TG Telegram Group Link
Channel: Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Back to Bottom
#Халқаро_ҳамкорлик

Хорижлик делегация вакиллари Чилонзор туманидаги 39-сонли Оилавий поликлиника фаолиятини ўрганди


Туманимиздаги 39-сонли Оилавий поликлиникага Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳридан бир гуруҳ соҳа мутахассислари келиб, поликлиника фаолияти билан танишишди.

Улар поликлиникада аҳоли ва шифокорлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди, кўрсатилаётган тиббий хизмат фаолияти бўйича ўзаро тажрибалар алмашинди, фикр мулоҳазалар билдирилди.

Олмаотадаги 36-сонли шаҳар поликлиникаси бош шифокори Тошкент шаҳридаги Оилавий поликлиникалар бош шифокорлари жамоасига “Оилавий поликлиника: Қозоғистон тажрибаси“ мавзусидаги тақдимотни намойиш этди.

Тақдимот қизиқарли савол ва жавобларга бой бўлди.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Хабар берганимиздек, Чилонзор туманидаги мактаблар битирувчилари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйинининг Чилонзор тумани ҳокими кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

👉👉👉 Мусобақа жараёнлари ОАВларида кенг ёритилди

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Тарғибот_тадбири

Нуронийлар тарғибот тадбирлари ўтказмоқда

"Нуронийлар" кенгашининг Чилонзор тумани бўлими мутасаддилари ва фаол нуронийлар томонидан маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, "Баҳористон" ва "Бектўпи" маҳаллаларида ўтказилган тадбирларда ҳам нуронийларимиз оилавий ажримларнинг олдини олиш, нуронийларнинг ёшлар тарбиясига масъуллигини ошириш, якка-ёлғиз яшовчи қариялар ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш муҳимлиги каби йўналишларда тарғибот ишларини олиб бордилар.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шахмат_фестивали

Бугунги кунда болаларни ҳар жиҳатдан онгли ва етук қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада шахмат-шашка ўйинлари болада синчковлик, ҳар бир ҳаракатга, қилинаётган ишга онгли ёндашиш, таҳлил қилиб, энг маъқул йўлни танлаш каби кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилади.

Шу жиҳатларни эътиборга олиб туманимизнинг мактабгача таълим ташкилотларида ҳам болажонлар ўртасида шахмат мусобақалари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан куни кеча туманимизда жойлашган 284-сонли МТТда "Шахмат фестивали" ўтказилди.

Болажонларнинг айримлари шахматни катталардек ўйнади. Баъзи кичкинтойлар эса ўйининг тартиб-қоидаларини ўрганиб, қизиқиш билан шахмат доналарини суришни бошлади.

Болажонларимизнинг интеллектуал салоҳиётини оширишга хизмат қиладиган бундай фестивалларнинг ўтказилиши ота-оналарни ҳам мамнун қилмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюриб, жамоат хавфсизлиги ва спорт соҳаларидаги янги объектлар ҳамда маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Яккасарайский и Яшнабадский районы столицы, где ознакомится с новыми объектами в сферах общественной безопасности и спорта, а также проводимой созидательной работой в махаллях.

Facebook|Instagram|X
Forwarded from Toshkentdan gapiramiz...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
HTML Embed Code:
2024/06/07 09:20:39
Back to Top