TG Telegram Group Link
Channel: Ҳусниддин Мирзалиев
Back to Bottom
Манзилни билганлар фикрларни каментда қолдиринг, дейин десам камент ҳам очилмаган. Ўзимиздаям ажойиб манзарали жойлар тўлиб ётибди аслида. Ҳа деганда вит этиб четга чопавермай, ўзимизни жойларни айланиб чиқинг аввал, ўта чиройли юртимиз бор...

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Термизга етиб келдик. Сурхондарёга кириб келишимиз билан бир нарса эътиборимни қаттиқ тортди. Бу ердаги ҳайдовчиларнинг маданияти, бутун Ўзбекистондагиларга дарс берар даражада. Пойтахтдаям бунчалик тартиб билан юришмайди. Ўрнак олса арзийди.

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Укалар билан Термизда меҳмон бўлиб қайтдик. Йўл-йўлакай табиатини томоша қилиб кетдик. Алоҳида табиати ҳақида гапирадиган бўлсак, воҳа томонларда аҳолининг асосий қисми ичимлик сувидан азият чекмоқда, лекин ўша жойларга яхши қаралса тоғлари Швейцарияникидан қолишмайди. Жуда ажойиб, йўлда бир соат нари бери антена ҳам чиқмас экан ома. Туристларни кўпроқ жалб қилса бўладиган қирралари бор экан...

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Хоҳласанг келишинг мумкин, деган жойга эмас. Албатта келгин сени кутаман, деган жойга боринг. Иккисини адаштириб қўйманг, улар ҳар хил нарсалар...

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Ютубдаям контент қиламан деб юрганлар бўлса, энди газини босадиган вақтлар келди. Бир яқинимни ёзишича (7 соат олдинги хабар экан). Яқин орада Ўзбек ютуберлари учун ҳам монетизация ёқилиши кутилмоқда экан. Бу дегани бизгаям просмотрларга пул тўлашни бошлашаркан.

Тўғрида биз одаммасми нима?

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Агар ҳар ойда $10 000 топсангиз, қаерда қандай яшайсиз?

🇰🇬 Бишкек —  Сиз бу ерда маҳаллий олигарх бўласиз. Ҳеч нарса чекланмаган. Ҳатто дўстларингизга ҳам спонсор бўласиз.
🇺🇿 Тошкент — оддий халқ орасида қирол бўласиз. Ҳамма нарса сизга очиқ… лекин тез зерикиб қоласиз.
🇰🇿 Астана — пул кўп, аммо қизиқарли вариантлар кам.
🇷🇺 Москва — яшаш мумкин, лекин узоқ қолманг.
🇹🇭 Бангкок — ҳаёт, завқ, массаж, мевалар, денгиз — $10 билан ҳатто захира ҳам қолади!
🇦🇪 Дубай — қашшоқ эмассиз, аммо кўзга кўринмайсиз.
🇩🇪 Берлин — яхши яшайсиз... агар солиқларни ҳисобга олмасак.
🇰🇷 Сеул — етади, лекин барибир «хорижлик» статусидан қочолмайсиз.
🇯🇵 Токио — қулай яшайсиз, аммо обрў учун бироз етмайди.
🇹🇷 Истанбул — тинч-тотув яшаш мумкин. Лекин маҳаллий муаммоларга аралашманг — бошингиз оғриб қолади.
🇫🇷Париж — ҳамма нарса бор, лекин ҳашаматни унутинг.
🇬🇧 Лондон — ўртача ҳаёт
🇺🇸 Нью-Йорк — яшаш мумкин... лекин марказда эмас.

Манба: Жахонгир Латипов

Насиб бўса шунақа даражага чиқсам ҳам Олмалиқда қоламан. Газ-пази билан қўшиб севаманэ!

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Кўриб турганингиздаги чироқлар рўпарамдаги дом подездларидаги ёниб турган чироқлар. Расмни кундузги 17:34 да олгандим. Гап қўшниларимнинг лаёқатсизлиги ёки бошқа масалада эмас. Бошқа ажойиб воқеа яширинган бу сурат остида.

Подездимда ёши 70 дан ошган бир отахон бор, умрлари узоқ бўлсин. Ҳар мени кўрганида поездимиз чироғини эрта тонгда ўчириш фақат унга қолганини, бошқаларни иши йўқлигидан нолигани-нолиган. Охири вазият шунга бориб тақалдики, имкон даражасида у кишига оғирлик тушмасин деб, тонгдан чиқиб ўчиришга ҳаракат қиладиган бўлдим. Ҳозирги кунга келиб бу муаммони менга айтмай қўйдилар, лекин энди ўзим қолганларни кузатадиган бўлдим. Расмда кўриб турган подезддагилар умри бино бўлиб чироқларга эътибор беришмайди. Қўшни отахонни улар билан ҳечам иши йўқ. Туну-кун ёниқ. энди мени жаҳлим чиқяпти, қўшни бобойни эса кўнгли тўқ. Чунки бизни подездда чироқ вақтида ёниб, вақтида ўчмоқда.

Бекорга шундай катта бўлган Темурийлар салтанати тезгина парчаланиб йўқ бўлиб кетмади. Бекорга бизни тарқоқ хонликларимизни осонгина босиб олиб, собиқ иттифоқ тузиб олишмади. Бу нарсалар қон-қонимизга сингиб кетган кўринади. Қўшни домдагилар нима бўлса бўлишсин, зато бизни подезд тинч бўлса бўлди. Тарихда қайта-қайта қилган хатоларимизни келажакда такрорламайлик дейманда...

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Ўзбекистон ҳудудлари кесимида паловга ишлатиладиган маҳсулотларнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Р. — 96 700 сўм
Андижон вилояти — 103 286 сўм
Бухоро вилояти — 106 622 сўм
Жиззах вилояти — 108 171 сўм
Қашқадарё вилояти — 108 823 сўм
Навоий вилояти — 107 362 сўм
Наманган вилояти — 107 471 сўм
Самарқанд вилояти — 110 047 сўм
Сурхондарё вилояти — 108 342 сўм
Сирдарё вилояти — 103 455 сўм
Тошкент вилояти — 110 684 сўм
Фарғона вилояти — 113 506 сўм
Хоразм вилояти — 103 979 сўм
Тошкент шаҳри — 114 555 сўм.

Бизи чойхоналарда 300 мингдан баландку чойхона оши, вай мазгилар билиниб қолдию, шу жойига. Ҳалиям бир қўлда бештагина бармоғимиз бор, бўмаса тиқилиб нафас ўтмай қолардия. Кунингиз ўта хайрли ва барокотли ўтсин!

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Менимча тарихда биринчи марта футболда 0:0 ҳисоби нурсиз эмас, нурли дуранг деб аталадиган бўлди.

Биз жаҳон чемпионатидамиз, баракалла йигитлар!

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Қадри баланд Қадрдонлар!  Барчангизни бугунги Қурбон Ҳайити муносабати билан чин дилдан муборакбод этаман! Аллох уйингизга нур, дардингизга хузур, оилангизга бахт, умрингизга вақт, ишларингизда омад, чўнтагингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-биримизга ишонч, дастурхонимизга барокат, чехрамизга кулгу, ибодатларимизда бардавомлик ато этсин!
Аллохим Сизни ўзига яқин бандалар қаторида айласин, Куръбон Хайитингиз муборак бўлсин! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Барака топгурлар жуда креотив ёндашишибди...

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Яна битта кеб қолди, узр-а?!🤓🤲

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"

Қозоғистон термаси матбуот котиби Ермухаммед Маулен мамлакати бош жамоаси Беларусга мағлуб бўлган пайтида Ўзбекистон термасининг жаҳон чемпионатига чиққани ҳақида гапирди.
"Беларусга қарши ўртоқлик ўйинининг 31-дақиқаси, биз 0:2 ҳисобида мағлуб бўляпмиз. Ғалати хатолар қиляпмиз. Стадионда ўтирар эканман на кулишни, на йиғлашни биламан. Менимча кулиш керак, чунки бу йиғлагандан кўра яхшироқ. Чунки Сизларга янгилигим бор: Ўзбекистон термаси жаҳон чемпионатига йўлланма олди, мундиалга! Ўзбек оғаларни табриклайман. Энди эса солиштириб кўришингиз мумкин: бизнинг футбол қаерда-ю, ўзбек футболи қаерда? Бир марта подкастда айтгандим, нега бизникилар ўзбек футболи биздан ўтиб кетганини тан олгимиз келмайди? Ўзингизга ҳулосалар чиқаришингиз мумкин, биз Беларусга 0:2 ҳисобида мағлуб бўляпмиз, Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқмоқда. Фикримча, термамиздаги бирорта футболчи гол уришни истамаяпти. Бунга қандай чидаш мумкин? Бўлди, Ўзбекистонга кўчиб кетаман", - деб ёзади Маулен.

Беларусь - Қозоғистон баҳси 4:1 ҳисобида якунланди. Ўзбекистон термаси эса БАА майдонида дуранг қайд этиб, 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги ўйин олдидан касса олдида тўшак қилиб ётвоганлар ҳақида реал фикр бор. Э барака топгур бола-чақанга, ота-онанга қара бориб. Онангни тизза бўғимлари оғриётгандир, отангни бели. Чиқиб бўлдикку, жаҳон чемпионатига ахир. Ҳамма нарсада меёр бўлиши керак, ортиқча фанатизм бу касаллик.

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Баъзан кинолардагидек ҳеч ким йўқ жойга бориб, бор овоз билан бақириб ғуборларни чиқарворгинг келаркан. Ҳамма жойда қурилиш, ривожланиш бақирганиям жой топилмаяпти...

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Ростан 38 млн фақат сон эмас, сифатга кўча бошлади. Спорт, туризм, ташқи савдо, ривожланиш, ҳар жабхада олдинлаяпмиз кўз тегмасин. Келаси йил насиб бўлса Американи забт этишга уруниб кўрамиз. Албатта вақт ўз сўзини айта бошлади. 34 йиллик мустақиллик шунчаки рақам эмаслигини футболчиларимиз эслатиб қўйишди. Доим Ўзбекистон тенгдир Ўзбекистонга дейдиган амакиваччам, Қатар устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин қўнғироқ қилиб, ука мен ўзимизни ўйинларни кузатмай қўйган эканман. Шомуродовни голини қара, евро стандарт деворди. Ҳамма томонда янгилик, ҳамма ёқ ривожланиш, ўсиш. Энди ётишда бир ўйлаб кўриб, эртадан ўзингизни ҳаётингизда ҳам майда деталларни бўлсада ўзгартиришга уруниб кўринг. Ҳаммамиз шундай ҳаракат қилсак, бизи эплаб бўмай кетади, насиб.

Яна бир бор, мундиал муборак азизлар!

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон сиёсатига қизиқадиганлар, фақат тўғрисини айтинг. Охирги икки кун ичида бир марта бўсаям Зелинскийни эсладиларизми йўқми? Тўғрида оёқ қайилиб кетган пайт, тирноқ сингани ҳаёлга келармиди, ахир...

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
Кўриб турганингиз монтаж, шантаж қилинган тўлов ҳақидаги скрин ҳисобланади. Битта аққли юборибди, тўлов қилдик рекламамизни жойлаб беринг деб. Админжонлар, қаймоқжонлар — шунақа скринларга эътиборли бўламиз. Ёзувлар ярми русча, ярми лотинча аралаш бўлиб қолган. Менимча янги машенниклардан бу укамиз. Яхшиси кликдан, "отчёт по карте" деган жойини ёқиб қўйинг. Ойига икки минг сўм олади. Кирди чиқдини кўрсатиб туради. Пайзимизи берсина...😁

hottg.com/Husniddin_Mirzaliyev
HTML Embed Code:
2025/06/28 15:01:06
Back to Top