TG Telegram Group Link
Channel: AdolatFarzandi
Back to Bottom
AdolatFarzandi
Йўқ, йўқ ва яна йўқ! Ўзбекистонда АЭС қурилмаслиги керак, ҳар бир соғлом ақл эгаси, Ўзбекистонни ватаним деган ҳар бир ўзбекистонлик бу қандай кулфатлар яратишини англаб, тушуниб, ҳис қилиб турипти. АЭС бу сиёсий хатар. Давлат мустақиллигини сўроқ остида…
Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиевнинг маълум қилишича, Қозоғистонда атом электр станцияси қуриш масаласи умумхалқ референдумига қўйилади.

@AdolatFarzandi
📝 Саҳар тонг соат 3 га қадар суҳбат қурган Путин Тошкентдан қайтиб кетган куннинг эртасига Ўзбекистон раҳбарига яна телеграмма ҳам юборди.

@AdolatFarzandi
Франция ва Германия раҳбарларининг хотинлари Берлиндаги хотира-қабристонида бўлиб ўтган Холокост қурбонлари хотирасига бағишланган маросимда ўзини тутиши муҳокама қилинмоқда.

Bildнинг ёзишича, Брижит Макрон ва Элке Бюденбендер хонимлар «урушда ўлдириб юборилган яҳудийларга бағишлаб ўрнатилган қабртошнинг ёнгинасидан ўтаётганларида росса бир-бирига хингиллаб кулишган».

Хонимларнинг нима сабабдан қабристонда бу қадар чақ-чақлашганининг сабаби маълум эмас.

@AdolatFarzandi
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бепул фильмлар намойиши ўтказилади.

Кинематография агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ва Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда Халқаро болалар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтади. Тадбир “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида ўтказилади.

Тадбир доирасида республика бўйлаб барча кинотеатр ва Ёшлар ижод саройларида Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ҳамкорлигида болалар учун суратга олинган “Парининг совғаси” ва “Қуёш таъми” фильмлари намойиши ташкил этилади.

Маълумот учун, “Парининг совғаси” фильми Россияда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр Фарҳод Маҳмудов режиссёрлигида суратга олинган. Ушбу фильм 6 ёшдан катта бўлган болалар аудиториясига мўлжалланган бўлиб, эртак жанридаги картина ҳисобланади.

“Қуёш таъми” фильми эса, “Спутник Восток Продакшн” кинокомпанияси билан ҳамкорликда суратга олинган. Фильм оилавий фентези жанрида яратилган.

@AdolatFarzandi
ТУНГИ МУТОЛАА 🕯

АВВАЛЛАРИ...

Товуқнинг тухуми катта эди,
Майдалашиб кетди ҳозир.
Аввал қуёш ҳам ёрқинроқ эди,
Чангдан хиралашди ҳозир.

Аввал Янги йил қорли эди, иссиқлашиб кетди ҳозир.
Кўнгил кўчалари тоза эди,
Кирлашиб кетди ҳозир.

Аввал инсон бағри кенг эди, торлашиб кетди ҳозир.
Бола-чақа ҳам кўп эди, камайиб кетди ҳозир.

Хайр-хўш, учрашув кўп эди, телефонлашиш кўпайди ҳозир.
Тўйга таклифнома кўп эди, смслашиш кўпайди ҳозир.

Бензин кўп, машина кам эди,
Бензин камайиб, машина кўпайди ҳозир.
Доллар йўқ, сўм бор эди,
Сўм йўқолиб, доллар кўпайди ҳозир.

Телевизор кам, томошабин кўп эди,
Телевизор кўпайиб, томошабин йўқолди ҳозир.
Ҳофиз кам, қўшиқ кўп эди,
Қўшиқ камайиб, ҳофиз кўпайди ҳозир.

Аввал хотин битта, оила кўп эди,
Хотин тўртта, оила йўқолди ҳозир.
Авваллари таниш кам, дўстлар кўп эди.
Дўстлар камайиб, таниш кўпайди ҳозир.

Аввал бозор кам харидор кўп эди,
Харидор камайиб, бозорчи кўпайди ҳозир.

Аввал даромад кам, барака кўп эди,
Даромад кўпайиб, барака йўқолди ҳозир.

Авваллари ўғри битта, тўғри кўп эди,
Ўғрибоши кўпайиб, тўғри йўқолди ҳозир.

Аввал ўқиган кам, уққан кўп эди.
Ўқиган кўп, уққан камайди ҳозир.
Одам кам, оқибат кўп эди.
Одам кўпайиб, оқибат йўқолди ҳозир...


© Ғ.Хакимов. «Ёзилмаган асар» 📚

@AdolatFarzandi
⚡️Хитойлик олимлар инсоният тарихида илк марта қандли диабет билан оғриган беморни ҳужайра терапияси ёрдамида даволашга муваффақ бўлишибди.

Хайрли тонг, Азизлар!


@AdolatFarzandi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвага бу йил ёзги жазирама жуда эрта келди.

Ҳаво ўта исиб кетганидан кўчаларга сув сепиб салқинлатиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳадемай ёзнинг оловли ҳарорати бизда ҳам бошланиб қолади.

@AdolatFarzandi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Идоралараро мутахассис-кинологлар ўртасида илк маротаба «Хизмат итлари кўргазмаси» мусобақаси бўлиб ўтди.

@AdolatFarzandi
Кўпчиликка «Менинг ажойиб энагам» («Моя прекрасная няня») сериали орқали яхши таниш бўлган россиялик актриса Анастасия Заворотнюк оғир хасталикдан сўнг 53 ёшида вафот этибди.

@AdolatFarzandi
ПАЙШАНБА ЭЪЛОНИ:

«Уят, ор-номус, виждон деган нарсаларимни йўқотиб қўйдим. Агар топиб олсангиз, уларни менга қайтараман, деб овора бўлиб юрманг.

Виждонсиз яшаш анча қулай ва яхши экан.»

@AdolatFarzandi
Шухрат Хайтовнинг «Sharaf Rashidov - the Inspirer for the Development of Mirzachul» («Шароф Рашидов – Мирзачўл тараққиётининг илҳомчиси») номли ҳужжатли фильми VI Британия халқаро кинофорумида ўттизга яқин мамлакатдан тақдим этилган кинофильмлар орасида ғолиб деб топилиб, махсус мукофотга сазовор бўлди.

@AdolatFarzandi
AdolatFarzandi
Дональд Трамп АҚШ Президенти бўлиб турган вақтда қизи Иванка Трампни ўзига маслаҳатчи-ёрдамчи қилиб лавозимга тайинлаган эди. @AdolatFarzandi
Дональд Трамп мабодо президент этиб сайлангудек бўлса, ўзига Илон Маскни маслаҳатчи этиб тайинлашини эълон қилди.

@AdolatFarzandi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТОПГИН-ТОПАЛОҚ

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Тошкентдаги учрашувда у, Путин ва Ўзбекистон президенти ўзаро пинҳона нима ҳақида гаплашишганини топган кишига миллион рубль ваъда қилибди.

@AdolatFarzandi
Ўзбекистон 2026 йилда аъзо бўлишни режалаштираётган Жаҳон савдо ташкилотига Қирғизистон 1998 йилда, Тожикистон 2013 йилда, Қозоғистон эса 2015 йилда аъзо бўлишга улгурган.

@AdolatFarzandi
Кеча «Ўрикзор» бозорга тушган эдим. Айтишганича бор экан, харидорлар анча саёз.

Дўконлар оралаб борар эканман, савдо сустлигидан бир четга тўпланволиб ўтирган беш-олтита дўкондорнинг суҳбатига ногоҳ қулоғим чалиниб қолди.

- Кеча Путин келганида Ўзбекистонни рублга ўтишга келишиб кетибди. Энди сўм йўқолиб рубл бўлармиш.

- Йўғе, қўйсангчи. Қаёқдан олдинг бу гапни?

- Рост, шунақа эмиш...

Шартта ортимга қайрилиб бунақа гап-сўз йўқ, биз рублга ўтмаймиз, деб уларга уқтираймикин деб ўйладиму кейин ҳай майли, ўзи шундоқ ҳам сўмимиз дунёда энг қадрсиз валюталардан бири бўлса, бу гап-сўзлар унинг олдида нима бўпти, деб йўлимда давом этдим...

@AdolatFarzandi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТУНГИ МУТОЛАА 🕯

«Бу ҳаёт сўқмоғида йиқилганингда - ҳеч бўлмаганда "омонмисан", деб ҳол-аҳвол сўрагувчи ҳамроҳинг бўлсин».

© Ғ.Хакимов. «Ёзилмаган асар» 📚

@AdolatFarzandi
1991 йилда Қувайтга ҳужум қилгани учун Ироқ армияси БМТ ва АҚШ қўшинлари томонидан қақшатқич зарбага учрайди.

Ироқ армияси катта талафот кўргани учун қарши ҳужумга ўтишнинг ҳам имкони йўқ эди. Шунда аламидан нима қилишни билмаган Саддам Хусайн боплаб хумордан чиқишнинг ўзига хос йўлини ўйлаб топади.

У хорижий меҳмонлар ва асосан дипломатлар қўним топадиган Ироқдаги машҳур ва ҳашамдор «Ал-Рашид» меҳмонхонасига кираверишдаги фойенинг полига Америка президенти катта Жорж Бушнинг портретини мозаика усулида чиздиради.

Антиқа декор шундай жойлашган эдики, ундаги суратни босмасдан ичкарига киришнинг сира имкони йўқ эди. Ва ҳар бир Ироққа ташриф буюрган америкалик меҳмон ўз президентининг портретини тепкилаб ичкарига кирар эди.

Гарчи ўша вақтларда бундай ҳолга америкаликларнинг ўзлари истеҳзо билан қараган бўлсалар-да, 2003 йилда Ироққа бостириб кирган АҚШ ҳарбийлари мозаикани меҳмонхонаси билан бирга қўшиб вайрон қилиб ташлаган эдилар.

Хайрли тонг, Азизлар!

@AdolatFarzandi
AdolatFarzandi
Москвага бу йил ёзги жазирама жуда эрта келди. Ҳаво ўта исиб кетганидан кўчаларга сув сепиб салқинлатиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳадемай ёзнинг оловли ҳарорати бизда ҳам бошланиб қолади. @AdolatFarzandi
Россия Давлат Думасига жазирамада иш вақтини қисқартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилиши режалаштирилмоқда.

Унга кўра, 28,5 градус иссиқда - иш вақтини бир соатга, 29 градусда - 2 соатга, 30,5 градус иссиқда - нақ тўрт соатга қисқартирилади!!!

Қойилмисиз? Модомики Россия билан ҳамкор давлат эканмиз, улар билан оламшумул лойиҳаларни амалга оширишни кўзлаётган эканмиз, келинг, мана шундай инсон манфаатига, роҳатига хизмат қилувчи тажрибаларни ҳам ўзлаштирайлик.

Нима, ёмонми? Меҳнат қонунчилигини яна ҳам либераллаштирадиган, уни замон, макон ва ИНСОН талабига мослаштирадиган вақт етиб келди. Ҳатто Қозоғистон 4 кунлик иш ҳафтасига ўтганига бир йил бўлди. Натижа ёмон эмас, иш ҳам, дам олиш ҳам, ривожланиш ҳам ўз маромида кетяпти.

@AdolatFarzandi
AdolatFarzandi
МЕНИМЧА Бу кетишда АҚШнинг собиқ президенти Трамп энг кўп айблов эълон қилинган собиқ амалдор сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирса, керак. Айбловлар хилма-хил. Капитолийга ҳужум ташкиллаштиришдан тортиб сайловларга аралашишгача, махфийлик қоидаларини…
АҚШнинг собиқ Президенти Доналд Трамп жиноятда айбдор деб топилди.

Нью-Йорк суди ҳакамлар ҳайъати Доналд Трампни 2016 йилги сайловлар олдидан актриса Сторми Даниелсга сукут учун амалга оширган тўловни расмий ҳужжатларни сохталаштиришда айбдор деб топди.

Трамп Америка тарихида жиноятда айбдор деб топилган биринчи президентга айланди. Икки кунлик мунозаралардан сўнг ҳакамлар ҳайъати Трампни барча 34 та банд бўйича айбдор деб топди.

@AdolatFarzandi
HTML Embed Code:
2024/05/31 23:48:10
Back to Top