон соҳиби қилиб тарбиялашни амалий натижадор усули сифатида, биз ҳам ўрнак олсак арзийди.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳарлик қилинмай Рўза тутилганда организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг, ўқиб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Ҳусан ака ўринли фикр билдирганлар…

Ислом ақидасида судхўрлик (бугунги тилда кредит) қораланади. Мақсад одамларга зулм бўлмаслиги.

Исломий ақида бўйича ножоиз ишдан сақланиш учун баъзилар насия савдо қилишади. Лекин, бугунги насия савдолар амалдаги кредит тизимидан оғир зулм бўляпти. Яна камига “Бир ҳожи акамиз йўлга қўйганлар” деб қўйишади.

Насия савдони йўлга қўйганлардан илтимос қилган бўлардимки, зулмнинг олдини оламан деб, зулмни баттар қилманглар!

Мен дин соҳаси вакили эмасман. Фикрларим ҳам диний мазмундан келиб чиқиб билдирилмаяпти. Билганим шуки, Ислом зулм дини эмас. Агар нимадир Ислом номи билан одамларга зулм қилаётган бўлса, демак у Исломдан эмас…

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
ҲИСОБИ ҚИЛИНАДИ

Ҳазрати Мусо алайхиссалом Парвардигорга мурожаат қилиб шундай дедилар:
– Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат!
Парвардигор айтди:
– Эй Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир - деди.
Ҳазрати Мусо алайхиссалом тоққа чиқиб, ғорга кирдилар. Қарасалар, у ерда бир одам очликдан беҳол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа ҳеч вақоси йўқ бир фақир киши экан. Ҳазрати Мусо алайхиссалом:
– Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? – деб сўрадилар. Шунда Парвардигор:
– Эй Мусо, азаматим ва қудратим ҳаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг ҳисобини бермагунича жаннатга қўймайман, – деди.

Бугун данғиллама уй-жой, қимматбаҳо автомобил миниб, бренд кийимларни орқасидан қувадиган, ресторанма-тесторан, давлатма-давлат сайру-саёҳатларда умрини ўтказаётган, баднафс ва исрофни касб қилган инсонлар Аллоҳнинг дўстларини йўқлаяптиларми?

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Бир ўзбекдан сўрашибди: Нимага сизлар саволга савол билан жавоб қайтарасизлар?
Ўзбек жавоб қайтарибди: — Ўзингиз нима деб ўйлайсиз? деган экан. 😁

Тафаккур қилдиради ўзбек

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каримовга ўхшайдими йўқми, сиз нима дейсиз?

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Бугунги баъзи "эҳсон"лар ҳақида...

"Уч нуқта" жамоасидан ниҳоятда ибратли ролик.

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇦 Макка, Саудия Арабистон.

Бир неча кишидан иборат гуруҳ Каъба томини тозаламоқда.

@Tafakkur3
Ҳар бир заррада бир қувват бор

Атом энергиясини қувватини кашф қилганлар немислар ёки америкаликлар эмас. Тарихда унинг қувватини илк билган олим мусулмон кимёгари Жобир ибн Ҳайён бўлади. Бу борада у Ғарбдан 1200 йил олдинга ўзиб кетган.

У шундай деган эди: «Ҳар бир зарранинг қалбида бир қувват бор. Уни озод қилишни имкони топилса, Бағдодни ёндириб юборади».

Нега ёшларимизга, ота-боболаримиз илмда юксак кашфиётлар қилган айни ўша вақтларда Европа халқлари касалликни шифоси йўқ бало дея, чўмилиш, ҳаммом қилишни эса лаънат деб эътиқод қилганлигини беркитишга хамон уринаяпмиз?

Нега Евроцентризм ғоялари сингдирилиган, ҳақиқатдан йироқ ёлғон тарихни мактабларда болаларимиз онгига сингдираяпмиз?
Балки, шунинг учун ҳам бугунги кун ёшлари ўз кучига, ўз миллатига, ўз юрти келажагига нисбатан ишончсиз бўлиб ўсишаётгандир? Балки, шунинг учун ҳам ватанпарварлик ҳисси сусайиб, имкон бўлса Ғарб илм мактабларида таълим олиб ўша ерни ватан тутишга иштиёқи баландир!?

Тафаккур қилайлик!

Социолог. С.Хидиров

@Tafakkur3
“РЕЖИССЁР НЕГА ҲАҚИҚАТГА ХИЁНАТ ҚИЛДИ?”

“Титаник” кемаси чўкканда биринчи класс йўловчилари ичидан тирик қолганларнинг 100 фоизи аёллар ва болалар бўлган. Иккинчи классда кетаётган йўловчилардан соғ-омон қолганларнинг 80 фоизи аёллар ва болалар эди. Паст табақа – қаланғи-қасанғилар кетаётган учинчи класс йўловчиларининг тирик қолганларининг эса 100 фоизини эркаклар, яъни жисмонан энг кучлилар ташкил қилган. Улар болалар ва аёлларнинг кўкрагидан итариб, қутқарув қайиқларини эгаллаб олишади. Биз эса Камероннинг “Титаник” фильмида қандай манзаранинг гувоҳи бўламиз? Барчаси тескари кечганлигига! Кинода айнан бой-бадавлат кимсалар йиртқичларча болалар ва аёлларни нари суриб қайиқларни эгаллаб олишади. Камерон нега ҳақиқатга хиёнат қилди? Балким у социалистдир? Асло йўқ. Камерон суратга олишда бор ҳақиқатни, ҳақиқий манзарани кўрсатганида эди томошабин режиссёрга ишонмаган бўларди: чунки “камбағал бечора ва меҳрибонгина, бойлар эса – қутурган, йиртқичларча очкўз” деган тушунча одамларнинг қон-қонига сингиб кетган. Чунончи этологлар – ҳайвонларнинг инстинктив хатти-ҳаракати бўйича мутахассислар – қайд этишадики: ҳайвонлар тўдаси ичидаги паст қатлам, яъни тубандагилар ашаддий ярамас бўлишади; тўда ёки гуруҳнинг ижтимоий жиҳатидан ёки иерархия бўйича зиннапоясининг энг пастидаги ҳайвонлар нусха сифатида ўткетган разиллар бўлишади. Мабодо зоологлар турли усуллар қўллаб кечаги разилни тўданинг ҳукмрон ва пода бошида борувчи йўлбошчисига айлантиришни уддасидан чиқишса – пода бошида борувчи “серка” бутун тўдани қонга ботиради. Ҳайвонот оламида ҳам, инсонлар жамиятида ҳам – кечаги бетайин, разил мавжудоддан кўра шафқатсиз йўлбошчини тасаввур қилиш қийин. Жамиятнинг разил кишилари ичи қоралик, кўраолмаслик, ношукрлик, шафқатсизлик сингари энг ёмон хусусиятларни ўзларида жамбулжам қилишган бўлади.

Тафаккур қилинг!

Фарид Закария, америкалик сиёсий таҳлилчи

Жалолиддин Сафоев таржимаси.

@Tafakkur3
Тарбия — она қорнидан бошланади!

Ибрат учун яқинларга улашинг!

Кўриб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
Фидя нима?

Маълумки, Исломда инсонни тоқатидан ташқари ишга таклиф қилиш йўқ. Жумладан, рўза масаласида ҳам. Шу маънода Аллоҳ таоло ўта қариб қолганлари туфайли рўза тутса қийналиб қоладиган чол ва кампирларга рўза тутмасликка рухсат берган.

Бу ҳақда Бақара сурасида оятлар келган. Биз ўрганаётган ривоятда улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ана шу ояти кариманинг ҳукмини тушунтириб бермоқдалар.

Фитр садақа нима?

Фитр садақаси (садақаи фитр) ҳур, мусулмон ва ўсмаса ҳам закот нисобига эга бўлган одамга вожиб бўлган иқтсодий амалдир. Бир кишининг нисобга етган моли бўлиб, у ўсадиган бўлса, закот берар эди. Аммо садақаи фитрда молнинг ўсиб бориши шарт эмас. Нисобга етса бўлди, ўсмаса ҳам садақаи фитр бериши вожиб бўлаверади, чунки фитр садақаси бериш имкони борларга вожиб қилинган.

Манба: islomuz

@Tafakkur3
Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди

3 та ўйинда 3 нафар дарвозабон бир вақтда тиббий ёрдамга эҳтиёж сезди. Жароҳатми? Йўқ, шунчаки, рўзадорларга оғиз очиб олиш имкониятини берган.

Бельгия чемпионатида рўзадор футболчиларнинг оғиз очиб, енгил тамадди қилиб олишларига имкон йўқ. Чунки Рамазон ойида бунинг учун кичик танаффус эълон қилиш кўзда тутилмаган. лублар ўзлари рўза тутган футболчиларга имкон яратмоқда. Жумладан, Юпилер-Лига 30-тури тақвими бўйича 17 март куни параллел равишда ўтказилган 3 та ўйиннинг бир вақтида 3 нафар дарвозабон турли ҳолатда тиббий ёрдамга эҳтиёж сезди.
Дарвозабонларнинг сохта жароҳати ортидан рўза тутганлар оғиз очиш учун маълум вақтга эга бўлишди. Дарвозабон майдонда ётган вақт ҳакам хоҳласа-хоҳламаса, ўйинни тўхтатиб туришга мажбур...

Хатто гайридинлар мусулмон рўзадорларга кўмак бераёганида, баъзи бир "мусулмон" ларнинг айнан Рамазон ойида маҳсулот ёки хизмат кўрсатиш нарҳини атайин қимматлаштиришини қандай тушиниш мумкин?

Тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рўзанинг иммунитет учун фойдаси.

Доктор Берг тавсияларини эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Ушбу метод жамоадаги жаҳолат пиёзини тозалаш дейилади. Расмда жамоа ичидаги муаммолардан хабардорлик ҳолати ҳақида қисқа маълумот берилган.

Ташкилот ёки муассасанинг энг юқорисида ўтирган раҳбарларнинг аксарияти қўл остидаги жамоанинг бор-йўғи 4% мавжуд муаммоларидан хабардор бўлар экан. Чунки, қолган 96% ўз вақтини хонада ўтириб ишлаш, ҳисоботларни ўқиш, стратегик режалаштириш, мурожаат билан келганларни қабул қилиш, мажлисларда қатнашиш ёки ўзи мажлис ўтказишига, хизмат сафарларига ва ҳ.к.га вақт сарфлайди.

Жамоани бевосита бошқараётган менеджерлар эса жамоанинг бор-йўғи 9 % муаммоларини кўра олар экан.

Жамоадаги лидерлар эса 74 % муаммолардан хабардор бўлар экан.

Фақат шу жамоанинг ходимларигини ўзи ишлаб турган жамоанинг 100 % муаммоларини кўра олар экан.

Агар эътибор берсангиз, миллиардер Илон Макснинг офиси йўқ, у оддий ходимлари билан бирга ишлайди, ўз заводларида, минимал шароитда яшаб муаммоларни жойида хал қилади. Шунинг учун ҳам у юксак марраларни забт этмоқда!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Фейк_хабарлар

🛑 Огоҳ бўлинг Фейк!

Обращение прзидента Узбекистана о способе закрыть все долги
мазмунидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда!

💻Ижтимоий тармоқлар ҳамда "Телеграм" мессенжеридаги канал ва гуруҳларда сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Президенти тасвирланган видеонинг овозини сохталаштириш йўли орқали гўёки "Алия" номли канал "фуқароларга даромад топишга ёрдам бераётгани" айтилаётган хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

❗️Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Огоҳлик давр талаби, тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дунёдаги энг кўп намозхонни ўз бағрига сиғдира оладиган ТОП 10 масжидлар рўйхати.

Бу рўйхатда мамлакатимиз ҳам борми?

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Қадр...

Бир куни Устознинг ёнига бир йигит келди ва деди:
— Ўзимни ҳеч нарсага ярамайдиган, бир чақага қиммат одамдек ҳис қиляпман, яшагим ҳам келмай қолди. Мени ҳамма омадсиз, овсар дейди.
Илтимос, Устоз, менга ёрдам беринг!
Устоз йигитга бир нигоҳ ташлади ва шошиб жавоб қайтарди:
Кечир, ҳозир жудаям бандман, сенга ёрдам беролмайман. Жуда муҳим ишим бор, у бир оз ўйлаб, гапида давом этди: Лекин менга ёрдам берсанг, мен ҳам сенга ёрдам бераман.
Жоним билан, Устоз, деди йигит, ичида яна ўзини камситишаётганини ўйлаб.
Яхши, деди Устоз ва чап жимжилоғидаги қизил тошли узугини ечиб олди. Отга мингинда, бозорга бор. Қарзимни беришим учун мана шу узукни сотишим керак. Уни қимматга сотишга ҳаракат қил ва асло тилла тангадан арзонига сотма! Бўл, тезроқ жўнагин энди!
Йигит узукни олди ва отга миниб бозорга жўнади. Бозорга келгач, у узукни савдогарларга кўрсата бошлади. Лекин улар тилла танга ҳақида эшитишлари билан узукка қарамай қўйишди. Кимдир унинг устидан кулди, кимдир эса юзини буриб кетди ва фақат бир қария савдогаргина унга бу узук учун тилла танга ўта қиммат нарх эканлигини, узук учун мис танга, жуда ошиб кетса кумуш танга беришлари мумкинлигини айтди.
Қариянинг сўзларини эшитган йигитнинг кайфияти тушиб кетди. Устоз унга узукни фақат тилла тангага сотиш кераклигини айтганди. Бутун бозорни айланиб, юзлаб савдогарларга узукни таклиф қилиб сотолмаган йигит ортига қайтди. У Устоз олдида бошини эгди. Устоз, топшириғингизни бажаролмадим, деди у ғамгинлик билан.
— Мен узукни кумуш тангага сотишим мумкин эди, лекин сиз фақат тилла тангага сотишим кераклигини айтдингиз. Узукнинг нархи сиз айтганчалик эмас экан.
Ҳозир жудаям муҳим сўзни айтдинг, ўғлим! деди Устоз.
— Узукни сотишдан олдин унинг асл баҳосини аниқлаб олиш керак эди! Унинг асл баҳосини эса заргар билади. Заргарнинг олдига бор ва ундан узукнинг нархини сўра. Лекин у қандай нарх айтмасин, узукни сотмасдан ёнимга қайтиб кел. Йигит яна отга минди ва заргарнинг олдига йўл олди.
Заргар узукни узоқ синчиклаб текширди, сўнг тарозида тортиб кўрди ва йигитга юзланди:
Устозга айтиб қўй, ҳозир бу узук учун эллик саккиз тилла танга беришим мумкин. Лекин вақт берса, уни етмиш тилла тангага сотиб оламан. Етмиш тиллага?! йигит хурсанд бўлиб кетди ва заргарга миннатдорчилик билдириб ортига қайтди. Ёнимга ўтир, деди Устоз йигитнинг хурсандлик билан айтган гапларидан сўнг.
— Гапимга қулоқ сол, ўғлим. Сен мана шу узуксан. Қимматбаҳо ва такрорланмас! Сенинг асл баҳоингни фақатгина ҳақиқий мутахассис бера олади. Шундай экан, бозорда дуч келган кишидан ўз нархингни сўраб юрмагин!

Ўзини ҳеч нарсага ярамайдиган, бир чақага қиммат одамдек ҳис қилаётган инсонлар тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қабр кавловчи гўрков:

”Иссиқ-совуқ қилинган қулф-калитларни, қўғирчоқларни қабрларни ичига ковлаб, кўмиб кетаётганлар кўпайиб кетди. Кўп гувоҳи бўламиз, асосан аёллар ушланади...“

Pашк, кўролмаслик, ҳасадни орқасидан одамлар иймонидан айрилиб, шунақа қабиҳ ишгача бормоқда...

Калбингизда раҳмонга ўрин қолдирмас экансиз уни шайтон эгаллаши аниқ.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
HTML Embed Code:
2024/06/12 09:51:40
Back to Top