TG Telegram Group Link
Channel: Расмий хабарлар I Официальные новости
Back to Bottom
📈 Шаҳарсозлик норма ва қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги тадқиқот институти директори Шерзод Содиқов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди
.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин
:

➡️ Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
✔️ Татар-бошқирд халқларининг "Сабантуй" миллий байрами якунлари юзасидан АОКАда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан…
🔈 Тошкентдаги “Central Park” марказий боғида татар-бошқирд халқларининг "Сабантуй" - дўстлик, меҳнат, санъат ва спорт миллий байрами бўлиб ўтди

АОКАда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида татар-бошқирд халқларининг "Сабантуй" миллий байрами якунлари юзасидан маълумот берилди:

Сабантуй - "шудгор байрами" - татарлар ва бошқирдлар ўртасида баҳорги дала ишлари тугашини билдирувчи ҳар йили ўтказиладиган халқ байрамидир.

Сабантуй нафақат Россияда, балки бутун дунёда бўлиб ўтади. Ушбу байрам Татаристонда давлат байрамига, Россияда федерал байрамига ва дунёнинг кўплаб шаҳарларида расмий шаҳар байрамига айланган халқаро миллий татар байрамидир.

Татар халқи нафақат ушбу гўзал анъаналарни сақлаб қолишга, балки бойитишга ҳам муваффақ бўлди, шунинг учун Сабантуй ЮНEСКОнинг маданий мероси дурдоналари рўйхатига киритилган.

Сабантуй байрами муносабати билан Татаристон ва Бошқирдистон Республикаси раҳбарларининг самимий тилаклари билан Ўзбекистон халқига қутлов хабари ўқиб берилди.

Расмий қисмдан сўнг Ўзбекистон Республикаси, Бошқирдистон, Татаристоннинг етакчи санъаткорлари ҳамда “Эделвейс”, “Изге Нур”, “Дуслик”, “Хандугастар”, “Мирас”, “Дуслик”, Агидел”, “Шатлиқ” ва бошқа бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштирокида байрам концерти ташкил этилди.

✍️ Батафсил

Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ПРда самарали коммуникация ўрнатиш мавзусида навбатдаги семинар тренинг ўтказилди

Халқ банки ахборот хизмати томонидан Наманган ва Андижон вилоятларига ташкил этилган пресс тур доирасида маҳаллий ОАВ, жамоатчилик фаоллари ва ҳудудий матбуот котиблари учун семинар бўлиб ўтди. Унда қатнашчиларга:

✔️ Давлат ташкилотларида коммуникациянинг ўзига хос хусусиятлари
 
✔️ Самарали коммуникациянинг ўзига хослиги нимада?Жамоатчилик билан алоқалар Халқ банки тажрибаси асосида

✔️ Инқирозли вазиятларда ўзаро коммуникация. Спиндокторинг мавзуларида чиқишлар қилинди, интерактив ўйинлар ўтказилди.

👌 Шунингдек, тренинг иштирокчиларига “xazna” мобил иловасининг тақдимоти қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Toshkent_viloyati

❗️300 млн сўмга яқин ичимлик суви ўғрилиги фош этилди

⚠️ «Ўзсувтаъминот» АЖ Коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишда Тошкент туманида истиқомат қилувчи “M.E.” МЧЖ раҳбари Н.И. МЧЖга қарашли иссиқхонада марказлашган ичимлик суви таъминоти тизимига ўзбошимчалик билан уланиб, 267,9 млн сўм миқдорида ноқоқнуний фойдаланганлиги аниқланди.

Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Музокаралардан сўнг Президентларнинг Қўшма баёноти ва икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📈 Шаҳарсозлик норма ва қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги тадқиқот институти директори Шерзод Содиқов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 14 июнь ҳолатига кўра 20 та шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига Адлия вазирлигининг экспертиза хулосалари олинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги тадқиқот институти директори Шерзод Содиқов маълум қилди.

Шунингдек:

4 та шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари Адлия вазирлигида кўриб чиқилмоқда;

21 та шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари идоравий келишувдан ўтказилмоқда;

2 та шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари идоравий келишувдан ўтказилди, вазирлик буйруғи расмийлаштирилмоқда;

2 та шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қайта кўриб чиқилмоқда.

Стандартлаштириш бўйича жорий йилнинг иш режасига киритилган 18 та стандартлар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Стандартлаштириш бўйича миллий органнинг расмий веб-сайтида олтмиш календарь кун давомида жамоатчилик муҳокамасига жойланди ҳамда унинг натижасига кўра СТҚ 21 “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги” Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг ижобий хулосаси олиниб, бугунги кунда Стандартлаштириш бўйича миллий органга техник экспертизадан ўтказиш учун киритилди.

📌 Батафсил

Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида Қабул-2024 бўйича олиб борилаётган ишлар ва 1206 қисқа рақамли Call-markaz фаолияти билан ОАВ вакилларини яқиндан таништириш мақсадида пресс-тур ташки этилди.

Бугунги кунда Агентлик тизимида 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби ҳамда 182 та ихтисослаштирилган мактаб фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу мактабларга 1 июндан бошлаб ҳужжатлар ariza.piima.uz сайти орқали 20 июнгача онлайн қабул қилинмоқда.

Ота-она ва ўқувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 10 май кунидан 1206 қисқа рақамли Call-markaz фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, кунига 3000 мингга яқин мурожаатларга батафсил жавоб бериб келинмоқда.

Агентлик тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабида жойлашган мазкур Call-markaz шу йилнинг 1 октябрига қадар ҳар куни соат 09:00дан 19:00гача фаолият кўрсатади.

Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.

Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
HTML Embed Code:
2024/06/15 03:00:19
Back to Top