TG Telegram Group Link
Channel: Najmiddin Ermatov
Back to Bottom
Наврўз—инсониятнинг энг қадимий байрами.
Кишилик жамияти тун ва куннинг, қиш ва ёзнинг алмашинувини идрок этиб, оқ ва қоранинг, ёвузлик ва яхшиликнинг мангу курашувини англай бошлаган замонлардан буён бу байрам нишонланади. Инсонларнинг Йилбоши сабаб ўтказадиган урф-одатларида, айтиладиган куй-қўшиқларида, турфа ўйинлари, курашу кўпкарисида Оқнинг, Эзгуликнинг тарафида туриши мужассам.
Йўлдоши мангулик бўлган Йилбоши қутлуғ келсин барчамизга!!!


https://hottg.com/Najmiddin_Ermatov
Qanoti siniqku, ucholmas bulbul,
Tillari kesilgan, tumshug‘ida zang.
Sendan kattalarning hadigi sabab,
Sening zamoningdan quvilgan ohang.

Dilginang hapqirar hayajon yutib,
Sezasan nimadir chekishin nola.
Tinmay entikasan mo‘jiza kutib,
Qafasning sayrashin kutyotgan bola.

https://hottg.com/Najmiddin_Ermatov
Кўнглимда йиғлаган малаклар кимлар?..
Чўлпон

Суйгулим,
Ёзнинг поёнига етдик ниҳоят,
Ёшларим лойланди фасл сўнгида—
Саратон тафтидан этмай шикоят
Чечаклар қуврабди кўзим ўнгида.
Кўзим ўй, гулим.

Суйгулим,
Август боғларини тарк этди қушлар,
Бўш қолган инларда рутубат ҳоким.
Қақраган сойларда фош бўлди тушлар,
Шамолга сочдилар сирларинг хокин.
Куйма, қўй, гулим.

Суйгулим,
Бошимдан мезонлар ўтди паришон,
Чувалган ўйларим хазонга талош.
Энди мен қаерни этайин ошён,
Сен қайдан топарсан ҳамон алиф бош...
Мискин ўй гулим.

Суйгулим
,
Соғинчнинг йўллари кузга бош бурди,
Кўникиб бордим-а йўқдай имкони.
Қисмат  боғлар аро қатлгоҳ қурди,
Сим-сим товланмоқда дарахтлар қони...
Кўкка йўй,  гулим.

Суйгулим...


https://hottg.com/Najmiddin_Ermatov
Соялар кирмоқда зулмат қўйнига,
Милтиқ қўндоғини тарк этар ари.
Айбларин илишиб мазлум бўйнига,
Яна оппоқ бўлиб чиқишар бари.

Ўқларнинг шовури—мотамий оҳанг
Қашқирлар рақсига чалинар уйғун.
Гўрларнинг сатхида минг йилдирки жанг,
Минг йилки очидан ўлмайди қузғун.

Илонтус йўлларда ёйилар раста—
Турфа хил ўликлар, ҳаммаси текин:
(Савдо гуллаб кетар ҳар дам бир паста)
Бизларнинг ғояга эргашинг лекин.

Катта минбарларда кўкимтир чорлов,
“Ўргимчак тўри”да миллионлаб ўлжа.
Кичик ҳужраларда тўхтовсиз йўқлов,
Кичик ҳужраларнинг каттаси ўлган.

Ой совуқ боқади иблис тиғидай,
Сулувлар тушда ҳам ечмас совутин.
Эрлар уввос солар, уввос—йиғидай,
“Худо”лар қайтадан бошлар овутиб.

Қайтадан бўлинар бўлинган дунё,
Тўпдай туға бошлар бева кампирлар.
Лак лашкар тилига қайтади урҳо,
Ер қари қалтирар, само қалтирар.

Бир ёқда енгилган, бир ёқда енгган,
Ўртада бўлинган, ўлинган ҳаёт.
Турналар сув излаб саҳрога энган,
Майсалар қувраган тополмай қанот...

Бу мунглар узундир, ҳасратинг узун,
Ўзича яшайдир руҳсиз жасадинг.
Бу қора ўпқонга тушмасдан бурун,
Ўлган болаларга келар ҳавасинг.

Ўлган болаларга келар ҳавасинг...


март, 2024

https://hottg.com/Najmiddin_Ermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ёмғир бўлсам керак, аслида…”

Нажмиддин Эрматов шеъри

Камина ўқиган.

Шоир ижодига қиззиққанлар учун канал ҳаволаси👇

https://hottg.com/Najmiddin_Ermatov

Мен эса бу манзилдаман👇

https://hottg.com/Jasurbek_Usmon_auditoriyasi
* * *
1.
Кўрасан,
кўкиш баданини осмонга очиб,
зулматда чўзилиб ётибди кўча.
Сезасан,
Панжасини совуқ урган қашқирдай,
инграниб, имиллаб одимлар кеча.

2.
Бўшалди,
тушовини судраганча боради хаёл,
кўчадан уялиб, кечадан чўчиб.
Кўради,
Ул таниш дераза, ётибди сулув,
бегона сувратни бағрига босиб.

Билади,
бу гапни бўлмайди ўзингга айтиб,
адашган ит каби кетади дайдиб.
билмайсан,
кутасан тонг отар, лекин-чи энди,
ул хаёл ҳеч қачон келмайди қайтиб.

3.
Кўрмайсан,
кўкиш баданини осмонга очиб,
зулматда чўзилиб ётаркан кўча.
Сезмайсан,
панжасини совуқ урган қашқирдай,
исканиб, ирганиб кетаркан кеча.

4.
Севасан.


@Najmiddin_Ermatov
Dindoshim, eshiting azon ovozin,
Undan kelib turar Tangrim unlari.
Poyingiz yetmasa Kabatulloga,
Yuragimga keling Hayit kunlari.


(Nargiza Yunusova)

Qutlug‘ ayyom muborak bo‘lsin barchangizga!


https://hottg.com/Najmiddin_Ermatov
ALPARSLON

Yaratgan shunday ulug‘ kunda kaminani yana bir farzand bilan siyladi!

(ana endi hayitlik va qutlovlarga ochiqmiz😀🤲🤲)
Najmiddin Ermatov
ALPARSLON Yaratgan shunday ulug‘ kunda kaminani yana bir farzand bilan siyladi! (ana endi hayitlik va qutlovlarga ochiqmiz😀🤲🤲)
Эломон яна кўп айтди, эмраниб туриб хўб айтди, жўшиб айтди, шоир-да, баъзан қўшиб айтди. Шунда Элбек бахши: "Ў, болам! Ў, шоирликда мен етмаган нолам, бахши бўлиб тўлиқиб қолибсан, илҳом деганига йўлиқиб қолибсан, энди сенга охирги насиҳатим шудир", деб кўксида қўзғалган елга соқоли пириллаб, овози чақмоқдай гуриллаб, бир сўз деб турган экан:

Устозим деганинг шеърфуруш чиқса,
Суйганим деганинг эрфуруш чиқса,
Подшоҳим деганинг элфуруш чиқса, —
Чидагин, болам-а, чидагин,
Дардларинг танингга жойлансин.
Чидагин, болам-а, чидагин,
Оҳларинг қўшиққа айлансин!

Чин қолиб, ёлғонлар топса марҳамат,
Яхшимас, ёмонлар топса марҳамат,
Алдамчи замонлар топса марҳамат —
Чидагин, болам-а, чидагин,
Дардларинг танингга жойлансин.
Чидагин, болам-а, чидагин,
Оҳларинг қўшиққа айлансин!

Амир ўғри бўлса, қози — риёкор,
Вазир — шуҳратпараст, ўғри — зиёкор
Ва улар халқингдан кулсалар беор —
Чидагин, болам-а, чидагин,
Дардларинг танингга жойлансин,
Чидагин, болам-а, чидагин,
Оҳларинг қўшиққа айлансин!

Донолар қорани оппоқ десалар,
Шоирлар ҳаромни шу пок десалар,
Қўрқсалар, душманни ўртоқ десалар —
Чидагин, болам-а, чидагин,
Дардларинг танинга жойлансин.
Чидагин, болам-ей, чидагин,
Оҳларинг қўшиққа айлансин!

Одамман деб турса темирлар, тошлар,
Десалар: дунёдан битди кўз ёшлар.
Туғларнинг устидан юрса молбошлар, —
Сен чида, болам-ей, сен чида.
Куйлагин — тўхтама бир нафас!
Сен куйла қиличнинг тигида —
Ўшанда эл-юртинг чидамас!

Бу қўшиқни айтиб, Элбек бахши қуёшга тик қараган экан, кўзи ёшланмабди.

Усмон Азим
Forwarded from Rahimjon Rahmat
Ўқинглар. Шу шеърни ҳамма ўқисин. Ўқимаган кимса қолмасин. Нажмиддинбек укамиз буюк бир дард билан аҳволимизни баён этган.



Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди,
Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди,
Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди,
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.

Сарбадорлар қонини селлар ювиб кетгандай,
Миллат учун жон берар алпни девлар ютгандай,
Ултонтозлар кун санаб, э воҳ, шуни кутгандай,
Элнинг куни номардга қолганга ўхшаётир.

Юз эллик йил отангни отганни оға санаб,
Дили бузуқ келганнинг қадамига гул қадаб,
Ё, ҳақ, дея ёнганнинг мозорига тош қалаб,
Саройингга қарғалар қўнганга ўхшаётир.

Элдан чиқиб элидан ирганганлар кўрингай,
Ўз тарихин ўзгадан ўрганганлар кўрингай,
Ғужури-ю забони ўзгарганлар кўрингай,
Ўз фарзандинг ўзингни сотганга ўхшаётир.

Кечанг заволга дўнди, ҳайкалдай қотиб бўлди,
Сенинг бор насибангни бекларинг тотиб бўлди,
Бугундан-ку айрилдинг, эртангни сотиб бўлди,
Йўл кўрсатар маёғинг ўчганга ўхшаётир.

Бургут учган зовларда қузғун базм этмоқда,
Илдизингни кавшабон тўнғиз ҳазм этмоқда,
Эртангни белгилашга ётлар жазм этмоқда,
Қошиқ бутун, қиличинг синганга ўхшаётир.

Кечаги ёвқир нигоҳ бугун ерга қадалган,
Ватан кутган жасорат нон топишга аталган,
Бўйин эгик, қўл қадоқ, тиззаларинг қаварган,
Умид кўзёш шўридан сўлганга ўхшаётир.

Уйғотай деб келган ул баҳорлар бекор кетар,
Ҳар тонгда қуёш туртиб, ҳар шомда безор кетар,
Бўғзин йиртиб шоирлар минг ҳайқириб, хор кетар,
Аллоҳ, бу халқ шу ҳолга кўнганга ўхшаётир.
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.

© Нажмиддин Эрматов
Кузак, йўлимга сув сеп,
Ўнгирим чангга ботган,
Тошларга ранг улашган
Қоним товонда қотган,
Фақат сароб кўрсатиб,
Ўйимни бойлаб ётган
Саҳроли йўлдан ўтдим.

Бархан ортида бир кўшк
Ичида гулгун пари,
Қумлар йиққан хотира
Куйдирар борган сари,
Қанчалар бўзлаб чопсам,
Шунчалар кўздан нари,
Ҳижрон комига отган
Жафоли йўлдан ўтдим.

Нетайки, алп эмасман
Учарга тулпорим йўқ,
Ечарга тушовимни
Қирқталаб чилтоним йўқ,
Шуурга гард юқтирмай
Ўтарга имконим йўқ,
Зулматни тўсиб ётган
Дарёли йўлдан ўтдим.

Нарида бир музофот
Божга умринг сўрайди,
Қавми бир зиндон қурган
Минг йилдирки тўлмайди,
Руҳингни синдирмасдан
Ўтказгани қўймайди,
Урҳо-ур бўлиб ётган
Ғавғоли йўлдан ўтдим.

Кузак, сенга не берай?
Умримни йўққа сотдим,
Қанотини синдириб,
Руҳимни тўрга сотдим,
Узоқ йўлда юк бўлган
Танимни гўрга сотдим,
Идраган кўнгил билан
Савдоли йўлдан ўтдим.

Кузак, йўлимга сув сеп...


https://hottg.com/Najmiddin_Ermatov
Forwarded from Javlon Jovliyev
O‘z ijodkorlarini, artist-u mashshoqlar, yozuvchi-shoirlar, rassom-u haykaltaroshlarni senzura qiladigan, ularga taqiq qo‘yadigan, “tushuntirish” o‘qiydigan hukumat ham, jamiyat ham o‘ta xavfli bo‘lib, bu hali ularning o‘ta quyida, dunyodan ayri yashayotganligini ko‘rsatdi.

Ijod erkinligi bo‘lmagan davlatda boshqa hech qanday erkinlikni tasavvur qilish mumkin emas, hatto buni orzu qilib ham bo‘lmaydi.

Ijodkorlik bo‘lmagan joyda esa hech qanday yangilik ham, yaratuvchanlik ham, taraqqiyot ham, kelajak ham bo‘lmaydi!
#yangi_nashr #sotuvda

📘 Xurshid Abdurashid: Dardisar


Roman

📖 Fragment va mundarija

Biz bugun insonlar jamlanmasi, jamiyat sifatida qayerga qarab ketyapmiz, oldimizda mo‘ljal qilingan biror manzil-maskan bormi? Bu yo‘lda bizga yordam beradigan va, aksincha, xalaqit qiladigan omillar nimalardan iborat? Bu kabi savollar kitobxonman degan odamni o‘yga toldirishi tabiiy.

Xurshid Abdurashid qalamiga mansub fantasmagoriya, satira, yumor, romantika, shafqatsiz realizm elementlari qorishib ketgan ushbu asarda xolis bir kuzatuvchi bizga chetdan nazar tashlaydi, o‘zimiz sezmay qo‘ygan, odat tusiga kirgan jihatlarga oyna tutadi.

Sizga maroqli mutolaa tilaymiz!

Hajmi
: 376 bet
Muqova: yumshoq
Narxi: 50 ming so‘m
Xarid: hottg.com/akademsavdo

📍O‘zbekiston bo‘ylab yetkazib beriladi.

📚 @akademnashr

Youtube | Instagram | Facebook  | Twitter
Бир ёқда суйгулинг кўзингдан ғойиб,
Бир ёқда ватанинг ғарларга талош.
Бир ёқда андуҳинг бормоқда бойиб,
Бир ёқда қароққа тўлқин урар ёш.

Бир ёқда шимолга сургун йигитлар,
Бир ёқда жувонлар жамиятга қул.
Бир ёқда ялоғи тиллодан итлар,
Бир ёқда танглайи тешилган булбул.

Бир ёқда Оролдай шўрлаган манглай,
Бир ёқда адашган йўлчидай авом.
Бир ёқда ёлғонни айтишар чиндай,
Бир ёқда алданиш этади давом.

Бир ёқда қулликни тусар кексалар,
Бир ёқда ёшанглар фарқи йўқ ҳар ёқ.
Бир ёқда келажак ҳиссиз ингранар,
Бир ёқда қабрлар ҳайқирар узоқ.

Бир ёқда бемалол қиш келаётир,
Бир ёқда кўчини тўплар тийрамоҳ.
Бир ёқда бемажол дил йиғлаётир,
Бир ёқда самога ўрлаётир оҳ.

Бир ёқда ҳаммаси ўткинчи гўё,
Бир ёқда ҳар бири жон беришга тенг.
Бир ёқда измидан қўймайди дунё,
Бир ёқда бир ёққа кетгинг келар сен.


https://hottg.com/Najmiddin_Ermatov
Ҳали кечилмаган кечувдай мубҳам,
Ҳали шўнғилмаган уммондай сирли,
Ҳали ёзилмаган шеърдайин бекам,
Бир йўлга тушардим яралар битса.

Ҳамда кўрилётган тушдайин эркин,
Ҳамда сурилётган хаёлдай озод,
Ҳамда айтилмаган сирдайин ичкин,
Шамолга дўнардим
қўйворса ҳаёт.

Бироқ артилмаган мужгондай интиқ,
Бироқ учолмаган қушдайин дилгир,
Бироқ ўлолмаган дардчилдай тирик,
Бандиман,
Тушовим маҳкамлар кимдир...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйғур хонандаси Абдураҳим Ҳайит. “Лейлим-лей”
Туркларнинг машҳур қўшиғи биргина дутор ижросида!


Аслида бу ижодкор ҳақида аввал ҳам эшитгандим. Ҳозир шу видео олдимдан чиқиб қолди. Бошида таниш дўппи, қўлида таниш дутор бу хонанда, бастакор ва шоир қашқарлик. Таваллуди википедияда 1961 деб ёзилган. Уйғурларнинг машҳур достони “Оталар”ни куйлагани учун 2010 йилда ҳибсга олиниб, Хитой концлагерларининг бирида қийноқлардан вафот этган. Тахминан 2019 йилда. Аммо Хитой томони бу маълумотни инкор қилади. Абдураҳим ҳофизга ўхшаган бир кишини видеомурожаатда чиқаришади. “Мен яхшиман, соғлигим жойида” деб гапиртиришади. Халқаро жамоатчилик, хусусан, Туркия бунга ишонмайди.
Хуллас, мазлум халқ артисти тақдири ҳақида аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ.

https://hottg.com/Jasurbek_Usmon_auditoriyasi
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Бугун таниқли адабиётшунос олим, адабиётимизнинг асл синчиси Қозоқбой Йўлдошев 75 ёшга тўлди. Чин юракдан табриклаймиз, узоқ умр, фарзанду набиралар камолни кўриб юришларини Оллоҳдан сўраймиз!
Чопиб кетди тоғларга томон,
Ҳар тукида ёвқур бир чирой.
Чўққиларнинг шамолгайида,
Увиллашга гувоҳ бўлди ой.
Итларнинг бўғзига тиқилди ҳадик,
Чўпон кетди уйига кириб.
Бир тўп тўнғиз ширин жонини
Ололмади хавфдан айириб.
Сўнгра чопди дашт узра озод,
Қонга ботиб лунжлари, тиши.
Тонг отарда қайтди ортига
Қафасдаги бўрининг туши.


©Нажмиддин Эрматов
Баҳром Ирзаев билан танишганимизга 4 йилдан ошди чоғи. Шу йиллар мобайнида акадан кўп нарсаларни ўргандим ва бу ўқиса ўзлаштириладан нарсалар эмас эди.
Ўтган давр мобайнида илмий ишга чоғланган, номзодлик, докторлик даражасини олган кўплаб олимларни кўрдим. Уларнинг аксари “номзодлик, докторлик қилсам, дарс ўтсам ойлигимга шунча устама қўшилади”, деган қарашлар билан андармон. Илмга шахсий манфаатсиз қарагани, аттангки оз. Баҳром акада бирон марта бундай ёндошувни эшитмадим, сезмадим. Нима қилса шу элнинг, миллатнинг ўмганини кўтариш пайида юрганини кўрдим, жадидлардан мерос гап: юртни “тенглар ичра тенг кўриш” орзусида ёнганига гувоҳ бўлдим.
Бир қарасанг архив титкилайди, бир қарасанг архивлардан топганини элга улашиш пайида бўлади. Юз йил муқаддам босқинчилар ва сотқинлар қўлида ўлган 20 яшар қизнинг қисматини кўкайи куйиб гапиради, Баҳром Ирзаев деган ватандоши борлигини ўйлаб ҳам кўрмаган олис юртдаги мусофир қавмининг қийинчиликларидан изтироб чекади, ҳали туғилмаган келгуси авлод учун ёруғ ва умидли хаёллар суради...
Баҳром ака, тувилди кун қутли бўлсин. Сиздай ойдинларимиз, шукрки оз эмас, илоҳим, янада кўп бўлсин!


https://hottg.com/Najmiddin_Ermatov
Баҳром Ирзаевга

Арғумоқ кетган сўқмоқ,
Заминга чўкиб борар.
Уюрдан айри қулун,
Жавдираб ўтиб борар.
Киприклари қилқалам,
Сиёҳин тўкиб борар,
Тушовин узган исён,
Етовчи юрак бунда.

Аср ошган арчанинг
Шохларида кўк томчи,
Сояси турғун эмас,
Бу беш кунлик алдамчи—
Тўнглаган ёши дарак,
Эй, қулуним, чопсанг-чи,
На қўноқ мадор бўлар,
На замон тиргак бунда.

Кўк бўрин ёлин ўпган
Шамолларга қулоқ сол.
Эртакка кўчган чиннинг
Шу йўлларда изи бор.
Мутега кўп суянма,
Атагани ҳўл рўмол.
Ҳақ на даркор бундайга,
На жони ҳалак бунда.

Байловга кўникканнинг,
Жони-да ширин келар.
Бир жойга тўплаётган,
Моли-да ширин келар.
Бошини қумга суққан,
Ҳоли-да ширин келар.
Эли ялқов келар ва
На подшо сергак бунда.

Ҳайқириб кет тоғларни,
Зир титратсин кишновинг.
Ҳайқиравер қашқирлар,
Бузгунича қуршовин,
Ҳайқиравер айғирлар,
Узгунича тушовин—
Ўзинг ҳақ деб кетмасанг,
Келмагай дарак бунда.

Итларга талаш тушган
Карвонни топмагунча,
Алпларинг ютиб ётган
Зиндонни топмагунча,
Эгасиз бадар кетган,
Туронни топмагунча,
Ўзингни йўлларга сол,
Қолмоқ не керак бунда?...

03.2021

https://hottg.com/Najmiddin_Ermatov
HTML Embed Code:
2024/05/17 01:33:43
Back to Top