TG Telegram Group Link
Channel: Azamat Akbar | Lektorium
Back to Bottom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитой тилини ўрганамиз, жуда ҳам осон экан.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Кўп йиллар давомида бош муҳаррири бўлганим J-FLTAL журналининг янги сони ҳам бугун чиқди.

Ушбу сонда 2023 йили ноябрь ойида ЖДПУда ўтказилган халқаро FLTAL конференциясидан танланган мақолалар ҳамда чет эллик тилшуносларнинг дискурс, амалий тилшунослик, методология, замонавий педагогика ва социолингвистикага бағишланган илмий ишлари жамланган. Ҳамма мақолалар инглиз тилида ва APA форматда.

Тез кунларда журналнинг янги сони учун Call for Papers (CfP) эълон қиламан. Айтганча, журналда мақола чиқариш конференциямиз сингари БEПУЛ. Олим ҳам фикрларини жамлаб мақола ёзсин ҳамда пул тўласин?!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Берилган саволнинг жавоби оддий ва лўнда эди, кунлик жавобларимиздек…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳Дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири, Хитойдаги Яси автомагистрали.

У тоғлар ва бир нечта сейсмик зоналардан ўтади ва унинг баъзи участкалари шунчалик баландки, ўша йўлни “самовий" деб аташади.

Бизнинг муҳандислик ва транспорт ОТМлари бирлашиб бунинг бир метрини ҳам қуролмаса керак. Оддий текисликдаги Тошкент- Самарқанд янги трассаси мана 6 йилдан бери бошлангани ҳам эмас.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Француз рассоми Анри Эмиль Руссонинг "Саҳродаги араб отлиқлари" сурати.

Суратда Умавийлар халифалигининг Хуросон вилояти ҳокими ва араб қўшинлари Хуросон корпуси қўмондони Қутайба ибн Муслим тасвирланган.

Расмдаги ҳодисалар Фарғона водийсидаги жараёнлар ҳақида, у ерда араб армияси ислом динининг минтақада ёйилиши учун кураш олиб боради, Қутайба ва унинг мулозимлари атрофида иккита жуда кам учрайдиган ва қадимий зотли Тази* (този) итларни ҳам кўришимиз мумкин.

Қутайба ибн Муслим (668-715) - ҳозирги Ироқ ҳудудидаги Басра шаҳрида туғилган, Умавийлар халифалигининг Ўрта Осиёга юришларининг ташаббускори ва ташкилотчиси, 704 йилда Хуросонга ҳоким этиб тайинланган.

Қутайба ибн Муслим Мовароуннаҳр (Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудуди, қисман Қозоғистон ва Қирғизистон) босиб олади, босиб олиш даврида Кеш ва Бухоро шаҳарлари, 712 йилда Хоразм ва Самарқанд, 713 йилда Шош (Тошкент), 714 йилда Фарғона водийсини ҳам босиб олади ва Тан империяси қўшини ҳам мағлуб этилади, бу билан Қашғарни (ҳозирги Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони) ва Синдни (Покистоннинг ҳозирги вилоятларидан бири) эгаллаб олади.

*Тази итларнинг энг қадимий зотларидан бири бўлиб, ҳозирги Қозоғистон ҳудудида туркий кўчманчилар томонидан етиштирилади, у ўзининг юқори чидамлилиги туфайли чўлда ўлжа овлари учун етиштирилади.
Билсак ҳам нима ўзгарарди…
ТАШКИЛОТДА НИЗО КЕЛИБ ЧИҚИШИНИНГ АСОСИЙ САБАБЛАРИ:

1. Қўполлик, беандишалик.

2. Илтифотсизлик, ҳурматсизлик. Ўзини тута билмаслик.

3. Кўролмаслик, ҳасад қилиш.

4. Ҳуқуқ, бурч ва ваколатларни нотўғри тақсимлаш.

5. Рағбатлантиришда ва ютуқларни бўлишишда адолатсизликка йўл қўйиш.
Ходимларни бошқаришнинг асоси аслида ЭРКИНЛИК ва ҲИСОБОТ ўртасида мувозанат топиш!
Агар сиз ёлғонни етарлича узоқ, баланд овозда ва тез-тез гапирсангиз, одамлар бунга ишонишади. Одамларни ёлғонга ишонтиришнинг сири ёлғонни қайта-қайта такрорлашдир. Шунчаки такрор, такрор ва яна такрор айтиш.

© Адолф Гитлер

П.С. Ўрганиб қолдик ёлғонларга ҳам…
Ақлнинг ифлосланиши

Сизнинг оилангиз, маданиятингиз, дўстларингиз, ишингиз, хар бир кўрган кинофилм, ким биландир ўтказган хар бир суҳбатингиз - сизни нерв тизимингизда из қолдиради.

Бу каби кўпдан кўп элементлар сизни кимлигингизни шакллантиради ва ким бўлишингизга таъсир қилади!

Шу сабаб, ким билан суҳбат қилишимиз, нима кўришимизга эътиборлироқ бўлайлик! Энди бизнинг баъзи ташкилот ёки университетларни бошқариб турган мияси эскирган раҳбарнинг қўл остидаги жамосини “ривожланиш” савиясини тушуновуринг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Чикаго университети профессори Жон Миршаймер: “Гап шундаки, руслар энди украиналиклардан ҳал қилувчи устунликка эга. Ва вақт ўтиши билан бу тенденция камаймайди, ошади. Ғарб бу мувозанатни тузатиш учун ҳеч нарса қила олмайди. Украиналиклар ҳалокатга маҳкум.”

П.С. Сўнгги 2 ҳафтадир Ғарбдан келадиган хабарларда бунақа фикрлар кўпаймоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкентда IT вазири CNN мухбири Ричард Кестга қисқа интервью берган. Саволларга берилган жавобларни 10 баллдан 5 қилиб баҳоладим. Мухбир савол бериб умуман бошқа жавоб кутганди, вазир шаблон жавоблардан фойдаланди, нимадир яшираётгани сезилди, буни чет элликлар ҳам сезади. Ричард катта горонарни олиб кетади, лекин шубҳалар қолади. Ютуғимиз эса миллий овқатимиз палов яна бир бор танилди.
Олтин бўлсам, қийматимни ҳар ким ҳам билар. Мен бир оддий темир бўлайинки, қийматимни фақат англаган билсин!

©️Шамсиддин ТАБРИЗИЙ
Талмудда қизиқ бир маълумотни ўқиб қолдим.

Бобил минорасини қуриш пайтида, одамлар ўзларининг кучлари ва ғурурларини намойиш қилиб, дунё мўъжизасини яратишга қарор қилишади. Афсонага кўра, Худо уларни нафақат "чалкаш тиллар" билан жазолайди, балки уларнинг учдан бир қисмини маймунга айлантиради, шу тариқа уларда маймун одамдан келиб чиққан деган “эволюцион жараён” тушунчаси бор.


Таврот ва Талмуд

Яҳудийлар яҳудийликнинг икки амр манбасини бир-биридан ажратдилар:

1. Ёзма амрлар.
2. Оғзаки амрлар.


Яҳудийлар муқаддас деб ҳисоблайдиган китоблари Тора (Таврот) ва Талмуд деб аталиб, иккига бўлинади. Биринчиси ёзма амрларни, иккинчиси оғзаки амрларни ўз ичига олади, дейишади.

Тора китобига насронийлар Аҳд-и Атик деб ном бердилар. Яҳудийлар Торани уч қисмга бўлганлар:

1. Тора, яъни Таврот.
2. Навиим, яъни Пайғамбарлар.
3. Катубим, яъни китоблар.

Бу уч қисмнинг ибронийча бош ҳарфларини бирлаштириб, Тора деган номни келтириб чиқардилар. Навиим икки қисмдир, илк пайғамбарлар тўрт китоб, сўнгги пайғамбарлар ўн беш китобдир. Катубим, яъни китоблар эса, яҳудийларга кўра ўн бир, насронийларга кўра ўн беш китобдир.

Яҳудийлар Таврот номини берган беш китобнинг Аллоҳу таоло тарафидан Мусо алайҳиссаломга юборилганлигига ишонмоқдалар.

Бу беш китоб Таквин, Хуруж, Левиликлар, Адад, Тасния.
Афсуски, кўп нашрлар илмга ҳам, жамиятга ҳам хизмат қилмайди! Хўш, бизга бу нашрлар ва университетлардаги рейтинг асосидаги танлов ҳақиқатдан ҳам керакми?

Бизга теккан касалик, олдин пахта билан “приписка” қилишарди, мана энди ойлик олганда, қоғозда ҳамма Америка даражасидаги профессор-ўқитувчи, лекин дунё рейтингида эса уруш билан вайрон бўлган Фаластин жой олган кучли 1000 таликда биз йўқ. Замонавий “Совет даври”.
Америка ёки Кореянинг вазирларию зиёлилари ковбой қиёфати ёки ханбук киймаса ҳам бутун дунё ёшлари ўшаларнинг урф-одатларига тақлид қилишади.

Бизда нимагадир шу тескари эффект беради, “сунъий ватанпарвар”лар жуда кўпайиб қолган, демак масала дўппи билан эмас, уни кийган одам билан боғлиқ. Бу кетишда аниқ ёшларда дўппига нисбатан аллергия пайдо бўлади…масалан дўппили порахўр, қаллоб, амалдор ва ҳоказолар…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда шу видеони кўриб қолдим. Аслида бу аёл амалдорми йўқми билмайман, лекин мард бўлиб қизининг бизнеси ҳақида айтибди. Браво! Буни бизга пашшадек таъсири ҳам йўқ, бундан ҳам катта муаммоларимиз бор, буни олиб чиқишга эса “дух” керак.

Оддий диссертация ёзиб бериш камида 15.000$. Жамиятимизда бепул нарсани ўзи қолдими? Қабр танлаш пул, мактабларда ремонт учун пул йиғилади, тендерлар пул, бюджет пуллари талон-тарож қилинса, давлатга копейка солиқ/бож тўламайдиган олигархлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Оддий эксперимент, “фразеология” сўзи билан бошланадиган 200 кишининг диссертацияси 1-2 кишига бориб тақалади, яъни бир киши ёзади, 200 киши доктор наук бўлади.
HTML Embed Code:
2024/05/05 09:05:52
Back to Top