TG Telegram Group Link
Channel: Neft va Gaz Ishi
Back to Bottom
#Start_Up

“O‘zbekneftgaz” AJ – yosh olimlar bilan birga innovatsiyalar sari!

Jamiyat Boshqaruv raisining tashabbusi bilan e’lon qilingan “Eng yaxshi innovatsion g‘oya”, “Eng yaxshi ratsionalizatorlik taklifi” va “Eng yaxshi texnologiyalar transferi” tanlovi g‘oliblari taqdirlandi.

👉Batafsil
__

АО «Узбекнефтегаз» – к инновациям вместе с молодыми учеными!

Награждены победители конкурсов «Лучшая инновационная идея», «Лучшее рационализаторское предложение» и «Лучший трансфер технологий», которые были объявлены по инициативе Председателя Правления Общества.

👉Подробно

👇Bizni kuzating:

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook
#OGU2025

OGU 2025 халқаро кўргазмаси доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар ўртасида “Энг яхши инновацион ғоя”, “Энг яхши рационализаторлик таклифи” ва “Энг яхши технологиялар трансфери” номинациялари бўйича танловнинг финал босқичи бўлиб ўтди.

“Энг яхши рационализаторлик таклифи” танловига топширган лойиҳамни 1-ўринга лойиқ деб топишди. Бу ютуқ мен учун жуда қадрли — бу нафақат менинг, балки менга ишонган, маслаҳат берган ва қўллаб-қувватлаган барча инсонларнинг ютуғи.
Танловни ташкил этган "Ўзбекнефтгаз" АЖ'га ва иштирок этишимга имконият яратиб берган "Uzbekistan GTL" МЧЖга миннатдорчилик билдираман.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Вакансия

"Uz-Kor Gas Chemical" қўшма корхонаси қуйидаги йўналиш бўйича бўш иш ўринларига сизларни таклиф этади:

Қаерга?
•Умумзавод хўжалиги цехига

Лавозим?
•Технологик қурилмалар оператори

Бўш иш ўринлари сони
•4 та

🗓 Deadline: 22 май 2025 йил

Вакансиялар бўйича батафсил маълумотларни бу ердан (https://www.uz-kor.com/index.php/ru/vakansii) олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OGU

Жорий йилнинг 13–15 май кунлари Тошкент шаҳрида ОGU 2025 27-Халқаро Ўзбекистон нефт ва гази кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур тадбир нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақадаги энг нуфузли соҳавий воқеалардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бош ҳомийлигида ўтказилган мазкур кўргазмада 29 мамлакатдан 275 дан ортиқ компания ва 15 000 дан зиёд мутахассис, инвестор ва соҳанинг етакчи вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида нефть-газ, энергетика ва саноат соҳаларидаги энг сўнгги технологик ечимлар намойиш қилинди, ҳамда бизнес ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида кўплаб B2B учрашувлар ўтказилди ҳамда ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

OGU 2025 доирасида юзлаб икки томонлама музокаралар олиб борилди ва қатор маҳаллий ва халқаро корхоналар ўртасида муҳим шартномалар имзоланди. Бу келишувлар, жумладан, лойиҳа молиялаштириш, юқори технологияларни жорий қилиш, импорт-экспорт муносабатлари ва кадрлар тайёрлаш соҳаларини қамраб олди.

Шунингдек, тадбир доирасида юқори даражадаги пленар сессиялар, илмий-амалий форумлар, интеллектуал ўйинлар, инноватсион ғоялар танлови ташкил этилди. Уларда дунё ва мамлакатимиздаги энг йирик компаниялар раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этиб, соҳавий муаммолар ва истиқболли ечимлар юзасидан фикр алмашдилар.

OGU 2025 нафақат халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, балки ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, соҳадаги инновацион ғояларни илгари суриш ва Ўзбекистоннинг энергетика салоҳиятини намоён этишда муҳим ўрин тутди дейишимиз мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекнефтгаз” АЖ 2024 йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 200 млн долларлик (2 трлн 500 млрд сўмдан ортиқ) маҳсулотни айнан ўзимиздаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олибди.

Бу шунчаки харид эмас, балки ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш дейиш мумкин.

Сабаби:

- Улар ишлаб чиқарувчига қандай маҳсулот кераклиги ва қандай техник талабларга жавоб беришигача аниқ тушунтириб берган;

- Маҳаллий корхона ишга тушгунига қадар ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатилган;

- Маҳсулот тайёр бўлгач эса, кафолат билан харид қилинган.

Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчи учун катта имконият. Буюртмачи сифатида “Ўзбекнефтгаз” АЖ каби йирик компаниялар иштирок этса, корхона бемалол сармоя киритади, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кўпаяди ва янги иш ўринлари яратилади.

Маҳаллийлаштиришнинг яна бир муҳим жиҳати — валюта четга чиқмайди, пул ички бозорда айланади. Бу эса албатта иқтисодиёт учун фойда олиб келади.

2025 йилда ҳам бу бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилмоқа экан. Бу ҳақида ушбу интервьюдан батафсил билиб олишингиз мумкин

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
salimov.pdf
10 MB
Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари

Муаллиф: Зокиржон Салимов

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Вакансия

Дунёдаги энг йирик нефть ва газ компанияларидан бири — Saudi Aramco турли йўналишлар бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади.

Бўш иш ўринлари билан танишиш: https://careers.aramco.com/search/

Инглиз тилини билсангиз топширинг, Aramco'да ишлайдиган ўзбекистонликлар кўп. Айни вақтда 260 та бўш иш ўринлари бор экан.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришда ўсиш кузатилмоқда

2025 йил апрель ойида Ўзбекистонда 3 млрд 693,8 млн куб метр табиий газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,1 млн куб метр кўпроқ табиий газ қазиб олинганлигини кўрсатмоқда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
⚡️ Ўзбекистонда дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш 78% га ошди

2025 йил апрель ойида Ўзбекистонда 143,3 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62,7 минг тоннага кўпроқ дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилганлигини кўрсатмоқда. Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йилнинг апрель ойида 80.6 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌟 Ўзбекистон Суперкубоги

🔵 Насаф — Андижон 🔵

⌚️Бугун, соат 19:30

📍 Бунёдкор стадиони

Келинг, севимли жамоамизни қўллаб-қувватлайлик. Барчангизни кутамиз.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
HTML Embed Code:
2025/06/28 07:19:41
Back to Top