Channel: Alibek Anvariy
Forwarded from Deleted Account
* * *
Бир маҳзун оҳангга дўнди бу дунё,
ҳирқироқ муаззин азонидай чўғ;
илкбаҳор арғанун айлади бунёд:
соло* бор — тенор* йўқ,
соз бор — созчи йўқ.
Қартайган регентнинг* қалтироқ дасти
тутган камертондай* титради олам;
кезинди бир қўшиқ — хаста, шикаста:
"Қайдасан?
Қандайсан?
Бормисан,
Одам?!"
Билмазук* туйғулар қолди,
бултариқ* —
кетди биз кўнгил деб юрган ҳудуддан
ва қўл қовуштириб қолди бул тариқ
буддий нигоҳини қаратган будда...
О, бирам собирам монанди Айюб,
ушмундоқ,
бошқа йўл боши бандубаст.
Нажоткор,
борлигинг тасдиқ айлаюб,
дедимки, сен борсан,
ту ҳасти*,
ду ҳаст*.
Ло набия баъдий*.
Аммо уриб бош,
сўрарман инсонга ҳар зум мағфират.
Худо ҳофизингиз бўлсин, қариндош —
биродар,
брудер,
бразер,
брат*.
______________
*Соло — якка овоз ёки соз учун ёзилган мусиқа асари.
*Тенор — энг баланд эркаклар овози.
*Регент — черков хори дирижёри.
*Камертон — дирижёр таёқчаси.
*Билмазук — нотаниш.
*Бултариқ — эскирган нарсалар.
*Ту ҳасти (تو هستی) — сен борсан (форсча).
*Ду ҳаст (du hast) — сен борсан (немисча).
*Ло набия баъдий (لا تبيه بعدي) — бундан (яъни Муҳаммаддан) сўнг пайғамбар чиқмайди (арабча).
*Брудер (brüder), бразер (brother), брат — ака-ука, биродар сўзининг немисча, инглизча ва русча шакллари.
_______________
© Мансур Жумаев

Forwarded from A. A.
Alibek Anvariy
* * * Бир маҳзун оҳангга дўнди бу дунё, ҳирқироқ муаззин азонидай чўғ; илкбаҳор арғанун айлади бунёд: соло* бор — тенор* йўқ, соз бор — созчи йўқ. Қартайган регентнинг* қалтироқ дасти тутган камертондай* титради олам; кезинди бир қўшиқ — хаста, шикаста: "Қайдасан?…
Жуда зўр
Forwarded from A. A.
Фақат битта жойи бор экан:
"ва қўл қовуштириб қолди бул тариқ"
шу ерда техник жиҳат ҳисобига сатр бироз тушган.
озроқ ишласангиз, очилади, ака. Сал кўтаринг, вассалом. Қолгани аъло. Айниқса, сўнгги сатрлари жуда таъсирли.
"ва қўл қовуштириб қолди бул тариқ"
шу ерда техник жиҳат ҳисобига сатр бироз тушган.
озроқ ишласангиз, очилади, ака. Сал кўтаринг, вассалом. Қолгани аъло. Айниқса, сўнгги сатрлари жуда таъсирли.
Forwarded from Deleted Account
Alibek Anvariy
Фақат битта жойи бор экан: "ва қўл қовуштириб қолди бул тариқ" шу ерда техник жиҳат ҳисобига сатр бироз тушган. озроқ ишласангиз, очилади, ака. Сал кўтаринг, вассалом. Қолгани аъло. Айниқса, сўнгги сатрлари жуда таъсирли.
Раҳмат.
Ва қўл қовуштириб қолди бул тариқ... да ёзиб бӯлгач жуда кӯп ушланиб қолдим, лекин жӯяли кӯтарадиган нарса тополмадим.
Чиқиб қолар.
Ва қўл қовуштириб қолди бул тариқ... да ёзиб бӯлгач жуда кӯп ушланиб қолдим, лекин жӯяли кӯтарадиган нарса тополмадим.
Чиқиб қолар.
Forwarded from A. A.
Alibek Anvariy
Photo
Ўзи зўр шеър. Фақат шу жойида "мидингми"ни "эдингми" деб кетилса янада очилур эрди... Валлоҳи аълам.
Forwarded from Deleted Account
Alibek Anvariy
Ўзи зўр шеър. Фақат шу жойида "мидингми"ни "эдингми" деб кетилса янада очилур эрди... Валлоҳи аълам.
Rummomiding ë, ediku asli, kim özgartiribdur?!
Forwarded from Suhrob Ziyo (Suhrob Ziyodov)
"ОЛДИНДА БИР ЙЎЛ БОР..."
Олдинда кўприк бор — ости жар,
билмадим ўзим не бўламан,
азизим, сен ўтгил бехатар,
азизим, сен фақат қулама.
Унинг устида қармоқ ва илмоқлар бор. Тагида эса қадамни жароҳатлайдиган, яралайдиган ўткир тиконлар бор. У ердан ўтаётганда, Сирот кўпригидан тойиб, жаҳаннам қаърига йиқилаётган бандаларнинг қаттиқ бақириқлари эшитилади.
Ошиқ ёр ила жаннат боғларида учрашмоқни илтижо қилади. “Билмадим, ўзим не бўламан” деб ўз ҳолини эслайди, лекин ўзидан кўра кўпроқ ёрдан хавотир олади: “азизим, сен фақат қулама”...
Суҳроб ЗИЁ
▶️Тўлиқ ўқиш учун
@suhrob_ziyo1

Telegraph
"Олдинда бир йўл бор..."
Мансур Жумаев шеърлари оҳангида форсий шеъриятнинг нафис тароналари янграб туради. Уларни бир қарашда ажратиб олиш мушкулдек кўринади. Бундан ташқари бу оҳанглар фақат форсий адабиётдан ўсиб чиққан деб бўлмайди. Бу оҳангларда Румий билан бирга Навоий ва Фузулий…
HTML Embed Code: