TG Telegram Group Link
Channel: QASHQADARYO AHLI — LIVE
Back to Bottom
Умумтаълим мактабларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбири чекланган ҳолда ўтказилади

25 май куни тадбир 1 соат давом этади, унга 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади. Турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшоми»ни ўтказиш, ўқувчилардан пул йиғиш тақиқланади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу йил олий таълим муассасаларига кириш жараёнларида қандай ўзгаришлар кузатиляпти? Абитуриентлар ва талабалар учун қандай янгиликлар бўлмоқда?

👉 @Qashqadaryo_ahli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғирли кунлар ортда қолдими? Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

👉 @Qashqadaryo_ahli
Cobalt'нинг янгиланган версияси қачондан бошлаб сотувга чиқарилиши маълум қилинди

Янгиланган Cobalt 2025 йилдан бошлаб сотувга чиқарилиши кутиляпти. Унинг ички салон қисми ва ташқи кўриниши қандай бўлиши ҳамда нархи ҳозирча номаълум.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Шаҳрисабз тумани. Сувтушар шаршараси.

Видео жорий йилнинг 12-май куни олинган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Зўравонликка учраган аёллар учун вақтинчалик бошпаналар яратилади

Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга реабилитация хизматларини кўрсатиш учун Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ҳудудий марказларида вақтинчалик бошпаналар фаолияти йўлга қўйилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
❗️Бугун, 15 май - «Халқаро оила куни»!

Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз!

Бугун оила куни эканидан фойдаланиб, кунингизни оилангизга бағишланг, оилангизни хурсанд қилинг! Бугун эсда қоларлик кун бўлсин!

👉 @Qashqadaryo_ahli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15-май – Халқаро оила куни муносабати билан вилоят ҳокими Муротжон Азимов бир гуруҳ намунали оилалар билан учрашмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Яккабоғ туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивининг ободонлаштириш жараёни.

👉 @Qashqadaryo_ahli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда 17 ёшли бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан автомашина устига тушиб кетди

Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда жабрланувчи шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёнинг Сариосиё туманида айиқ маҳаллага келиб қолгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқда айиқ аҳоли яшайдиган ҳудудда юргани, масъул шахслар уни тутишга уринаётгани акс этган видео тарқалмоқда. Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Қашқадарёда “Ибратли оила” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди

Вилоят ҳокимлигида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Қашқадарёда ибратли оила намунаси бўлиб келаётган, фарзандлар тарбияси ва уларнинг илмли ҳамда касб-ҳунарли бўлиши, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ёш оила вакилларини ўз ортидан эргаштиришга катта хизмат қилаётган оила вакиллари иштирокида тантанали тадбир ўтказилди.

Воҳамиздаги 16 та ибратли оилага Президентимиз фармонларига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан илк бор таъсис этилган “Ибратли оила” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қундуз дарахтни ғажиганида пауза қилиши сабаби аниқланди:
у дарахтга қулоқ тутиб, унинг шовқинидан қайси тарафга қулашини аниқлар экан. Қулаганида ўзини босиб қолмаслиги учун, ана ақл!

👉 @Qashqadaryo_ahli
Қашқадарёлик ҳар ойлик устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди

2024 йил май ойидан 2025 йил январь ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдори (ҳозирда 5 775 000 сўм)да ҳар ойлик устама тўлаб борилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
❗️Қашқадарёда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 16-22 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Қашқадарё вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Республика бўйича шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
HTML Embed Code:
2024/05/15 17:09:00
Back to Top