TG Telegram Group Link
Channel: Rahmat Bobojon I Раҳмат БОБОЖОН
Back to Bottom
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эътиборингизга ажойиб бир ҳикояни улашаман!

Аркадий Аверченко. Шоир (ҳикоя)


"– Қимматли вақтингизнинг бир дақиқасини ажратганингиздан мамнунман, аммо... Майли, хайр жаноб, яхши қолинг!
У кетди. Мен эса у келган пайти мутолаа қилаётган китобимни қайта очдим, ичидан бир варақ қоғоз ерга сирғалиб тушди, қўлимга олдим:
“Кошки бўлса қора жингалаксоч қиз,
Суратини чизардим ҳар тонг.
Ғазабланмаслиги учун Аполлон,
Кокилларин ўпардим ҳар кез…”
– Уҳ, ярамас! – Буни беришни унутдиммикан ё? Яна қайтиб келмасин тағин. – Николай! – мухбир йигитни қошимга чорладим ва дедим:
– Ҳозиргина чиқиб кетган йигитга бу қоғозни тезда етказиш керак. Югур..."


Ўқиш учун:
https://teletype.in/@rahmatbobojon/arkadiyaverchenkoshoir

#мутолаа | @Rahmat_Bobojon
“Мен эса кўнглимдан жимлик сўрайман...” У кўнглидан жимлик сўрайди, у қачон жим юриш кераклигини билади ва билдиради ҳам. Унинг ёзганларида ҳарорат бор, ҳаловат йўқ, муҳаббат бор, тониш йўқ, умид бор, нолиш йўқ. Қорни оч қолса ҳам, кўнгли тўқ, усти юпун бўлса ҳам, руҳи шоҳона либосда бўлишини, бир сўз билан айтганда, “адабиётнинг одами”га айланишни хоҳлайди. Унга бу йўлда ижодий бақувватлик, қаноат ва ўзи истаганча дарду ҳасрат, муҳаббат ҳамда Сўз тилайман.
Отабек менинг укам, шогирдим десам ҳам мақтанишга йўйманг. Мендан ҳамиша адабиёт ва шеър билан боғлиқ нимадир суғириб олишга уринади ва уддалайди ҳам. Укамга оқ йўл тилаб бир нечта шеърларини сизга ҳавола этаман.

Отабек РАҲИМ

ОНАМГА МАКТУБ


Қайсар ўғлинг яна синди, тўкилди,
Соғинчим – бенаво берди яна жон.
Икки дил ойнасин парчалаб ўтган,
Айролик ўртада ғолиб, Онажон.

Оғринма эшитиб арзу гинамни,
Бир телба ўғилнинг ишига йўйгин.
Мен эса минг йиллик оппоқ тонгларга,
Сенинг пок қалбингни беркитиб қўйдим.

Баъзида ўйлайман, ёлғиз қолсам гар,
Меҳрингга чегара бормикан, дея.
Ҳар оқшом беминнат бошим силаган,
Меҳрибон қўлларинг зормикан, дея.

Бу хатга сиғмади беун соғинчим,
Шеър не қила олар, айт, шундай дамлар?
Бахтим лабларингга аста боссин лаб,
Она, кипригингни узмасин ғамлар.

Ахир бу мактубни ғам ёзди менмас,
Бу мунгли куйни ҳам ҳасратлар чалди.
Яна сенсиз... Руҳи шаҳарга сиғмай,
Шоир дилбандингнинг сарғайди сабри...

УЗР

Эскирмас изтироб либосин кийдинг,
Фақат сен ғамимни пайқадинг зимдан.
Йиғлашни билмади париваш, ҳурлар,
Фақат сен йиғладинг йиқилганимда...

Кўнмоқ истамадинг ғўр қисматимга,
Қошингда андуҳим бошини эгган.
Ҳаётинг баҳорин кузларга элтди,
Ямалмади сира дил – йиртиқ елкан.

Умринг қишларию баҳорлари бор,
Туҳфа этган дарду озорлари бор,
Олисдан кўксингга отилди бир ўқ –
Наҳот, бахтнинг бизга айтар сўзи йўқ?!

Тонгларим тунлардан беумид ранжир,
Қароғим суғорар икки томчи нам.
Она, чеҳранг узра ёнсин табассум,
Бас, энди йиғлама тушларингда ҳам.

Дарбадар ўғлингни, бас, энди кутма,
Бу дийдор шалоғи чиққан автобус.
Оғринган, топталган дил қафасидан
Боқмасин кўзларинг – икки зор маҳбус...

Она, чеҳранг узра ёнсин табассум...

* * *
Хижроннинг яноғи лабимга тегар,
Ёмғирлар ҳол сўрар деразам чертиб.
Баҳорлар бир сенга бошини эгар,
Кечикиб келганин пичирлаб айтиб.

Шаҳарда оч қолмай кун кўрмоқ шараф
Шаҳарнинг кўнглига сиғмайди озор.
Ёмғирли, ҳам қорли осмон остида,
Бизни интиқ кутган хиёбонлар бор.

Рангин изҳорларнинг кўчди охори,
Бир илинж кутгандик хазонрез куздан.
Кўзларим кўзингда қолиб кетдию
Бир ҳасрат жон берди нигоҳимизда.

Мен сени...
Бу сўзни айтмоқлик қанчалар оғир,
Соғинчим – навқирон, азобим – янги.
Фақат иккимизнинг ўртада кечган,
Қандай гўзал эди ошиқлик жанги...

Қўрқаман кўксингда уйғонса фарёд,
Кўнгил дил розини айтгиси келмас.
Ҳаёт карвонида йўқни бор айлаб
Ташвишли умримга кўна олсанг бас.

* * *
Эртага ҳам тонглар отажак,
Эртага ҳам кулади само.
Тонгда яна бизни сўроқлаб,
Ишқдан хабар йўллайди сабо.

Эртагимиз кечади узун,
Ижодимиз – ишқ каби гўзал.
Сени ҳар тонг кўрмоқлик учун,
Мен офтобга битарман ғазал.

Тошганида саодат янглиғ,
Елканг узра сочларинг қуюқ.
Ҳис қиламан, маржон кўзларда
Садоқат ва севги бор буюк.

Эртага ҳам тонглар отажак,
Эртага ҳам кулади само.
Икки қалбни бирлаштиргин деб,
Ишқ шаҳридан келади садо...

* * *
Дунёнинг дунёси тушимга кирди,
Ташвишнинг аълоси тушимга кирди,
Бир кўнгил савдоси тушимга кирди,
Мен эса кўнглимдан жимлик сўрайман.

Кўксим мусибатдан умидин узган,
Кузаклар видоси юракни эзган,
Бу ғамгин соғинчнинг суратин чизган –
Фоний туйғулардан ҳурлик сўрайман.

Надомат пинжида йиғлайди сабот,
Бу армон қошида тиламам нажот,
Мен сендан сўрайман бир йўл, эй ҳаёт,
Эй, дунё мен сендан тинчлик сўрайман.

#ёшлар_ижоди I @Rahmat_Bobojon
Отабек Раҳим — 2001 йил Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти Тарих факултетининг 3-босқич талабаси.

#ёшлар_ижоди I @Rahmat_Bobojon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔈Nihoyat, uzoq kutilgan “Duel” loyihasining yangi mavsumi boshlandi!

📱Umumiy mukofot jamg‘armasi 424 million so‘m!

Tanlov barcha viloyatlar bo‘ylab faqat nazm: kattalar va bolalar she’riyati yo‘nalishida ijod qiladigan 15–30 yosh oralig‘idagi shoirlar o‘rtasida bo‘lib o‘tadi.

🏆 Respublika bosqichi g‘oliblari: 1-o‘rin – 50 mln. so‘m; 2-o‘rin – 40 mln. so‘m pul mukofoti bilan taqdirlanadi.

🖥 Ishtirok etish uchun Tanlov nizomi bilan batafsil tanishib chiqing va belgilangan tartibda o‘z arizangizni yuboring.

✉️ Arizalar 29-apreldan 29-maygacha @duel_ariza_bot orqali qabul qilinadi.

⚠️Nizomda ko‘rsatilgan talabga javob bermaydigan hujjatlar qabul qilinmaydi.

Murojaat uchun tel: +998956622024

Loyiha haqida chekka hududlardagi iste'dodlar ham xabar topishi uchun o‘z hissangizni ayamang. Tanlov e’lonini shaxsiy sahifalaringizda ulashing. "Duel" maydoniga eng munosiblarni chorlang!

📱Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📱 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йўқ, сени таниган йўқ эди бунда,
ҳамма ўз ташвиши, иши билан банд.
Айт, нега унчалик қўрқардинг унда,
юрагинг ҳаприқиб урар эди, айт?


#тараддуд | @Rahmat_Bobojon
Мавзу ҳамон очиқ, саволлар жавобсиз... Кўрамиз бу йилгиси қандай бўларкан?

“АДАБИЁТНИНГ МАРДИКОРИ” ЁҲУД ЯНГИЛАНГАН ДУНЁНИНГ ЭСКИ ҚУРБОНИ

Ғала-ғовурлар босилиб улгурмай ўзимга аталган фахрий ёрлиқ ва совғаларни олиб бир чеккага чиқдим. Кайфиятим йўқлигини исталган киши билиб олиши қийин эмасди. Кўчадан ўтаётган бир одам тадбирни бироз кузатгач каминага савол берди:
– Ички ишлар кийимидаги йигит ҳам мукофот олдими?
– Ҳа!
– Ахир бу мукофот адабиётчилар учун эмасми? Танийсизми бу йигитни?
– Ҳа, “адабиётчи”лар учун. Танимайман.
– Сизам адабиётчимисиз? Ахир шоирлар бир-бирини танийдику, тўғрими, наҳот танимайсиз?!
Жим қолдим. Уялдим очиғи. Жавоб тополмаганимдан уялдим. Кимларнингдир кўзига қарашдан уялдим...
Адашмасам, бундан 3-4 йил аввал ижодкор дўстимиз битта пост қўйганди. Унда адабиётни тарғиб қилган, шоир-ёзувчилар ҳаётини ўрганган, таржима қилган одамга ҳар йили танлов асосида машина берилиши ёзилганди. Яъни, “Илҳом” мукофоти. Аввалига ишонмадик, қандай қилиб бу замонда китоб ёзган, ижод қилган, умрини Сўзга бағишлаган одамга машина берилиши мумкин, деб ўйладик. Бу ҳақиқат эди. Даврадош ижодкорлар ўзимизча олдин сен, кейин мен оламиз дея ҳазил аралаш кулишдик, ўзимизга ишондик. Лекин уч йилдирки адабиёт мукофотини ижодкорлар давраси танимайдиган “бегоналар” – ҳарбийлар, ички ишлар, қишлоқ хўжалигида ўқийдиган ва ишлайдиганлар олади. Профессионаллар бир четда, ҳаваскорлар “ўйин”да. Чао, чантраморэ!
Ишонмасангизлар, ана, ҳар йилги ғолиблар рўйҳатини интернетдан излаб кўринглар. Агар гапимга қўшилсангиз, мутасаддиларга ушбу саволларни берсак ва жавоб олсак яхши бўларди:
1. Бу мукофотга даъвогарларнинг ишини кимлар, қачон ва қаерда кўряпти?
2. Нега ҳаммаси ёпиқ бўляпти?
3. Нега шу пайтгача бўлган (баъзи) ғолибларни биз (жамоатчилик) танимаймиз?
4. Нега даъвогарларнинг нима ишлар қилгани ҳеч қаерда эълон қилинмайди?
Мен ҳақиқат истаб пост ёзар эканман, баъзи бировлар “Шу сизга ярашадими?” деган саволни ўртага қўйди. Йўқ. Афсуски, ярашмайди. Адабиётга даҳли йўқлар мукофотланиб яшайверса ярашади. Ярашади миллат ойдинлари хўрланаверса, кимлардир уларга “ўз ўрнини кўрсатиб қўяверса”. Мен миллат ойдини эмасман, ҳали бу даражагача кўп бор эҳтимол, бироқ кўп масала ва муаммолар бор бу “хўрланиш” сўзи остида. Булар айнан нималигини сизлар айтмасам ҳам яхши биласизлар чамамда...
Бир нарсани унутманглар, мен ўрин, мукофот талашаётганим йўқ! Тўғри, пул ёҳуд машина зарар қилмайди Тошкентдай шаҳарда кун кечирадиган, бор ойлигини ижарага бериб қарзга яшайдиган, шундай ҳаётга маҳкум ҳамда шундай бўлишига қарамай ҳокимият ва баъзи бировлардан эмас ўзидан айб ахтарадиган одамга (Айтганча, маълумот ўрнида: мен умримда бирор марта машина ҳайдамаганман ва қизиқмайман ҳам). Менинг бор-йўғим шу – ёзганларим. Нимадир қилган, ёзган, ўгирган бўлсам бирор манфаат илинжида қилмаганман ва ҳеч қачон қилмайман ҳам. Бу йил учинчи марта ҳужжат топширишим эди бу мукофотга ва энди бошқа топширмайман. Қолганларга омад!
Энди баъзи мантиқсизликлар ҳақида тўхталиб ўтсам:
Биринчидан, бу мукофот низомининг тузилиши нотўғри. Чунки у фақат университетларда ўқийдиган ва ишлайдиганларга берилади, зеро, асл адабиётпарварлар кўчада, бурчак-бурчакларда юришибди, жимгина. Тўғриси, университетда ўқиб ё ишлаб туриб ижод қилиш бироз мушкул масала. Давомат, дарс, югур-югурлар... Адабиёт университетида ўқиб туриб менда муаммо бўляпти бу ҳатто. Билганлар гапимни тасдиқлайди!
Иккинчидан, мукофот саралаши очиқ тарзда бўлиши керак. Масалан, кимдир билдими қачон, қаерда, кимлар қатнашганини? Жавоби ўйлаганимдек менимча!
Учинчидан, нега фалончи олмади дейишса, танлов низомига тўғри келмади ишлари, критериялар бошқа эди, дейишади. Улар ўз кўзлари, билганлари, эътиқодига эмас, критериялар бўйича бир соат ичида тайёрланган ҳужжатларга ишонишади!
Тўртинчидан, танлов низомида шундай дейилади: “Мукофот ғолиблари расман эълон қилинганидан сўнг бошқа номзодларнинг шикоят ва аризалари кўриб чиқилмайди”. Ҳа, худди шундай. Қайта айтаман, танлов ёпиқ ўтади ва ғолиб олдиндан айтилмайди. Бу қандай ғаройиб мантиқ? Ногаҳон Туркияда бўлиб ўтаётган сайловларни эслайман. Кўрдингизми сиз ҳам? Халқ улар. Ижтимоий фикри бор. Ўзи учун кураша олади.
Бизда-чи? Курашаман десангиз оғзингизга уришади шуям ишми, деб. Яна бир нарса, низомда жамоатчилик фикрига кўра ҳам баҳоланади, деб ёзилган. Кимдир жавоб бера оладими, жамоатчилик фикри нима ўзи? Унга қараляптими?
Бешинчидан, мен чарчадим. Жим юришдан чарчадим! Келажакда чарчашни истамайдиганлар, илтимос, бу бешинчи сабабни биринчига ўтказинглар. Жим юрманглар!
Мен бирорта танловда қатнашсам “Мард ўғлон” олгансанку, бунча мукофотпарастсан, дейишади. Уни олганимга 3 йил бўлди, ҳурматли ўртоқлар. Медални олган пайтимда бир марта тақиб твга бордим, кейин бошқа жойга бир мартаям тақиб бормадим. Бу мен “мукофотпарастнинг ёмон қилиғи” холос.
Энди миннат қилишга ўтай!
Баъзи бировлар менга танишларинг бор, ўшаларга айт, сени ўтказишсин, “паддешка” қилишсин, дейишди. Агар яшаш қонун-қоидаларимга тўғри келганида шундай қилардим, афсус. Менинг ягона “паддешкам” – қилган ишларим, ҳар ҳолда улар ўткинчилик қонунларидан анча йироқда.
3 йил ичида бошқа кўп ишларни қила олдим, шукр. Ўзбекистон, Туркия, Озарбойжонда 20 дан ошиқ катта-кичик таржима китобларим чиқди. Чўлпондан тортиб ҳозирга ёш шоирларгача турк ва озарбойжончага таржима қилдим. Бу ҳали эсимда борлари... Низомда шундай ёзилади: “Ёзувчи ва шоирлар асарларининг хорижий тилларга таржимаси тақдим этилган тақдирда, бадиий таржиманинг сифатини аниқлашда мутахассислардан хулосалар олинади”. Хўш, ким жавоб беради, ким мен топширган Чўлпон, Абдулла Қодирий, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Рауф Парфи... ларнинг асарлари таржималарини кўриб, хулоса берди?
Жимлик. Жавоб йўқ!
Мени бугун даврада кўрганлар бармоқ билан ишоралаб “Шу йигит олди” деб пичирлашди, гарчи бу ҳақиқат бўлмасада бир сонияга мен ҳам ишондим. Мен ҳам кутдим мўжиза юз беришини. Таассуф, мўжизанинг ҳам оёқ-қўли кишанланган экан...
Агар кимгадир бу ёзувим етиб борса, илтимос, шу муаммоларга ечим топиб берсин!
Таклифлар:
1. Танлов очиқ тарзда ўтказилсин!
2. Чин истеъдодлар бохабар қилинсин!
3. Иштирокчиларнинг ишлари ҳаммага кўрсатилсин, исботлаб берилсин нега шундай ўрин берилгани.
4. Шикоят ва таклифлар эшитилсин!
Бугунги тадбирда бошловчилар қайта-қайта “Китоб ўқинг, спарк ютиб олинг” дея таъкидлади. Ахир бу китобхонлик танлови эмас. Бу китоб ўқиганларнинг эмас китоб ёзганларнинг танлови. Шароф Бошбеков бир интервюсида куюниб “Китоб ўқиганлар машина миняпти, ёзганларнинг уйида эса сичқонлар ўйнаб юрибди” деганди. Фикримча, кўп ижодкорлар бу фикрни қўллаб-қувватлайди.
Ишонаман, энди бу ишим ва ёзувимдан кейин қора рўйҳатга кираман! Кимлардир ёқтирмайди, мукофотпараст атайди, жеркийди, бу ишинг нотўғри, дейди.
Мен адабиётимизнинг бир қора ишчиси – мардикори сифатида бугун бор-йўғи баъзи саволларга жавоб олиш учун бу гапларни ёздим.
Жавоб беринг, ваъда бераман, жавоб олгач яна кўп йиллар давомида жим юраман!
Агар бу муносабат сизга қизиқ бўлса, тарқатинг, жавоб топайлик бирга.
Қачон халқимиз ижтимоий фикрга эга бўлади, қачон миллатимиз интернетдан бир аёлнинг “вию-вию”сию бир “акахон”нинг “Ўзбекистон тенгдир Ўзбекистонга”, Бозорвой исмли лўли болакайнинг “1000 сўмдан акажонлар” деган гапини эмас, ўз миллатининг эртаси йўлида жон куйдираётган ижодкорларни – шоирларни, ёзувчиларни, санъатсеварларни излайди, уларнинг фикри, ғояси, ҳаёти билан қизиқади?
Қачон?


2023 йил, 20 май.

Раҳмат Бобожон

#кеча... | @Rahmat_Bobojon
Тадбирда мени қувонтирган ягона одам ва гап шу!

Суратда:

Нодир Жонузоқ: – Мен айнан сизни табриклаётганимдан хурсандман!
Мен: – Раҳмат!

#миннатдорман! | @Rahmat_Bobojon
Муҳлатни бой беряпман...

"Йигирма беш йилки сўрайдирман афв,
Йигирма беш йилки бир ғам дилни ер.
Йигирма беш йилки шодлик хоҳлайман,
Йигирма беш йилки ҳар гуноҳ шараф.
Йигирма беш йилки ўзни оқлайман,
Йигирма беш йилки қоралайман шеър..."


#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon

Тинглаш учун: https://www.youtube.com/watch?v=3Pz_BbxTpYw&t=4s
“Отдан тушсанг ҳам, “тренд”дан тушма...” – замонавий мақоллар

Қуйидаги пародия ўлароқ ёзилган замонавий мақолларни ўқиб гоҳ кулгингиз, гоҳ йиғлагингиз келса ажабмас. Ўзбек халқининг бойлиги саналган мақолларни бундай тарзда бузишдан мақсадимиз баъзи бировларнинг юзига ойна тутиш холос...
Мақоллардаги тилимизга ўрнашиб қолаётган сўзларни атайлаб қўштирноқ ичида қолдирдик, токи улар ўз тилимиз, сўзимизга айланиб кетмасин.
Яхши кайфият тилаймиз!


* * *
Жон куйдирмасанг, “подписчик” қайда,
“Рек”ка чиқмасанг, “коммент”, “лайк” қайда.


* * *
Отдан тушсанг ҳам, “тренд”дан тушма.

* * *
Ғоя топган – хор-у зор,
“Лайк” сўраган – азиз.


* * *
“Блогер” бўл, “вайнер” бўл, инсофли бўл.

* * *
“Блогер”нинг оғзи қийшиқ бўлса ҳам, сўзи тўғри.


* * *
“Блогер”нинг айтганини қил,
Қилганини қилма.

Раҳмат Бобожон тайёрлади

#ҳанда | @Rahmat_Bobojon

Давоми шу ерда: https://oyina.uz/uz/teahause/2835
Бугунги “история”ни эртага қўйма...

#ҳанда | @Rahmat_Bobojon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
HTML Embed Code:
2024/05/16 15:06:11
Back to Top