TG Telegram Group Link
Channel: Асанов формати
Back to Bottom
Пойтахт марказида InfinBANK’нинг янги офиси иш бошлади

Тошкент шаҳри марказида InfinBANK’нинг янги олти қаватли биноси фойдаланишга топширилди. Биринчи қаватида операцион бўлим жойлашган. Бўлим икки қисмга – юридик ва жисмоний шахсларга алоҳида хизмат кўрсатиш бурчакларига ажратилган бўлиб, бинода барча қулайликлар мавжуд. Жумладан, замонавий мажлислар зали, ички ресторан, банк ходимлари учун дам олиш бурчаклари ва ҳ.к.

Янги офисда ишлар open space муҳитида юритилади. Яъни бўлимлар алоҳида кабинетларга ажратилмаган, ходимлар ҳеч қандай тўсиқсиз ўзаро мулоқотда бўлишади, раҳбарият эса иш жараёнини бевосита назорат қилиб бориш имконига эга бўлади.

Маълум қилинишича, InfinBANK нафақат иш услубини, офислар дизайнини ўзгартирган, балки мижозларга хизмат кўрсатиш доирасини ҳам анча кенгайтиришга муваффақ бўлган.

Реклама
Қочганимга тутилганим ҳақида

Интернет-журналистикага кириб келиб, хабар ёзишдан бошлаганман (ҳамма қатори). Аммо бу иш менга кўп ноқулайлик туғдирарди: доим тезкор бўлишга ҳаракат қилиш керак (бўлмаса янгилик актуаллигини йўқотади ёки кимдир биринчи ёзиб қўяди), тадбирларда юриб, саволлар бериш, суҳбат ва интервьюлар қилиш керак, инсайдерлар топиб, контакт ўрнатиб, алоқада бўлиб туриш керак. Унча-мунчага ижтимоий контактга киришни хоҳламайдиган мендай одамовига бу оғир қийноқ эди, натижада хоҳишсиз ишлардим. Ёки ишни ёмон бажарардим.

Мен шундай ишни орзу қилардим — шошилмаай, бемалоол, ўйлаб, хоҳлаган нарсамни ёзиб, хоҳламаган мажбуриятларсиз, нотаниш одамлар билан алоқага киришмай, хонадан чиқмай ишласам, хоҳлаганда ишлаб, хоҳлаганда дам олиб дегандай. Орзуга айб йўқ экан десам, жуда анъанавий шаблон гап бўлиб қолади, лекин бошқа гап хаёлимга келмади.

Шунга таҳлилий журналистикага ўтишга қарор қилдим — асосийси, мен севган илм-фан билан боғлиқ, иннайкейин, кабинетда ўтириб таҳлил қиласан, шошилмай ёзасан, тезкорлик талаби йўқ, контактлар кам. Деб ўйлардим. Аммо янги муаммо чиқди: таҳлил бўлими бошлиғи сифатида колумнист ва эксперт қидирасан, улар билан келишасан, мажлислар ўтказасан, ойлик режалар тузасан, ишни назорат қиласан. Хуллас, бошқарув ва ташкилотчилик керак бўлди. Буям ёқмади. Ташкилотчилик, нетворкинг минимум талаб қилинадиган соҳаларга ўтдим — блогинг, экспертлик; илм-фанга қайтдим.

Лекин бу соҳалар ҳам мен хоҳлагандай "тинч" эмас экан. Блогер сифатида тадбир ва турларда юрасан (ижтимоий контакт), эксперт сифатида ҳар ҳафта янги одамлар билан учрашасан, маъруза қиласан, тренинг ўтасан, савол-жавоб қиласан, йиғилиш ва тадбирларда юрасан. Мен учун энг оғири — карьера юриши учун тадбирлардан ташқариям алоқа ўрнатиш, суҳбатлашиш, танишиш, ёзишиш керак, бўлмаса биров сени танимайди, чеккада қолиб кетасан. Хуллас, фаол бўлиш керак.

Илм-фан эса (ҳали Ўзбекистонга тўлиқ кириб келмаган замонавий кўринишида) мен қочган барча амалиётларни талаб этади. Аввало, бугун фан жамоасиз бўлмайди — жамоа тузасан (ёки жамоага қўшиласан), бу эса яна ташкилотчилик, нетворкинг, ижтимоий контакт, сон-саноқсиз йиғилиш, фикр алмашиш дегани.

Иккинчидан, тадқиқотни кабинетда ўтириб қилиб бўлмайди. Шу кунларда бир тадқиқот устида ишлаяпман, у жуда кўп ижтимоий контакт ва ташкилотчиликни талаб қилади: керакли жойларга қўнғироқ қилиб/ёзиб, керакли ахборотни сўраяпман, эксперт ва мутахассислар билан жонли интервьюлар қиляпман, интервью учун албатта уларни топиб, контакт ўрнатиб, гаплашиб, келишиб олиш керак. Хуллас, тадқиқот бош-оёқ ижтимоий контакт ва ташкилотчиликдан иборат.

Ниҳоят, тадқиқотингни кўрсатиш учун ҳам фаол бўлиш керак: ҳамкасбларга юбориб ёки улар билан суҳбатлашиб, фикрини олиш, конференцияларда презентация қилиш, алоқалар ўрнатиш, тадқиқотни чоп этиш ва давом эттириш учун журналлар, конференциялар, университетлар билан алоқага киришиш.

Хуллас, мен севган соҳаларда ва, хулосам бўйича, исталган соҳада муваффақиятга эришиш учун фаол бўлиш керак. Хонадан чиқмай, интернет титкилаб, сифатли журналистика, блоггинг, экспертиза ва фан қилиб бўлмайди; мабодо сифатли бўлсаям, уни танитиш ва давом эттириш учун яна ҳаракат қилиш керак. Хуллас, фаол бўлиш керак экан. Бугунги дунё — социофобларнинг жаҳаннами.

UPD: бир психолог ҳамкасбимиз аниқлик киритди — мен социофоб эмас, интроверт эканман. Социофоб ҳамма жойда интроверт деб ўқилсин.

@AsanovEldar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки ҳафталик дамдан сўнг Qurultoy қайтди. Мавсумни саломдан бошлашга қарор қилдик. Мавзуимиз — ўзбекларда мулоқот маданияти, саломлашиш, қасам ичиш, турли ижтимоий алоқалар, исм қўйиш ва ҳ.к. Меҳмонимиз — этнограф олим, PhD Набижон Нарзиев.

Линк бу ерда.

@AsanovEldar
Форс клавиатурасининг қулайликларини кашф қиляпман. Ўзим билмаган ҳолда.

Анча олдин ниманидир қидираётиб, ق тугмасини босишда shift'ни қўйвориш эсимдан чиқибди, натижада ق ўрнига ريال чиқиб келди.

Ўқиёлмай, нима экан деб ўтирган бўлсангиз, риёл дегани. Риёл эса Эроннинг валютаси.

Лекин, қизиғи, Google'да ريال деб қидирув берсангиз, пул бирлиги эмас, "Реал Мадрид" чиқиб келади (иккови бир хил ёзилади чунки). Эронда "Реал" риёлдан машҳурроқ шекилли.

@AsanovEldar
Дўстим Михаил Магиддан яна бир яхши аналитика. Исроил—Эрон зиддиятига бағишланган. Олдинроқ яна бир мақоласи чиққанди.

Матннинг қисқача моҳияти: Байденга уруш керакмас, катта уруш сайловда мағлубиятга олиб келиши мумкин; Эронга уруш керакмас, ички зиддиятлари тиқилиб ётибди; уруш Биби Нетаньяхуга керак. Ғазо мавзуси кун тартибидан қола бошлаганига, ҲАМАСни енга олмаётганига янги ғалабаларга эришиш, аҳолини сафарбар қилиш ва ҳокимиятдан кетмаслик учун атайлаб Эроннинг Суриядаги консуллигига ҳужум қилди. Бу уруш келтириб чиқариш учун қилинган провокация эди.

Аммо Эроннинг жавобидан сўнг Исроил қийин вазиятда қолди. Битта ҳужумни қайтаришга млрд доллар кетди, доимий ҳужумларни қайтариш, катта урушга кириш қанчага тушади? Иқтисод издан чиқса, аҳолининг кайфияти қанақа бўлади? Вашингтон икки тарафни тинчита олмаса, уруш кенгайиб кетиб, қўшни давлатларни қамраб олиши мумкин. Шунга Байден Бибини шаштидан қайтаришга уринмоқда.

Исроил Эронга жавоб зарбаси беришидан олдин ёзилгани боис бу факт унда акс этмаган.

Михаил Магид. Байден пригрозил Нетаньяху снарядным голодом

@AsanovEldar
Асанов формати
Дўстим Михаил Магиддан яна бир яхши аналитика. Исроил—Эрон зиддиятига бағишланган. Олдинроқ яна бир мақоласи чиққанди. Матннинг қисқача моҳияти: Байденга уруш керакмас, катта уруш сайловда мағлубиятга олиб келиши мумкин; Эронга уруш керакмас, ички зиддиятлари…
Бир нарсага эътибор беринг: Эрон империал лойиҳасига қарши Исроил коалициясида, АҚШдан ташқари, араб давлатлариям бор. Булар — Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Иордания, Марокаш. Ваҳоланки, дунёни дин призмаси орқали кўрадиган публицистлар ва фаоллар Исроил—Фаластин қарама-қаршилигини яҳудий-мусулмон ёки яҳудий-араб зиддияти қилиб кўрсатишга уринади.

Аслида ундай эмас. Нега ундай эмас. Яна Клаузевицни эслаймиз. Геосиёсат моҳиятан геоиқтисоддир. Иқтисодий манфаатлар, ресурс учун кураш сиёсатнинг асосини ташкил қилиб келган. Ҳис-туйғу оммани жунбушга келтириш ва сафарбар қилиш инструменти холос.

Араб давлатлари анчадан буён Исроил билан келишишга ҳаракат қилиб келмоқда, бу эса Эроннинг манфаатларига зид келади. ҲАМАСнинг ҳужуми ҳам Эроннинг ундови билан шу бирлашувга қарши провокация сифатида уюштирилган эди.

Бу ўринда Саудия ёки БАА учун Эрон Исроилдан кўра хавфлироқ рақиб. Исроил билан эса келишиш мумкин, тарихан яҳудийлар ва араблар доим келишиб олган.

Фақат битта оғриқли нуқта — Фаластин қолмоқда. Бир таҳлилчи ёзганди — нефтдор араб давлатлари бу конфликт ҳал бўлишидан манфаатдор, қандай ҳал бўлиши (Фаластин батамом тугатилиши ёки мустақил бўлиши) унча муҳим эмас.

@AsanovEldar
Сирдарёда ноқонуний майнинг ферма тўртта туман аҳолисининг бир ойлик истеъмолига тенг электр токини ўғирлабди. Бу ферма икки йил ичида 34,3 миллиард сўмлик зарар етказган.

Кеча, 19 апрель куни яна бир ҳолатда, Жиззах вилоятида ўз уйида ноқонуний майнинг ферма ташкил этиб, 280 миллион сўмлик электрни ўғирлаган фуқаро қўлга олингани хабар қилинган.

Шунингдек, март ойида Тошкентда 680 миллион сўмлик, февраль ойида Фарғонада 1,3 миллиард сўмлик, Бухорода эса 860 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлаган майнинг фермалар аниқланган.

Бутун 2023 йил давомида эса республика бўйича 26 та ҳолатда 58,2 миллиард сўмлик электр энергияси айнан майнинг фермалар томонидан ўғирланган.

Булар сўнгги вақтларда эълон қилинган статистиканинг бир қисми, холос. Электр ва табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб олиш билан боғлиқ кичик ҳолатлар бу статистикага қўшилмаган. Афсуски, баъзи тадбиркорлар ва хонадон эгалари ҳали ҳам ўзлари истеъмол қиладиган электр ва газ учун тўловлардан қочиб, уни ўғирлашни маъқул кўрмоқда.

Муҳримхон ёзганидек, бундай ҳолатлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши, айбдорларнинг суд жараёнлари очиқ кўрсатилиши керак. Шундагина энергоресурслардан ноқонуний фойдаланишнинг оқибатларини намойиш қилиш, ижтимоий масъулиятни янада ошириш мумкин бўлади.

@AsanovEldar
Охирги пайтлар мени энг кўп қийнаётган нарса — кўп платформалилик. Бундай термин йўқ, ўзим ўйлаб топдим. Нималигини тушунтираман.

Масалан, бирор мавзуда янгиликларни кузатмоқчиман. Барча асосий янгиликларни берадиган битта тайинли платформа (сайт, канал) йўқ — нимадандир қолиб кетмаслик учун албатта яна бошқа платформаларни кузатиш керак бўлади.

Дейлик, грантларни кузатиб бормоқчиман (хоинлар каби). Бирор қизиқ дастурдан қолиб кетмаслик учун ҳар бир фонд, ҳар бир университетнинг сайтига, аккаунтларига қараб туриш керак. Масонлар ўзлариники учун ягона платформа қилиб қўймаганми деб сўрарсиз. Йўқ, масонлар ҳам эл қатори.

Олдин ҳам шундай бўлган аслида. Лекин платформа, умуман ахборот камроқ бўлган, шунга улгурганман. Узоқ йиллар бундай ахборот оқимида юриш толиқтирдими, манба кўпайиб кетдими, қарияпманми, билмадим, негадир энди бу иш мени жуда чарчатяпти.

@AsanovEldar
Ўзбекча "Овоз" жудаям зўр бошланди! Маза қилдим!

Очиғи, Ҳамдам Собиров услубидаги 90-йиллар ностальгияси ёки гитарада онага ва жўрачиликка бағишлаб айтиладиган кавказча услуб босиб кетади, маънавиятчилик қилиниб, бошқа услублар ўтказилмайди деб қўрққандим. Йўқ, ёрворишяпти! Шундай истеъдодлар қайда эди? Нега кунимиз она ва дўст ҳақидаги кавказча гитара чолғуларига қолди? Шундай овозлар бор экан, билмай юрган эканмиз.

Flyin Up чиқди, AC/DC'дан айтди ва зўр айтди. Ҳакамлар реакцияси ижобий бўлди.

Рок ўлмади дўстлар! Рок шайтон мусиқаси, одамни жинни қилади деган кўрсатувларниям кўрди телевидениемиз. Энди рок бемалол айтиляпти, танловларда қатнашяпти. Маълум маънода Жасур рокни қайта канонизация қилиб берди бизга. Энди кўпроқ рок концерт, рок кўрсатув, рок гуруҳ кутиб қоламиз. Маданиятимиз мана шунақа бойиб, хилма-хиллашиб боради.

"Овоз"да кўпроқ рок, метал, классика (Шарқники ва Ғарбники), жаз, рэп, фанк, постпанк, мақом, фолк чиқсин! Майли бошқалариям чиқсин, менга нима. Шунда ўзбек мусиқаси эшитса бўладиган мусиқага айланади.

PS: Фаррух Зокировнинг реакциясига эътибор беринг.

@AsanovEldar
Бугун Остонов билан тушликда гаплашиб ўтириб, қора туш даврини эсладик, беихтиёр бугунги кун билан қиёсладик. Табиийки, бугун анча яхшироқ, ўзгаришлар бор деган хулосага келдик.

Суҳбат асносида бир воқеа эсимга тушиб кетди. 2014 йил, Kun.uz'да ишлаётган кезларим. У пайти жамоамиз ҳали анча кичкина эди, бир кичик офисда ишлардик. Мен солиқ мавзусида бир хабар ёзиб чиқаргандим.

Хабар Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) ҳақида экан, мен Давлат солиқ инспекцияси (ДСИ) деб ёзворибман. Ёшман, тажриба кам, давлат ташкилотларини яхши билмайман, шунга шунақа бўлган.

Бир пайт қўмитадан Kun.uz'нинг раҳбари Умид акага телефон қилишди, хато кетганини айтишди, сўнг хабарни ёзган одамни сўрашди. Умид ака телефонни менга берди. Мен саломлашиб, узр сўраб, тажрибасизлик қилганимни тушунтира бошладим.

Бир пайт солиқдан телефон қилган одам кўчабезори оҳангда, сансираб, "Нима, қўмита билан инспекциянинг фарқига бормай қолдингми?" деди; "Ўргатиб қўяман фарқини"га ўхшаш яна баъзи гаплар айтди, ҳозир аниқ эсимда йўқ.

Мен докторантурани яқинда битирган, давлат ташкилотларидаям, улар биланам ишламаган, бунақа муомалага ўрганмаганман. Жаҳлим чиқиб кетиб, менам бақириб кетдим. Тахминан мана бунақа гаплар: "Ўзингизни босволинг, нима сансираб кетдингиз? Арзимаган хатога шунчами? Таниш эмасмиз, ўтказиб қўйган жойингиз йўқ, тўғри-тўғри гапиринг".

Ҳалиги ака тутилиб қолди (бунақа реакция кутмаган шекилли), сўнг "ҳа бўпти" деб ўчириб қўйди. Умид акадан "Нега бунақа гаплашяпти бу?" деб сўрасам, ака тушунтирди: солиқчилар жуда катта кучга эга, бизнес қўрқади, чунки ҳамманинг солиқдан минуси бор, шунга беписанд гаплашишга, керак бўлса, уришиб, сўкиб ташлашга ўрганишган. Қолаверса, медиа билан мулоқот қилишга ўрганишмаган, ўрганганиям давлат газеталарига ва ТВсига стандарт интервьюлар берган, журналистлардан кескин реакция, кескин савол кутишмайди.

Ҳозир солиқ бизнес билан қанақа гаплашади, билмадим, лекин медиа билан ундай гаплашмаса керак.

@AsanovEldar
Крокус Ситидаги теракт ортидан тожикистонлик эксперт, мен кўп эсга оладиган дўстим Рустам Азизий Россиянинг нуфузли Republic журналига катта интервью берди. Унда ИШИД Хуросон ташкилотининг моҳияти, ИШИДдан фарқи ва умуман минтақадаги террорчи гуруҳларнинг бугунги аҳволи ҳақида жуда фойдали маълумотлар берилган. Албатта ўқиладиган материал.

Террорчиларнинг мотивларига эътибор беринг.

«Очень примитивная мотивация: еда, секс, власть». Большой разговор с таджикским экспертом по радикальным группировкам Рустамом Азизи об «ИГИЛ Хорасан»

@AsanovEldar
Ўзи менинг ақлли дўстларим кўп. Ораларида энг ақлсизи ўзимман, интернетда катталик қилиб юраман фақат.

Яна бир дўстим ва ҳамкасбим, ҳозир Германияда докторантурада ўқиётган ўзбекистонлик юрист ва тадқиқотчи Ўткир Холмирзаевнинг мақоласи Springer журналларидан бирида чоп этилди.

Мақолада Ўзбекистонда уй зўравонлиги ҳолатлари устидан юритиладиган суд ишлари ўрганилган. Қаерда бундай ҳолатлар кўп, қаерда кам, судлар қандай ҳукмлар ўқийди, бу ҳукмлар қабул қилинишига қандай омиллар таъсир қилган — бари баён этилган.

Аслида мақоланинг асосий тезисларини келтириб ўтсам бўларди, лекин ҳали ўзим ҳам ўқимадим. Ўткир билан суҳбатлардан мавзуси ва хулосаларини биламан. Шунга ҳали ўқиб чиқмаган нарсам ҳақида батафсил фикр билдириб ўтирмайман. Аммо жуда фойдали ва муҳим тадқиқот бўлганини айта оламан. Ўқиб чиқинг.

Utkirbek Kholmirzaev, Zayniddin Shamsidinov. Semiotics of Legal Transplants: Exploring Domestic Violence Justice in Uzbekistan

@AsanovEldar
Шанба — "Миллий кино куни"

Энди ҳар шанба куни миллий телеканалларда ўзбек фильмларини томоша қилиш мумкин. Кеча Ренессанс кино уйида республика телеканалларида ҳафтанинг бир кунини "Миллий кино куни" сифатида белгилаш ҳамда миллий фильмлар намойишини йўлга қўйиш мақсадида анжуман бўлиб ўтди.

Унда Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, нодавлат телеканаллар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирда ҳафтанинг ҳар шанба куни "Миллий кино куни" этиб белгиланди. Бу кунда давлат ва нодавлат телеканалларда фақат миллий фильмлар намойиш қилинади.

Бу иш қай даражада натижа беради, билмадим. Балки талаб туфайли сифатли ишлар кўпайиши кутилаётгандир.

@AsanovEldar
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳақидаги Нурбекнинг фикрларига қўшимча қилиб кетсам. Эсингизда бўлса, анча олдин Андрей Коротаевнинг айнан шу мавзудаги социологик тадқиқоти ҳақида ёзгандим.

Нурбек айтган «Буюк шахмат тахтаси» китобида дунё барқарорлиги учун хавф соладиган омиллар сирасига шаҳарларнинг тартибсиз кенгайиши ҳам киритилган. Коротаевнинг тадқиқотида эса Бжезинскийнинг аргументлари нисбатан аниқ ва чуқурроқ таҳлил қилинади.

Масалан, Коротаев жамиятда ёшлар улушининг ошиши деганда аниқ рақамларни келтиради – 30 фоиз. Яъни 20-29 ёшдаги одамларнинг улуши шунчадан ошиб кетса, уруш ва қўзғолонлар келиб чиқиши эҳтимоли ҳам ортади.

Ундан ташқари, одамларнинг кунлик рациони 2300 килокалориядан паст бўлмаслиги ҳам ижтимоий барқарорликнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади.

Дунё давлатларида шунинг учун эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларни иш билан таъминлашга жиддий эътибор қаратилади. Уларга енгиллик ва имтиёзлар керак. Хоҳ энергетик тўловларда бўлсин, хоҳ бошқа соҳада. Ижтимоий давлатларнинг асосий вазифаси ҳам имконияти камроқ бўлган қатламларни ташлаб қўймаслик, уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

@AsanovEldar
Нодир билан Грузиядамиз, лекин Qurultoy'нинг янги сони чиқди.

Меҳмонларимиз — тарихчи олимлар Сурат Кубаев ва Мунира Хотамова. Анча яхши суҳбат бўлди, айниқса Сурат ака иккинчи чиқишида анча очилди.

@AsanovEldar
HTML Embed Code:
2024/04/27 21:53:15
Back to Top