TG Telegram Group Link
Channel: Sevgilim
Back to Bottom
Forwarded from Исломий Канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Saylovga Borish Haqida Abdulloh Zufar & Sodiq Samarqandi

https://hottg.com/+AAAAAEF1E4UWGZsIyNlBUA
Forwarded from Исломий Канал
Surah An Nisa’ (النّساء), verses: 60

أَلَمْ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ ءَامَنُوا۟ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَآ أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُوٓا۟ إِلَى ٱلطَّٰغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوٓا۟ أَن يَكْفُرُوا۟ بِهِۦ وَيُرِيدُ ٱلشَّيْطَٰنُ أَن يُضِلَّهُمْ ضَلَٰلًۢا بَعِيدًا

Translation: Сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирганларини даъво қилаётганларни кўрмайсанми?! Тоғутдан ҳукм сўраб беришни истайдилар. Ҳолбуки, унга куфр келтиришга буюрилгандир. Шайтон эса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди.

https://hottg.com/+AAAAAEF1E4UWGZsIyNlBUA
Forwarded from Исломий Канал
Surah An Nisa’ (النّساء), verses: 61

وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْا۟ إِلَىٰ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ وَإِلَى ٱلرَّسُولِ رَأَيْتَ ٱلْمُنَٰفِقِينَ يَصُدُّونَ عَنكَ صُدُودًا


Translation: Агар уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага ва Пайғамбар ҳузурига келинглар», дейилса, мунофиқлар сендан тамоман юз ўгирганларини кўрасан.

https://hottg.com/+AAAAAEF1E4UWGZsIyNlBUA
Forwarded from Исломий Канал
Муқаддима

Аллоҳга ҳамдлар ва мақтовлар бўлсин. Ундан ёрдам сўраймиз. Нафсларимиз ёмонлиги ва амалларимиз хатоликларидан Аллоҳнинг паноҳига ўтамиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни ҳеч ким адаштира олмас ва Ул зот адаштириб қўйган кишини бирор кимса ҳидоят қила олмас. Ёлғиз Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли бирор илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Унинг шериги йўқ. Ва Муҳаммад Ул зотнинг қули ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман.

   Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингида (ҳаёт кечириб, мусулмон бўлган ҳолларингида) дунёдан ўтинглар! (Оли-Имрон, 7)
   
Эй мўминлар, Аллоҳдан ҚЎРҚИНГЛАР ва тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг Росулига итоат этса, бас, у буюк саодатга эришибди. (Аҳзоб, 70-71)

Сўнгра: Шуни билишлигимиз шартки, биз мусулмонлар оламларнинг Роббиси субҳанаҳу ва таъалони Китоб ва Суннатда келгани каби таниймиз. Бу эса ҳақиқий тавхид ва ҳақиқий диндир. Биз Аллоҳни Ўзи ва Росули билдирган исм сифатларини, шаънига лойиқ шаклда нуқсонликлардан, маҳлуқ сифатларига ўхшатишдан муназзах ва пок деб биламиз.

Аллоҳ таъало айтади:
هُوَ الَّذِي أَنْزَلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ مِنْهُ آَيَاتٌ مُحْكَمَاتٌ هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ فَأَمَّا الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ ابْتِغَاءَ الْفِتْنَةِ وَابْتِغَاءَ تَأْوِيلِهِ وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلَّا اللَّهُ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ آَمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِنْ عِنْدِ رَبِّنَا
وَمَا يَذَّكَّرُ إِلَّا أُولُو الْأَلْبَابِ (7)

"У Сизга Китобни туширган Зотдир. Унда шу Китобнинг асли бўлган муҳкам (яъни, аниқ ва равшан) оятлар ҳам ва муташобиx (оят)лар ҳам бор. Бас, дилларида (Ҳақ Йўлдан) оғиш бўлган кимсалар (одамларни) фитнага солиш ва (ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ) таъвил қилиш учун Унинг муташобиx (оят)ларига эргашадилар. Ҳолбуки, у (оят)ларнинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда собитқадам бўлганлар эса: “У Китобга иймон келтирдик, ҳаммаси Роббимиз ҳузуридандир”, дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар."
(Оли-Имрон, 7)
   
Шунинг учун ҳам биз Қуръон ва Суннатда келган Аллоҳнинг исм ва сифатларини ТАХРИФ
сиз, ТАЪТИЛ сиз, ТАШБИХ сиз, ТАКЙИФ сиз ишониб иймон келтиришлигимиз шарт бўлади.

    ТАХРИФ – “насс” (яъни, Қуръон ва Суннатда келган очиқ-ойдин ҳужжат)ни маъно ва лафз жиҳатдан ўзгартирмоқликдир. Масалан: «Жаҳмия» фирқаси илоҳий сифатларни маҳлуқларга ташбих қилишдан қочиб, «Раҳмон Аршига истива қилди» Тоҳа сураси 5-оятдаги истива сифатини «Раҳмон ҳукми билан Аршни истило қилди (яъни, эгаллади)» деб тахриф қилишлари каби.

   ТАЪТИЛ – Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалони Китоб ва Суннатда келган сифатларини баъзиларини тасдиқлаб иймон келтириш, баъзиларини эса нафий (инкор) қилишларидир. Масалан: охирги халаф (яъни, салафлардан кейин келган) мутакаллимларни «Самиъ» (эшитувчи) ва «Басийр» (кўрувчи) сифатларини қабул қилишлари, ҳамда Улувв ва Истива сифатларини нафий қилганликлари каби.

 ТАШБИХ – Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалога хос сифатлардан  бирини, маҳлуқнинг сифатларига ўхшатишдир. Масалан: «Мушаббиха» яна бошқа исми билан мужассима тоифасини, Аллоҳнинг шаънига лойиқ ва хос бўлган «ЙАД» (қўл) сифатини, бизнинг қўлимиз каби деб, маҳлуқнинг сифатларига ташбих қилишлари каби.

ТАКЙИФ
– Аллоҳнинг сифатлари қандай деб сўраш ва шу билан кўп мулоҳазаларга тушиб, адашиб кетиш. Шунинг учун ҳам, Аллоҳнинг осмонлар устида олийлигини ёки Арш узра юксалишини мавжудотнинг юксаклигига ва кўтарилишига солиштириб бўлмайди ва Аллоҳнинг етти осмон устида қандай ҳолатда эканлигини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Демак, Аллоҳнинг сифатлари ҳақида улар қандай деб мулоҳаза юритиш мумкин эмас. Чунки Аллоҳнинг сифатлари Ўзигагина хос бўлиб, қандайлигини ҳам Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди.

#Alloh_Qayerda

🌐 @IsLomiy_KanaL

📚 @Mahsus_Fayl
Forwarded from Исломий Канал
Тарих

Ислом тарихида Аллоҳнинг исм ва сифатлари хусусида бир неча адашган гуруҳлар пайдо бўлиб, уларнинг бузуқ эътиқодлари ҳозиргача мусулмонлар орасида мавжуддир. Бундай гуруҳларнинг чиқишига оид тарихга назар ташлаймиз:

Ҳижрий 2-асрнинг бошларида юнон фалсафасига оид мантиқ китобларини нг таржималари кенг тарқалиб кетди. Бу давргача эса мусулмонлар Аллоҳнинг исм ва сифатлари ҳақида саҳобалардан нима ривоят қилинган бўлса, шундайлигича имон келтирар эдилар. Агарда саҳобалар бундай масалаларда “насс”га суянган ҳолда баҳс қилган бўлсалар, улар ҳам баҳс қилишар ва агар сукут қилган бўлсалар, уммат ҳам сукут қиларди.

Ҳижрий 2-асрнинг бошлари эди. Одамлар Бану Умаййа (Умавийлар) давлатининг охиргиларидан бири бўлган Хишам ибну Абдул Малик хилофатининг даври ва арабчага таржима қилинган фалсафа ва мантиқ китоблари таъсири остида қолган бир пайт эди. Бузуқ эътиқоди сабабли қатл қилинган Жаъд ибн Дирҳамнинг талабаси, Абу Мухриз деб танилган Жаҳм ибну Сафван ат-Тирмизий, 102-ҳ.й.да илоҳий сифатларни инкор қиладиган ЖАҲМИЯ деб аталган адашган бир тоифага асосчи бўлди.

У Термиз, Хуросон ва Марв шаҳарларида ўз эътиқодий қарашларини бошқа фалсафий оқимлар – муътазилий, муржиъа ва мушаббихалар билан тортишувлар орқали кенг ёйишни бошлади. Сўнгра у ҳам ўша эътиқоди сабабли 128-ҳ.й.да қатл қилинди.

Шайхул Ислом ибн Таймия
раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Ал- Фатаво ул-Ҳамавия ал-Кубро» китобларида ёзадилар: «Аввалига бундай фикрий қарашларни Жаъд ибн Дирхам эътиқодга олишни бошлаганди. Кейин унга Жаҳм ибну Сафван эргашди ва бу фикрларни кенг тарқатишни бошлади. Шунинг учун ҳам, жаҳмийлар ўзларини айнан унга нисбат бериб, далил сифатида сўзларига суянишади.

Ривоят қилинадики: Жаъд ибн Дирхам бундай қарашларни Абана ибн Самандан, у эса Толутдан, у ҳам бўлса тоғаси бўлмиш Лубайд ибн ал-Асомдан олган. Лубайд эса айнан ўша Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга сеҳр қилган яҳудий жодугардир»

   ❗️Биродарлар қуйида келадиган сўзларга диққат қилинг! Айниқса, ҳозирги пайтда баъзи илоҳий Исм ва Сифатларни таъвил қилишларини ўзларича ақлий ва мантиқий далиллар билан тушунтирмоқчи бўлганлар эътибор берсин!

   Ана ўша адашган Жахмия тоифаси, «Китоб ва Суннатда исбот бўлган, барча илоҳий сифатларни зохирини қабул қилиб ишонилса, Аллоҳни махлуққа ташбих бўлиб қолишидан қўрқамиз» деган даъвони қилиб, бу билан Аллоҳнинг исм ва сифатларини инкор қилдилар. Улар “Салаф (аввалги)ларимиз қандай бизга етказган бўлсалар, шундайлигича тасдиқ қиламиз, яъни: Аллоҳ Арш устига истива қилган, лекин биз кайфиятини билмаймиз”, – демасдан, балки “иставла”(яъни, эгаллади) ва “ҳукмрон бўлган” каби сўзлар билан таъвил қилдилар, ҳамда “Аллоҳ ҳамма ерда” деб, бидъат даъволарини олға сурдилар.  Яна “Унинг қўли бор, лекин бу Ўзигагина хос қўл, бизники каби эмас”, – демасдан, балки бутун саҳобалар ижмоъсига  мухолиф ўлароқ, “қудрат” ёки “раҳмат” маъносида деб таъвил қилдилар. Улар бу ботил даъволарини «Одамларни мушаббиха бўлишидан қўрқамиз, агар шундайлигича қабул қилсак фикрда турли шакл ва ўхшатишлар пайдо бўлади, шунинг учун ҳам бундай таъвил қилиб ўзгартирамиз» деб, ўзларини оқламоқчи бўладилар. Ваҳоланки, адашган Жаҳмиялардан ташқари, барча салафларимиздан ҳеч ким бундай даъвони қилган эмасди.

   Жаҳмиянинг илоҳий исм ва сифатларни инкор қилишларидан қочиб, ўша даврларда уларнинг зиддига Мушаббиха деган тоифа пайдо бўлди. Кахмас ибн аль-Ҳасан ат-Тамими (149 х.й.да вафот этган), Мудар ибн Холид аль-Асадий, Аҳмад ибн Ато аль-Хужайми, Довуд ал-Жаварибий мушаббихаларнинг асосчиларидан ҳисобланишади. Улар барча илоҳий сифатларни қабул қилган ҳолда, аммо бу илоҳий сифатларни маҳлуқнинг сифатларига айнан ўхшатишлари билан танилдилар. Улар Аллоҳнинг исм ва сифатлари хусусида салафларимиз айтмаган сўзларни гапириб адашиб кетишди. Ҳаттоки, «Аллоҳнинг бадани, қони, жисми ва аъзолари бор бўлиб, мўминлар чуқур риёзат натижасида уларга тегиб ҳис қилиши ҳам мумкин»
Forwarded from Исломий Канал
деган ботил даъволарни қилдилар. Аммо кейинчалик улар фикрларида бўлиниб, баъзилари Аллоҳнинг исм ва сифатларидаги илоҳий моҳиятни маҳлуқларнинг баданига ташбих қилсалар, бошқалари эса Аллоҳнинг феълий сифатларини маҳлуқларнинг феълларига ташбих қилдилар.

Кейинги хижрий 4-аср бошларида эса халафлардан бўлган баъзи бир калом аҳллари Жаҳмия фирқасининг эътиқодий фикрларидан қисман олиб, мана шу асосда эътиқодий мазҳаблар пайдо қилдилар. Аммо улар аввалги жаҳмий аждодларидан, улар инкор қилган муташобих сифатларни баъзиларини қабул қилиб, баъзиларини эса инкор қилишлари билан фарқ қилдилар холос. Бу билан эса, мана шу шаклда замонамизга қадар бундай эътиқодни ҳаётда ушланиб турилишига ҳисса қўшдилар.
🔦🔦🔦🔦🔦
Муътазилийлар,
ашъарийлар,
мотуридийлар,
суфийлар,
жабрийлар,
муржиъалар ва қадарийлар шулар жумласидандир. Уларнинг асосчилари ҳар хил шахслар бўлгани билан ва эътиқодий қоидалари баъзан бир-бирларига зид келган жойлари бўлсада, ҳар бирида Аллоҳнинг исм ва сифатлари хусусида салафларимиз эътиқодидан четланишлик мавжуд эди. Уларнинг ҳар бирларига уламолар адашган ўринларини кўрсатиб раддиялар ёзганлар.

Ана ўша даврларда буюк уламолар, мазҳаб имомлари ва хусусан, Аҳмад ибн Ҳанбал каби «аҳли ҳадислар» чиқиб, бундай адашган тоифаларга АҲЛИ СУННАТ эътиқоди билан раддиялар берганликлари маълум ва машҳурдир. Ҳаттоки, бу аҳли илмларнинг баъзилари бундай бузуқ ақидани қабул қилган ҳукмдорлар тарафидан қатл қилинганлар ҳам. Шунинг учун, ўша пайтда илм аҳлининг ушбу ҳаракатлари натижасида бундай бузуқ эътиқоднинг таъсири оддий ҳалққа урмаганди. Афсуски, кейинчалик аҳли илм камайганлиги, ҳамда Аллоҳнинг сўзи – Қуръонни тушуниб етишликда асл манбаа бўлган СУННАТ ўрганилмаганлиги боис, ўзларини аҳли илмдан деб даъво қилган ҳолда, юқорида ўтган адашган гуруҳларнинг баъзи эътиқодий қарашларини Аҳли Суннат вал Жамоатнинг ақидаси деб тушунтираётганлар кўпайиб, бундай бузуқ эътиқод оддий ҳалқ орасида ҳам тарқалиб кетди. Аммо Аллоҳ таъало то шу кунгача доимо бу каби адашган кимсаларнинг сўзларига раддиялар берувчи олимларни уммат ичидан чиқариб, бизга Ўз марҳаматини кўрсатиб келгандир. Албатта, ҳақ келганда ботил йўқ бўлгувчи эканлигига тарих гувоҳдир.
Forwarded from Исломий Канал
АҲЛИ СУННАТ ВАЛ ЖАМОАТ (яъни, исмига мувофиқ равишда Суннати Росулга тобеълар) эса ушбу ақлий даъволарини айтиб, суннатга мухолиф бўлаётган оқимлардан фарқли ўлароқ, Аллоҳ азза ва жалланинг барча исм сифатларига Ўзи ва Росули бизга билдиргани каби ва энг муҳими салафларимиз – саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлар (яъни, уларга эргашганлар) тушунгани каби иймон келтирадилар. Яъни, Жаҳмия тоифаси каби: «Аллоҳ Таолонинг сифатларини махлуқларникига ўхшатиб қўймаслик учун» деган даъво асосида уларни таъвил қиламиз деб тахриф қилишга ўтмасдан ва аксинча, Мушаббиха тоифаси каби Аллоҳнинг исм ва сифатларини тушунтиришликда чуқур кетиб уларни айнан махлуқларнинг сифатларига ўхшатиб: «Аллоҳнинг қўли бизнинг қўлимиз каби, унинг Истиваси бизнинг курсига ўтиришимиз каби» деб ташбих қилмасдан, балки: “Аллоҳнинг Истива, Улувв, Йад ва яна шу каби бизга хабари келган сифатлари бор бўлиб, фақатгина биз уни қандай кайфиятда эканлигини билмаймиз ва бизга Аллоҳ ва Росули билдиргани каби иймон келтирамиз”, деб эътиқод қиладилар.

Чунки Аллоҳ таъало Қуръонда Ўзига ўхшаш зот йўқлиги ҳақида баён қилиб айтадики:
...لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ وَهُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ (11)
... Аллоҳга ўхшаш бирор нарса йўқ ва У Эшитувчи ва Кўриб тургувчидир

Аллоҳ таъалога бирор нарса – хоҳ Унинг зотида, хоҳ сифатларида ёки феълларида бўлсин, – ўхшамаслигига ва шунингдек, Унинг Ўз буюклигига хос бўлган сифатлари борлигига Аҳли Суннат уламолари иттифоқ қилишган.
Шунинг учун ҳам биз эътиқодимиз тўғри бўлишлиги учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалонинг барча исм ва сифатларини қандай айтилган бўлса шундайлигича, таъвил деб тахрифга ўтиб кетмасдан ва чуқур кетиб ташбих қилмасдан, балки: “Аввалги салафи солиҳларнинг бизга етказганлари каби бу сифатлар бор ва буни қандайлигини билмаймиз, шу билан бирга уларга иймон келтиришни вожиб” деб, тасдиқлашимиз шарт бўлади. Чунки бу хусусда билимга эга бўлмасдан қандай қилиб ожиз ақлларимиз билан Роббимиз Азза ва Жалланинг исм ва сифатларини таъвил ёки ташбих қиламиз, шубҳасиз бундай қилувчилар адашиб кетадилар ва “фирқаи золла” (адашган фирқалар) дан бўлиб қоладилар. Албатта ўзини Аҳли Суннатдан деб билувчи ҳар бир одам, ўзи билмаган ва билишдан ожиз бўлган Роббисининг Зоти ва исму-сифатлари ҳақида бундай файласуф мутакаллимларнинг безалган, ақл ва мантиққа суянган ботил гапларига учмайди, ҳамда Аллоҳ ва Унинг Росулидан салафларимиз билдирганлари каби ва тўрт мужтахид имомларимиз ақидаси бўлганэътиқодда бўлади. Шундай эътиқодда бўлар эканмиз «фирқатун-нажия» (нажот топувчи фирқа) дан бўлиб қоламиз ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалонинг розилигига эришамиз. Аллоҳнинг розилиги эса – Жаннатдир!
Аллоҳ таъало доим ҳақни ҳақлигича кўриб, унга интилишимизни ва ботилни ботиллигича кўриб, ундан қочишимизни насиб қилсин, ҳамда ҳидоятга бошлагандан кейин қайтиб залолатга бошламасин. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига қадамма – қадам эргашиб юришимизни насиб килсин. Амийн


#Alloh_Qayerda #Tarih

@IsLomiy_KanaL
Forwarded from Исломий Канал
Аллоҳ субҳанаҳу ва таъало Зоти билан маҳлуқларидан алоҳида, етти қават осмон устида, Аршининг устида эканлигига саҳобалар, тобеъинлар, барча салафи солиҳ ва хусусан, тўрт буюк мужтахид имомларимизнинг ижмоъси борлиги ҳақида қуйидаги манбааларга қаранг:

- Абу Бакр ал-Халлал «Китаб ус-Сунна»;
- Хамуд ибн Абдуллоҳ ат-Тувейжирий «Исбат Улуввиллаҳ ва мубаййанатих ли Халқих»
- Захабий «ал-Улувв ли ал-Алий ал-Ғоффар»;
- Имом Хофиз Али бин Умар ад-Дорақутний «Китабун-нузул, Китабус-сифат ва китабур-Ру`я»
- Имом Абу Бакр Муҳаммад бин Исхоқ бин Хузайма «Китабут-Тавхид ва исбату Сифатир-Робби азза ва жалла»
- Имом Абу Бакр ал-Исмоилий «Эътиқод ал-аимматил ҳадис»
- Исмоил бин Абдурроҳман ас-Собуний «Ақидатус-салаф асхабил Хадис»
- Аҳмад бин Хусайин ал-Байхақий «ал-Эътиқод вал хидая»
- Имом Абдуллоҳ бин Юсуф ал-Жувайний «ан-Насихату фи сифатир-Робби азза ва жалла»
- Имом Муҳаммад бин Исмоил ал-Бухорий «Китобут-тавхид»
- Хофиз Абу Абдуллоҳ ал-Ҳалимий ал-Бухорий «Суабул иман»
- Имом Хофиз ибн Манда «ар-Радду алал Жаҳмия»
- Имом Усмон бин Саид ад-Доримий «ар-Радду алал Жаҳмия»
- Имом Аҳмад бин Ханбал «ар-Раду алал Жахмия ваз-Занадиқо»
- Абдуллоҳ бин Муслим бин Қутайба ад-Динаварий «ал-Ихтилафу фил-Лафзи вар-радду алал Жаҳмия вал Мушаббиҳа»
- Имом Бухорий «Халқу афъалил ибади вар-радду аълал Жаҳмия ва асхабит-Таътил»
- Муҳаммад бин Тохир ал-Мақдисий «Масалатул улувви ван-нузули фил ҳадис»
- Абул Хасан ал-Ашарий «ал-Ибана ъан усул ад-Дияна»;
- Имом Захабий «ал-Улувв лил Алийил Азийм ва ийзоҳу саҳиҳил Ахбари мин Сақимиха», «ал-арбаин фис-Сифати Роббил Аъламин»
- Муҳаммад бин Усмон бин Аби Шайба ал-Абсий «Китабул Арши ва ма Рувия фих»
- Имом ибн Қудома ал-Мақдисий «Исбату сиффату улувв»
- Имом Байхақий «Китабул асмаи вас-сифат, ал-Баъсу ван-Нусур ила исбату Азабил Қобр»
- Алауддин бин ал-Аттор «ал-Эътиқодул Холис минаш-Шакки вал-интиқод»
- Шайхул Ислом ибн Таймиянинг қуйидаги китоблари:
* Даръу Таарузил ақли ван-нақл
* Буғятул муртад фи радди аълал Мутафалсифати ва ахлил-Илҳад
* Иқтидаус Сиротил Мустақим ли Мухалафати асхаби Жаҳим
* ар-Радду аълал Мантиқиййин
* Баяну Талбисил Жаҳмия
* «Мажму'ул – фатава» (кўпгина қисми ақида мавзуларига бағишланган 37 томлик машҳур китоб)
- Ибн Қоййум ал-Жавзиянинг қуйидаги китоблари:
* ас-Саваикул Мурсала аълал Жаҳмия ва Муаттила
* Ижтимул Жуюшил Исламия аъла Ғазвил Муаттила вал-Жаҳмия
* ал-Қасидатун Нуниййа

Ушбу китобларнинг ҳар бирида, Улув ва Истива сифатлари ҳақида барча саҳобалар, тобеъин ва табаъа тобеъинлар, ҳамда Аҳли Суннат имомлари, хусусан, тўрт мазҳабнинг мужтахид имомларининг Аллоҳ азза ва жалла само юқорисида яъни, Зоти билан Аршининг устида эканлигига ижмоъ – иттифоқ қилганликлари баён этилгандир. Ўзингиз қараб кўринг.


#Alloh_Qayerda


🌐 @IsLomiy_KanaL

📚 @Mahsus_Fayl
Forwarded from Исломий Канал
#Dalillar

Бу мақола ҳам, ана ўша Жаҳмия деб аталмиш адашган фирқа инкор қилган ва халаф эътиқодий мазҳабларида шу кунгача келишига сабаб бўлган Аллоҳнинг икки сифати – Улувв ва Истива масалалари ҳақидадир.

Бунда Муҳаммад Саид ал-Ярбузийнинг «Улувв» рисоласи ва Абдуллоҳ бин Абдулҳамид ал-Асарийнинг «Аҳли Суннат вал Жамоат салафи солиҳинлар ақидаси» рисолалари асосида ва яна бир қанча ақида китобларидан фойдаланилди.

 Ушбу мақолада Аллоҳ Зоти билан самонинг юқорисида эканлигини далолат қилувчи

- 16 та ояти карима;
- 9 та ҳадиси шариф;
- 8 та саҳобалар қовлларидан;
- 4 мазҳаб имомларининг қовлларидан: имом Абу Ҳанифадан 6та,
имом Моликдан 4та,
имом Шофеъийдан 3та
имом Аҳмаддан 10та

ушбу мавзуга доир айтган сўзлари келтирилган

- ва бошқа Ислом олимларининг қовлларидан 11та иборалар келтирилган;

- Салафларга тобеъ бўлиш ва бидъатдан узоқ бўлиш ҳақидаги саҳобалар, тобеъинлар, мазҳаб мужтахидларинг сўзлари, ҳамда бизларга берилган тавсиялари 31та нуқтада санаб ўтилган
.

#Alloh_Qayerda

🌐 @IsLomiy_KanaL

📚 @Mahsus_Fayl
Forwarded from Исломий Канал
#Alloh_Qayerda
🌸Қуръондан далиллар🌸

Аллоҳ таъало Зоти билан само юқорисидан юқорида эканлигига баъзи ояти карималардан ҳужжатлар келтирамиз:

إِذْ قَالَ اللَّهُ يَا عِيسَى إِنِّي مُتَوَفِّيكَ وَرَافِعُكَ إِلَيَّ... (55)
1.   (Эй, Муҳаммад алайҳис салом) Аллоҳ айтган бу сўзларни эсланг: “Ё Ийсо, албатта Мен сени ердан ухлатиб ва ЎЗ ҲУЗУРИМГА КЎТАРГУВЧИМАН...
Оли-Имрон сураси, 55–оят.


بَلْ رَفَعَهُ اللَّهُ إِلَيْهِ وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا (158)
2.   Балки уни (яъни, Ийсо алайҳис саломни) АЛЛОҲ ЎЗ ҲУЗУРИГА КЎТАРГАНДИР. Аллоҳ Азиз ва Ҳакиймдир.
Нисо сураси, 158– оят.


وَهُوَ الْقَاهِرُ فَوْقَ عِبَادِهِ وَهُوَ الْحَكِيمُ الْخَبِيرُ (18)
وَهُوَ الْقَاهِرُ فَوْقَ عِبَادِهِ ...(61)
3.    Унинг ЎЗИ БАНДАЛАРИНИНГ УСТИДА қохир бўлган Зотдир. Унинг Ўзи ҳикмат Сохиби, (барча нарсадан) Огоҳдир.
Анъом сураси, 18– ва 61– оятлар.


إِنَّ رَبَّكُمُ اللَّهُ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ... (54)
4.   Албатта Роббингиз – Аллоҳ шундай Зотдирки, осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра АРШИ УСТИГА ИСТИВА ҚИЛДИ...
Аъроф сураси, 54 – оят.



إِنَّ رَبَّكُمُ اللَّهُ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ ...(3)
5.   Албатта Роббингиз осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра ЎЗ АРШИ УСТИГА ИСТИВА ҚИЛГАН АЛЛОҲДИР...
Юнус сураси, 3– оят.



اللَّهُ الَّذِي رَفَعَ السَّمَاوَاتِ بِغَيْرِ عَمَدٍ تَرَوْنَهَا ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ ...(2)
6.   Аллоҳ осмонларни сизлар кўргудек шаклда устунларсиз кўтариб қўйган. Сўнгра АРШИ УСТИГА ИСТИВА ҚИЛГАН ЗОТДИР ...
Ар-Раъд сураси, 2– оят.



وَلِلَّهِ يَسْجُدُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ مِنْ دَابَّةٍ وَالْمَلَائِكَةُ وَهُمْ لَا يَسْتَكْبِرُونَ (49) يَخَافُونَ رَبَّهُمْ مِنْ فَوْقِهِمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ (50)
7.   Осмонлар ва Ердаги барча жониворлар ва фаришталар ҳам кибр-ҳаво қилмаган ҳолларида Ёлғиз Аллоҳга сажда қилурлар. Улар УСТИЛАРИДАГИ РОББИЛАРИДАН қўрқурлар ва фақат ўзларига буюрилган барча нарсани қилурлар.
Наҳл сураси, 49– ва 50– оятлар.



قُلْ نَزَّلَهُ رُوحُ الْقُدُسِ مِنْ رَبِّكَ بِالْحَقِّ لِيُثَبِّتَ الَّذِينَ آَمَنُوا وَهُدًى وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ (102)
8.   (Эй, Муҳаммад алайҳис салом) уни (яъни, Қуръонни) Руҳул Қудус (яъни, Жаброил) РОББИНГИЗ ҲУЗУРИДАН иймон келтирган зотларни собитқадам қилиш учун, мусулмонларга Ҳидоят ва Хушхабар қилиб ҳаққи-рост ТУШУРГАНИНИ айтинг.
Наҳл сураси, 102– оят.



الرَّحْمَنُ عَلَى الْعَرْشِ اسْتَوَى (5)
لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا وَمَا تَحْتَ الثَّرَى (6)
وَإِنْ تَجْهَرْ بِالْقَوْلِ فَإِنَّهُ يَعْلَمُ السِّرَّ وَأَخْفَى (7)
9.   РАҲМОН АРШИНИНГ УСТИГА ИСТИВА ҚИЛДИ. Осмонлардаги, Ердаги ва уларнинг орасидаги ҳамда тупроқ остидаги бор нарса Уникидир. Агар Сен ошкора гапирсанг ҳам (ва ёки хуфёна гапирсанг ҳам У Зотга баробардир) Зеро У сирни ҳам, энг махфий нарсаларни ҳам билади.
Тоҳа сураси, 5,6-7– оятлар.



الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا فِي سِتَّةِ أَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ الرَّحْمَنُ فَاسْأَلْ بِهِ خَبِيرًا (59)
10.   У осмонлар ва Ерни, ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра ЎЗ АРШИ УСТИГА ИСТИВА ҚИЛГАН РАҲМОНДИР. Бас, У Зот ҳақида Огоҳ–Билимдон (яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан сўра.
Ал–Фурқон сураси, 59– оят.



اللَّهُ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا فِي سِتَّةِ أَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ ...(4)
11.   Аллоҳ осмонлар ва Ерни, ҳамда уларнинг орасидаги бор нарсани олти кунда яратиб, сўнгра АРШИ УСТИГА ИСТИВА ҚИЛГАН ЗОТДИР ...
Сажда сураси, 4– оят.



مَنْ كَانَ يُرِيدُ الْعِزَّةَ فَلِلَّهِ الْعِزَّةُ جَمِيعًا إِلَيْهِ يَصْعَدُ الْكَلِمُ الطَّيِّبُ وَالْعَمَلُ الصَّالِحُ يَرْفَعُهُ ...(10)
12.   Ким иззатни истаса билингки, барча иззат Аллоҳникидир. Гўзал сўзлар УНГА КЎТАРИЛАДИ ва солиҳ амални ҳам (Аллоҳ Ўз даргоҳига) КЎТАРУР.
Фотир сураси, 10– оят.

👇👇👇👇👇👇👇
👇
Forwarded from Исломий Канал
هُوَ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ...(4)
13.   У осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра АРШИ УСТИГА ИСТИВА ҚИЛГАН ЗОТДИР.
Ҳадид сураси, 4– оят.



أَأَمِنْتُمْ مَنْ فِي السَّمَاءِ أَنْ يَخْسِفَ بِكُمُ الْأَرْضَ فَإِذَا هِيَ تَمُورُ (16)
14.   Ёки сизлар САМО ЮҚОРИСИДА БЎЛГАН (АЛЛОҲ)НИНГ, сизларни Ерга юттириб юборишидан, бас, баногоҳ (Ер) титроққа тушиб, (сизларни босиб) қолишидан хотиржаммисизлар (қўрқмайсизларми)?!
Мулк сураси, 16– оят.



أَمْ أَمِنْتُمْ مَنْ فِي السَّمَاءِ أَنْ يُرْسِلَ عَلَيْكُمْ حَاصِبًا فَسَتَعْلَمُونَ كَيْفَ نَذِيرِ (17)
15.   Ёки сизлар САМО ЮҚОРИСИДА БЎЛГАН (АЛЛОҲ)НИНГ устингизга тош ёғдиришидан хотиржаммисизлар?! Ҳали Менинг огоҳлантиришим қандай эканлигини билиб олажаксизлар!

Мулк сураси, 17– оят.



تَعْرُجُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ إِلَيْهِ فِي يَوْمٍ كَانَ مِقْدَارُهُ خَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ (4)

16.  Фаришталар ва Руҳ (яъни, Жибрийл) миқдори эллик минг йил бўлган бир Кунда (яъни, Қиёмат Кунида) У ЗОТНИНГ ҲУЗУРИГА КЎТАРИЛУРЛАР.

Маориж сураси, 4– оят.



Бу ояти карималарда Аллоҳ субҳанаҳу ва таъало Ўзининг Зоти учун исбот қилган Улувв ва Истива сифатларини очиқ-ойдин баён қилгандир. Энди эса ҳадиси шарифларга ўтишдан олдин, Роббимизнинг Нисо сураси 87–оятидаги сўзини айтмоқчимиз:

وَمَنْ أَصْدَقُ مِنَ اللَّهِ حَدِيثًا (87) ...

... АЛЛОҲДАН ҲАМ ТЎҒРИ СЎЗЛИ КИМ БОР?!


#Dalil

🌐 @IsLomiy_KanaL

📚 @Mahsus_Fayl
Forwarded from Исломий Канал
#Alloh_Qayerda
🌸Ҳадислардан далиллар🌸

Аллоҳ зоти билан само юқорисида эканлигига баъзи ҳадиси шарифлардан ҳужжатлар:👇👇👇

1.   Муовия ибнул Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳудан, шундай деди: “Менда Ухуд ва Жавания тарафларида қўйларимни боқадиган бир жория бор эди. Бир куни унинг олдига бориб қарасам, боқаётган қўйларидан бирини бўри ебди. Мен ҳам одам болаларидан бўлганим боис ғазабландим ва жорияга бир шапалоқ тушурдим. Сўнгра Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келганимда (жория билан бўлган воқеа хабарини бердим), буни менга гуноҳ деб санадилар. Мен: Йа, Росулуллоҳ жорияни озод қилайинми? – дедим. Ул зот уни ҳузурларига келтиришни буюрдилар ва келганидан сўнг жорияга қараб: Аллоҳ қаерда? – деб сўрадилар. Жория: САМО ЮҚОРИСИДА, – деди. Ул зот яна: Мен кимман? – дедилар. Жория: Сен Аллоҳнинг Росулисан – деди. Шунда Росулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: Буни озод қилгин, чунки у мўминадир! – дедилар”.

Муслим – 537,
Абу Довуд – 930,
Бухорий «Жуз»ида – 64,
Насоий – 3/15,
Аҳмад – 5/447,
Байхақий – 7/387,
Ибну Хузайма «Тавхид» – 121,
Абу Саид ад-Доримий «Радд аълал Жаҳмия» – 271,
Ибну Аби Шайба «Имон» – 84,
Ибну Аби Асим «Сунан» – 489,
Байхақий «Ас-сама» – 422, Абу
Ханифа «Муснад» – 3 да ривоят қилганлар

Муҳаммад Абу Саид ал-Ярбузий ушбу ҳадисдан қуйидаги хулосаларни чиқаради:
А) «Аллоҳ қаерда?» саволининг жоизлиги;
Б) Сўралган одам бу саволга мусбат (тасдиқ) маънода «само юқорисида» дейиш вожиблиги;
В) Жавобнинг мусбатлигига биноан, мўмина сифати берилганини баёни;
   Яъни, бу ҳадис исталган кишига бу мавзуда унинг эътиқодини билиш учун «Аллоҳ қаерда?» саволини бериш мумкинлигига далолат қилиб, жавобига албатта «само юқорисида» дейиш кераклигини баён қилади. Шунингдек, бу саволга фақат мусбат жавоб берганга, мўмин дейиш кераклигини кўрсатади. 
   Абу Саид ад-Доримий роҳимаҳуллоҳ «Ар-Радду аълал Жаҳмия» асарида шундай дейди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзларида Зоти илоҳийни САМО ЮҚОРИСИДА эканлигини билмаганнинг мўмин эмаслигига далолат бордир. Кўриляпдики, бу ерда Аллоҳ азза ва жаллани само юқорисида эканлигини билган бу жориянинг мусбат жавоби, иймоннинг мезони сифатида қўлланилгандир. Айни пайтда «Аллоҳ ҳамма ерда» деб Аҳли Суннатдан ажралган залолат фирқасига (яъни, жаҳмияларга) Росулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзларида раддия бордир. Агар Субҳанаҳу ва таъало Зоти билан само юқорисида бўлгани каби, ер юзида бўлганида эди, албатта ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам жориянинг нотўғри жавобини тўғирлаб қўйган бўлар эдилар”.
«Ар-Радду аълал Жаҳмия», 271– бет.


2.   Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан, у шундай деди: Зайнаб бинту Жахш розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа завжалари ёнида шундай фахрланар эдилар: “Сизларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан оила аҳлларингиз никоҳлаган бўлса, мени ЕТТИ ҚАВАТ ОСМОННИНГ УСТИДАН Аллоҳнинг Ўзи никоҳлади”.

Бухорий – 7420,
Термизий – 3213,
Аҳмад – 3/2,
ибну Саъад – 103,
Насоий - 2/76
да ривоят қилганлар.

3. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан, шундай деди: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ азза ва жалла махлуқотларини яратгандан сўнг, Ўз ҳузурида АРШНИНГ УСТИГА: «Раҳматим ғазабимдан ўтиб кетди» – деб ёзди”.

Бухорий – 7422,
Аҳмад – 2/25 да ривоят қилганлар.

👇👇👇👇👇👇👇
Forwarded from Исломий Канал
4.   Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу шундай деди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Марҳаматли бўлганларга, Раҳмон бўлган Аллоҳ азза ва жалла ҳам раҳмат қилади. Дунё аҳлига марҳамат қилингларки, САМО ЮҚОРИСИДАГИ РАҲМОН бўлган Аллоҳ ҳам сизга марҳамат қилсин”.

Абу Довуд – 4941,
Термизий – 1924,
Аҳмад – 2/160,
Хумайдий – 591,
Хоким – 4/159,
ал-Хатиб – 2/260 саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар.

   
Бу ҳадис хусусида Муҳаммад Абу Саид ал-Ярбузий бундай дейди:   
“Китоб ва Суннат эътиқодидан узоқ бўлган баъзилар, бу ҳадиси шарифда зикр қилинган «Само юқорисидаги Раҳмон» лафзини, самодаги малоикалар деб таржима қиладилар. Бу ишлари билан улар Китоб ва Суннатга мухолиф бўлган ҳолда, саҳоба ва салафи солиҳлар йўлидан ажралиб, Жаҳмия деган бузуқ эътиқодли мазхабнинг йўлини тутмоқдалар. Зеро, улардан аввал бу уммат тарихида ушбу сўз (яъни,“Аллоҳ ҳамма ердадир”деган сўз)ни айтганлар бўлмаганди ва уларгача бутун уммат Аллоҳнинг САМО ЮҚОРИСИДА эканлигига насс билан иттифоқ қилган эдилар. Ана у эътиқоддагилар эса, бу ва бунга ўхшаган оят ва ҳадисларга давомли янглиш маънолар бериб, Аллоҳ ва Росулининг  каломини тахриф қилиш йўлига ўтиб кетганлар. Ҳолбуки:

А) Юқорида ҳадисда келган Раҳмон исми, Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалонинг (бизга маълум бўлган) 99 исмларидан биридир
.
Б) Жарир ибну Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу шундай деди: Росулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Инсонларга марҳамат қилмаганга, Аллоҳ ҳам марҳамат қилмайди».
Термизий – 1922, саҳиҳ ҳадис. Бу ҳадис, «Дунё аҳлига марҳамат қилингки, само юқорисидаги Раҳмон ҳам сизга марҳамат қилсин» ҳадисини изоҳлаяпди.

В) Раҳмон Аршининг устига ИСТИВА қилди. (Тоҳа, 5) Ушбу оятдан кўринадики, дунё аҳлига марҳамат қиладиган Раҳмон, етти қават осмон устидаги Арши узра истива қилган Раҳмондирки, бу САМО ЮҚОРИСИДАГИ Раҳмондан мурод эса Аллоҳдир. Аллоҳдан бошқа САМО ЮҚОРИСИДА Раҳмонни қидирган одам, Роббул иззадан бошқа раҳмон топгани учун, Аллоҳга шерик топибди”.



5.   Саад бин Аби Ваққос розияллоҳу анҳудан, шундай деди: Росулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг Бану Қурайза ҳақида берган ҳукмига шундай дедилар: “Маликнинг ЕТТИ ҚАВАТ ОСМОН УСТИДАН берган ҳукми билан ҳукм бердинг”.

Насоийда ва Байхақий «Асма»да 420– рақам билан саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар, Захабий «ал-Улувв»да 15– рақам билан зикр қилган


👇👇👇👇👇👇👇👇
Forwarded from Исломий Канал
6.   Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан, шундай деди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: (узун ҳадисдан қисқартма) ...“Наҳотки мени омонатдор эканлигимга ишонмайсизлар? Ахир САМО ЮҚОРИСИДА БЎЛГАН АЛЛОҲНИНГ АМИНИМАНки, эрталаб ва кечқурун менга ОСМОНДАН хабар келиб туради...”.

Бухорий – 4351,
Муслим – 1064 да ривоят қилганлар.

   

7.   Абу Зарр розияллоҳу анҳудан, шундай деди: “Бир куни мен қуёш энди ботаётган бир пайтда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга масжидда эдим. Менга қараб: “Биласанми, қуёш қаерга ботади, эй Або Зарр? – дедилар. Мен: Аллоҳ ва Росули энг яхши билувчидир – дедим. Давом этиб: Албатта у АРШНИНГ ТАГИГА РОББИСИНИНГ ҲУЗУРИДА сажда қилишга кетяпти, – дедилар.

Бухорий – 4802,
Аҳмад – 5/152,
ибн Манда – 1012
ривоят қилганлар




8.   Жобир бин Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан, шундай деди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳажжат-ул-вадо»да Арафа куни қилган ҳутбаларида шундай дедилар: “Мен (вазифам бўлган рисолатни) адо қилдимми?! (Саҳ обалар) айтишди: Ҳа! Йа, Росулуллоҳ, ҳаққи билан адо қилдингиз! – деб, жавоб бердилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳодат (яъни, кўрсаткич) бармоқларини ОСМОНГА КЎТАРИБ, сўнг инсонларга қарата ТУШИРИБ: “Аллоҳим, Ўзинг шоҳид бўл!” – деб, буни уч марта такрорладилар.

Бухорий – 1739,
Муслим – 1218,
Абу Довуд – 1905,
Аҳмад – 1/447 ривоят қилганлар.



9. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан, шундай деди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Фақатгина пок бўлган яхши нарсалар АЛЛОҲГА КЎТАРИЛАДИ”
Аҳмад «Муснад» – 3/33, 418, 431, 538, 541, Албоний «Ирва-уль-ғолиль» №886; Муҳаммад ибн Солих аль-Усаймин «Фатху Роббил биррий би талхисиль Ҳамавия». 84 – с.да ривоят қилганлар.


Бу мавзуда бунданда кўп ҳадислар бўлишига қарамасдан, шунинг билан кифояланиб, сўзимизни Нажм сураси 3 – ва 4 – ояти каримаси билан ушбу бобни тугатмоқчимиз:

وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى (3) إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى (4)

Ва у (яъни,Муҳаммад алайҳис-салом) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У фақат унга (Аллоҳ томонидан) ваҳий қилинаётган (тушурилаётган) ваҳийдан бошқа нарса эмасдир.


#Dalil

🌐 @IsLomiy_KanaL

📚 @Mahsus_Fayl
Forwarded from Исломий Канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muammo Xaqni tanishlikda emas
Balki Natijalar qanday boʻlmasin
Xaqni soʻzlashlikdadur.

@IsLomiy_KanaL
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 11 months. If it remains inactive in the next 29 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 11 months. If it remains inactive in the next 19 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 11 months. If it remains inactive in the next 9 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 27 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.
HTML Embed Code:
2024/04/29 17:07:34
Back to Top