❓Қайси беморнинг уйда, қайси бири шифохонада даволанишини ким ҳал қилади?
➖ Тошкент шаҳрида мавжуд 64 та поликлиникада эпид гуруҳлар тузилган. Унинг таркибидиа оилавий шифокор, инфекционист, эпидемиолог бор. Мана шу учта шахсдан иборат эпид гуруҳ жойларга бориб, вазиятни ўрганиб, хулоса қилади. Улар беморни ё уйда даволаниш учун қолдириш ёки унинг касаллиги оғирлигига қараб касалхонага ётқизиш масаласини ҳал қилади. Тез тиббий ёрдам бригадасини чақириб, шифохонага ётқизиш чорасини кўради.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ўзбекистонда коронавирус тести захираси борми? Қанчага етади?
➖ Ҳозир юртимизда 1 млн тест мавжуд. Бу захира янгиланиб бораверади.
〰️〰️〰️〰️〰️
🧪 «Фуқаролар ўзларида коронавирус белгиларини сезмаётган бўлса, ўз-ўзича бориб тест топшириш керак эмас. Аҳолидан илтимос қиламан, тест биринчи навбатда беморлардан, карантиндаги фуқаролардан ва клиник белгилари бор шахслардан олинади. Ундан кейин бошқа аҳоли қатламларидан».
Баҳодир Юсупалиев, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари
@koronavirusinfouz
>>Click here to continue<<